Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳни танима! Ҳалол бўлма! Ахлоқинг керак эмас! Иффатингни пишириб е! Болангга ҳам тарбия берма! Худодан қўрқиб, одобли бўлиб қолмасин яна!

Бугунда биз Лут қавмига ўхшаб қолганмиз...

"(Лут) қавмининг жавоби эса фақат мана бундан иборат бўлди: «Уларни (иймон келтирганларни) қишлоғингиздан чиқариб юборингиз! Чунки улар ҳаддан ортиқ покиза одамлар экан". ("Аъроф" сураси, 82-оят).

@MubashshirAhmad
Еттидан ўн бир ёшимгача Қуръон ёдлаганман. Бу ўтган асрнинг 81-85- йилларига, СССРнинг динни энг қатағон қилган йилларига тўғри келган. Онам куни билан дарсимни тайёрлатиб, бомдоддан олдин уйғотар эдилар. Велосипедимни миниб, бомдод намози ўқилгунча Қуръон дарсимни устозимга топшириб (уйлари бизникидан 3-4-километр эди) қайтар эдим. Дадам давлат ишида ишласаларда (газета редактори эдилар), дарсларимни кузатиб, устозимдан хабардор бўлиб турар эдилар.

Устозим Исҳоқхон қори (Аллоҳ бу зотни раҳмат қилсин ва жаннатлар билан сийласин) талабаларга дарсларни асосан бомдод вақтида берар ва қабул қилар эдилар. Чунки ёмон одамлар бу пайтда ухлашар эди.

(Суратда мен ва Анвар укам, 1982-йил, Наманган).

@MubashshirAhmad
Индийский премьер устроил показательное занятие йогой в мусульманском Кашмире

Премьер-министр Индии и лидер индуистских националистов Нарендра Моди устроил «показательное выступление» в мусульманском штате Кашмир – приехал в регион, чтобы возглавить массовое занятие йогой под открытым небом. Индийский премьер с энтузиазмом растягивался и выгибал спину на гимнастическом коврике, показывая пример сотням участников практики в Сринагаре, столице части спорной территории, управляемой Индией.

Мероприятие было приурочено к Международному дню йоги, инициатором которого стал сам Моди. Сообщается, что для мероприятия были собраны тысячи государственных служащих, учителей школ и студентов со всего Кашмира, хотя в итоге дождь заставил Моди провести занятие в помещении, передает IslamNews со ссылкой на Asharq Al-Awsat.

Хотя йога сама по себе не является религиозной практикой, она уходит истоками в индуистскую философию, поэтому мусульманские жители Индии равнодушны к этому виду спортивных упражнений. Жители Кашмира явно не испытали восторга по поводу показательной акции премьер-министра. – «Эта йога навязывается нашим детям, чтобы изменить культуру следующих поколений и контролировать их умы. Это навязывание культуры», – сказал один из местных жителей на условиях анонимности.

© ИА IslamNews

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Фиръавннинг бошига келган балолар (видео)

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўртинчи қисмида фиръавннинг бошига келган балолар ҳақида суҳбатлашамиз. Тўртинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1426

©️Azon Global
#diniytalim
РОССИЯДА ДИНИЙ ТАЪЛИМ

Botirjon Shermuhammad ёзяптилар:

16 йилдан ортиқ вақт мобайнида Москвада яшадим. Сўнгги пайтларда Ўзбекистон ва Россия муносабатлари жуда юқори даражага кўтарилди. Кўплаб соҳаларда Россиядан наъмуна олаяпмиз. Қонунларимиз ҳам бир-бирига яқин. Биз улардан ўрнак олсак арзийдиган яна бир соҳа бу диний таълим.

Россия Федерацияси “Виждон эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида” ги (Федеральный закон от 26.09.1997 N 125-ФЗ "О свободе совести и о религиозных объединениях") қонунининг 5-моддаси диний таълим ҳақида.

Унга кўра:

- Ҳар ким ўзи танлаган диний таълимни якка тартибда ёки бошқалар билан биргаликда олиш ҳуқуқига эга;

- Диний ташкилотлар ўз низомларига ва Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ таълим муассасаларини яратиш ҳуқуқига эга;

- Ота-оналар ёки васийларнинг ёзма илтимосига кўра ва болалар розилиги билан давлат ёки шаҳар таълим муассасалари, ушбу таълим ташкилоти коллегиал бошқарув органи қарори асосида, диний бирлашмага таълим дастуридан ташқарида болаларга динни ўргатиш имконияти бериши мумкин;

- Диний бирлашмалар ички низомлари билан белгиланган шаклларда Россия Федерацияси қонунчилигида белгиланган тартибда диний таълим ва ўз издошларининг диний таълимини амалга ошириш ҳуқуқига эга;

- Динни ўргатиш ва диний тарбия таълим фаолияти ҳисобланмайди.


Биздаги қонунга ҳам айнан шундай модда керак.

Диний таълим бериш учун 10 та доимий яшовчи фуқаро бирлашиб, диний жамоат ташкилоти тузиши (МРОМ – местная религиозная организация мусульман) ва ташкилот низомида диний таълим ва тарбия беришни кўрсатиб ўтиши, ҳамда ташкилотни адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказиши кифоя. Бундай таълим бериш учун таълим вазирлиги, муфтият ёки бошқа бир органлардан рухсат ёки лицензия талаб қилинмайди. Таълим дастурини бирор жой билан мувофиқлаштириш ҳам шарт эмас.

Яндекс харита биргина Москва шаҳрида православ динига оид 172 та якшанба мактаблари (воскресная школа) борлигини кўрсатди. Уларда болалар 1,5 ёшдан диний таълим ва тарбия олишлари мумкин.

Барча масжидлар қошида мадрасалар ташкил қилинган бўлиб, уларда ёш болалар, аёллар ва катталар учун диний таълим дарслари мавжуд. Ундан ташқари, ўнлаб МРОМ лар томонидан пуллик ва бепул курслар ташкил қилинган. Москва шаҳрининг ўзида “ДАР”, “Седьмое поколение”, “Шайх Муҳамммад Содиқ Муҳаммад Юсуф”, “Имом Бухорий” номидаги мадрасалар, “Ойша” аёллар клуби ва ўз ичига мусулмон болалар учун боғча, мактаб ва мадрасани қамраб олган “Рисолат” диний бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.

2010 йилдан бошлаб Россия умумтаълим мактабларининг 4 ва 5 - синфларида “Диний маданият ва дунёвий этика асослари”(Основы религиозных культур и светской этики) курси ўтилиши йўлга қўйилган. Курс қуйидаги 6 модулдан иборат:

- Православ маданияти асослари;

- Ислом маданияти асослари;

- Буддизм маданияти асослари;

- Иудаизм маданияти асослари;

- Жаҳон динлари маданияти тарихи;

- Дунёвий этика асослари.


Ўқувчи ота-онасининг танлови асосида юқоридаги модуллардан бири бўйича дарс олади. Дарслар диний ташкилотлар ходимлари эмас, мактаб педагоглари томонидан ўтилади.

Ҳужжатларда ёзилишича, курснинг асосий мақсади - ўқувчиларда дин жаҳон маданиятининг энг муҳим таркибий қисми эканлиги ҳақидаги тушунчани шакллантириш, уларда толерантликни тарбиялаш, ўз-ўзини аниқлаш ва дунёқарашни онгли танлаш қобилиятини ривожлантириш.

Кўриб турганингиздек, диний таълимдаги шунча эркинликлар, ёш болаларнинг масжидга бемалол боришлари ёки диний таълим олишлари оқибатида Россияда эстремизм ёки бошқа салбий ҳолатлар кўпайиб кетгани йўқ. Биз ҳам мутасаддилардан бу соҳада жаҳон тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонга ҳам тадбиқ қилишларини сўраб қоламиз.

@MubashshirAhmad
Опоқдадам мулла Муҳаммаджон қори 2000 йиллар бошларида Намангандаги ҳовлимизда ёш болаларга Қуръондан таълим берар эдилар. Каримовнинг дин ва диндорларга тазйиқи кучайган даврлар бўлишига қарамай, юзлаб болалар уйимизга келиб Аллоҳнинг Каломидан дарс олишар эди. Масъуллар бундай катта сондаги болаларнинг бизникига кириб-чиқишига кўз юмиб туришар эди. Чунки опоқдадам саксон ёшни қоралаб қўйган эдилар, масъуллар тазйиқ қилишдан ҳаё этишар эди.

2010-йил опоқдадам вафот этдилар. Бироз ўтиб, тушимда у кишини жаннатда кўрдим. Қанотлари бор экан. Учиб юрар эдилар. Мен улардан: "Аллоҳ сизга нима сабабдан бундай муомала қилди, яъни жаннатда юришингиз сабаби нима?", деб сўрадим. Опоқдадам: Аллоҳнинг Каломини таълим берганим учун", дедилар ва мен уйғониб кетдим.

@MubashshirAhmad
Алишер Назар ёзмоқдалар:

Биз мусулмон фитрати билан дунёга келдик… Эндиги ташвишимиз шу фитрат билан яшаб, шу фитрат билан қайтиб кетишдир. Мусулмоннинг ҳаётида диний, дунёвий деган тушунча бўлмайди! Агар шу тушунча бўлса, унинг мусулмонлигида нуқсони бор!

Диндан ташқарида қолган ҳар нарса ёмонликдир. Дин инсон ҳаётининг бир қисми эмас, балки ҳаётнинг ўзидир! Аллоҳнинг дини ақли ноқис инсоният томонидан яратилган қонунларнинг қош-қовоғига қараб турланиб, тусланиб турадиган фалсафа эмас.

Аллоҳнинг динини ҳеч бир тузум ўзига ўнғай қилиб, мослаштириб, ёқмаган жойини таҳрир қилиб ололмайди. Бу, то қиёматгача ўзгармайдиган Дастурдир! Ўзгартираман, деб келиб-кетганларнинг саноғи йўқ...

Шундай экан, мен қандай қилиб 18 ёшгача мусулмон бўлолмайман? Шу ёшгача мусулмонликдан ҳеч нарса билмасам, ўзимни қандай мусулмон дейман?

Инсон ҳаётидаги энг муҳим хусусиятлар: одоб-ахлоқ, ор-номус, ҳаё, иффат айнан ўн саккиз ёшгача шаклланмайдими? Динсиз одоб-ахлоқ бўладими? Буни қандай тушуниш мумкин?
Топиб олган гапимиз: диний радикализм, панатизм кучайиб кетяпти!

Қаерда кучайиб кетяпти? Нега буни атиесту мунофиқлардан бошқа ҳеч ким кўрмайди? Кучайиб кетаётган бўлса, динни теранроқ ўргатиш керак эмасми? Тақиқлаш билан натижага эришиб бўладими?

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hasan al-Muqriy ёзмоқдалар.

Натижа билан курашиш эмас, сабабларни ўрганиш керак

Дониёр Ғаниев тўғри фикр билдирибди, расмий диний таълим йўқ бўлгач, норасмийси ҳақида гапириш мантиқсизлик.

Қолаверса, Қуръон ёдлаш, оддий ҳадис ўрганиш, ахлоқ таълими дунёнинг ҳеч бир жойида проффесанал диний таълим саналамайди, балки ўзлик ҳисобланади. Уни таъқиқлаш ўзликни емиради.

Яна бир мантиқсизлик, проффесанал таълимни ота она ўзи бера олмагач, уларга таъқиқ қўйишга нима ҳожат бор?

Бироқ, Қонунчиликда шунчали муҳокама бўлгани яхшилик, ишқилиб инобатга олинсин. Зеро, қонунлар аслида халққа хизмат қилиши керак. Қонуншунослар ойлиги шунда ҳалол бўлади.

Барака топгурлар, ўзи беш кунли дунё, келинглар, халқингиз бундоқ одамга ўхшаб нафас олиб яшасин. Ҳадеб таъқиқ қўяверишнинг нима кераги бор? Халқ сизларга ўз ҳуқуқларини таъқиқлаб беришингиз учун ваколат ва ойлик бермагандир?

Ота она ўз фарзандига тарбия бериши, динини ўргатиши жиноят бўлса, у ҳолда фарзандни ҳам қонуншунослар боқиб бера қолсин.

@MubashshirAhmad
ТАҚИҚЛАНИШГА КИМ ЛОЙИҚ?

Ислом ҳуқуқ тизимининг бошқа тизимлардан фарқи усулда унинг Мутлақ Олим бўлган Зотнинг илмига асосланганидир. Яъни, барча илмларнинг эгаси, ўта ҳикматли бўлган Аллоҳнинг чиқарган йўриғи шубҳасиз бехатодир, шубҳасиз манфаатлидир.

Бошқа ҳуқуқ тизимлар эса усулда турли нарсаларни, масалан урф-одат, монархнинг амри, депутатларнинг овози, давлат раҳбарининг иродасини асос қилиб олиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг муқаддимасида мамлакат қонунчилигида қандай принципларга асосланиши кўрсатилган. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда эса, илмийлик асосий тамойиллар қаторида санаб ўтилган.

Яъни, Ўзбекистонда қабул қилинадиган ҳар қандай қонун ва қоидалар илмий асосланган бўлиши талаб этилади. Дарҳақиқат, илмий изланишлар натижасига таянадиган қонун-қоидаларгина жамиятга ҳақиқий манфаатни келтириши, “ура-ура”чилик, ёки қайсидир мутасаддининг “босавер, ўзим жавоб бераман!” деган талаби билан амалга оширилган ишлар реал ҳаётда ҳалокатли оқибатларни олиб келиши мумкин.

Яқин ўтмишимизда илмий асосланмаган ҳолда тақдим этилган ана шундай қонун лойиҳаларидан бири қандай муаммоларни келтириб чиқарганининг гувоҳи бўлгандик. Ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев Конституция лойиҳасидаги моддалар юзасидан Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар ортидан депутатларга қарата: “Эътирозим, ўзларинг бош бўлиб, ўзларинг ташаббус билан чиқиб, ўзларинг қўл‑қўйиб, ўзларинг сўзга чиқиб, ўзларинг тасдиқлагансизлар. Мен ҳар сафар очиқманку! Нима сабабдан менга телефон қилмадинг, одамлар норизо ва ҳоказо", деб... Шунча қилган меҳнатимизни шарманда қилиш кимга керак!” деб муносабат билдирган эди.

Дарҳақиқат, қайсидир қонун ташаббускорларининг ўйламай, вазиятни илмий ўрганмай, оқибатларини ҳисобламай қилган ташаббуслари юртимизда қандай катта хавфни келтириб чиқарди.

Агар, ўшанда депутатлар ва қонун ташаббускорлари аҳолининг хоҳиш иродасини ҳақиқий илмий услубда, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, психология каби фанларнинг мос илмий­­-тадқиқот усулларига таянган ҳолда таклиф киритганида, бундай катта муаммонинг олди олинган бўлар эди.

Бугун ҳам ижро органлари томонидан депутатлар эътиборига Конституциямиз билан кафолатланган миллий қадриятларимизнинг асоси бўлмиш диний тушунчаларимизни ўрганишни тақиқлаш ва жазолаш бўйича таклиф илгари сурилди.

Бу таклиф норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий принципи бўлган илмийликка қанчалик таянган. Бу таклиф “босвор онасини эмсин” деган принцип билан қилинмаётганига, балким халқимизнинг хоҳиш иродаси ва манфаатларини не чоғлик кўзлаганига, ким кафолат беради?

Фарзандларимиздан илмларнинг асоси, инсонийликнинг негизи, фитратимизнинг асли бўлган диний тушунчаларимизни бундай чеклашнинг оқибатлари ўрганилдими? Ушбу таклиф келажакда жамиятда қандай норозилик, ноқулайлик, худо кўрсатмасин, ундан катта муаммоларни келтириб чиқармаслиги таҳлил қилиндими?

Шундоқ ҳам, чуқур ўйланмаган ҳолда қабул қилинган, диний мазмундаги материалларни экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарорнинг нотўғри ижроси туфайли қанчадан-қанча бегуноҳ, ватанпарвар ва келажакка умидли ёшларимиз жарима тўлаб, Ватанидан кўнгли совиб улгурди? Қанчадан-қанча одамлар “биламиз, сизнинг материалларингизда ҳеч қандай муаммо йўқ, лекин қонун ишлаши керак” деган жавоб билан айбсиз айбдорларга айланди?

Мамлакатда нафақат болалар, балки катталарга ҳам бемалол диний таълим олишга бўлган тақиқлар эмасми, аслида ватанимизнинг минглаб болаларини Миср ва Туркия каби давлатларда сарсон саргардон бўлишига сабаб бўлган. Ўз юртида билим олган қайси бола чет элга кетади?

Бизнинг қудратли давлатимиз нари борса ўн, йигирма минг фуқарога сифатли, назоратли ва турли бузғунчи ғоялардан омонда бўлган диний таълимни таъминлаб беролмайдими? Ёки назоратчи ташкилотларнинг бунга салоҳияти етмайдими?

Бугунги кунимизда жамиятимизда энг катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқараётган, юз минглаб оилаларни ёстиғини қуритган, минглаб ёшларнинг бўйнини арқонга остирган, ўзи қонунан тақиқда бўлган қиморбозлик соҳасини тартибга солиш учун унга рухсат берилмаяптими? Бериляптику.
Нима сабабдан энди бетартиб диний таълимни тартибга солиш учун унга рухсат бермаймиз?

Умуман, мендан нимани тақиқлаш керак, кимни жазолаш керак ўзи, дейилганда илмий асосланмаган ҳолда қонунчиликка таклиф киритишни деган бўлардим. Шундай таклиф берган мутасаддиларни ва унга овоз берган депутатларни деб айтган бўлардим. Ахир, буни уларнинг ўзлари бош бўлиб, ўзлари ташаббус билан чиқиб, ўзлари қўл‑қўйиб, ўзлари сўзга чиқиб, ўзлари тасдиқлаяпти-ку! Уларнинг ўзлари жамиятда парокандалик, сансалорлик, тартибсизлик ва норозиликка сабаб бўляпти-ку! Масъулият ана шулар зиммасида бўлиши керак эмасми? Тақиқланишга уларнинг бу хатти-ҳаракатлари лойиқ эмасми?

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
#Hayvoniyat

Охирзамонда, яъни қиёмат яқинлашганда, фарзанд ота - онасини ҳурмат қилмай қўяди ва оқ бўлган болалар кўпаяди. Фаҳш кўпайиб зинокорлик ошкора бўлиб қолади. Хиёнатлар ҳар қадамда урчиб, инсонийликка лойиқ амал қиладиганлар жуда камайиб кетади.

Одамлар диндан шундай узоқлашишадики, ўзини ва ўзлигини ҳам унутишади. Улар ўзининг кимли, нега бу дунёда яшаётгани, ўлим нима ва нима учунлиги ҳақида умуман ўйламай қўйишади.
Бу табиий равишда юзага келади деб ўйлайсизми? Йўқ асло!

Бу ишлар, одамларни ўзи учун фақатгина бу дунёда еб - ичишни ўйлайдиган қора ишчилар сифатида кўришни истайдиганлар томонидан секин - асталик билан амалга оширилади. Уларнинг бу саъй - ҳаракатига тўсқинлик қиладиган энг катта нарса дин, маънавият ва муқаддасотдир. Шунинг учун буни йўқ қилишга тиш - тирноқлари билан курашадилар.

Бу инсоний ҳаёт эмас, ҳайвоний ҳаёт! Ўзлигингизни унутманг!

© Бек Бухорий

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инглиз полицияси Қуръон ўқишни билса-ю, сен уни ўрганиш ноқонуний десанг, эҳ, Матмуса!

@MubashshirAhmad
Ҳозир Туркияда мактаб ўқувчилари таътилда. Шунинг учун уларни "Ёзги Қуръон курслари"га кенг жалб қилинган.

Ишонаверинг, турк чужуқлари бизнинг болаларимиздан кўра замонавийроқ ва интилувчанроқ. Бинобарин экстримизм ва радикализмдан йироқ.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат. 2021 й.

@MubashshirAhmad
Ўша қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилибди, алҳамдулиллаҳ. Фаол бўлайлик, фарзандларимиз келажагига жавобгармиз.

Аллоҳ таоло айтади:
"Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз" ("Таҳрим" сураси, 6-оят).

Ушбу ҳаволага кириб, ўз фикр-мулоҳазангизни билдиринг: https://parliament.gov.uz/regulation/29?fbclid=IwZXh0bgNhZW0CMTEAAR2394r9OZE02Q3s2cGA1ue_OI0a-RZRhkiXa4MfxXKqDRtWAuj3PJ7pQ-U_aem_GP_TnKKet9HHgghKJgmwHg

@MubashshirAhmad
Дунёвий давлатларда диний эркинликлар қандай таъминланган?

Масжидларда диний таълим бутун дунёда бор, деярли барча мамлакатда топилади, диний ташкилотларга оид қонунларда бу ваколат кафолатлаб қўйилган. Бу борада дунё илғорлаб кетган ва ҳеч қаерда бу таълимдан муаммо чиққани қайд қилинмаган. Агар қаерда Исломни ўрганиш сабабли муаммо чиқса, ё таълим услуби яроқсиз, ёки мақсад ўзи шунга қаратилган бўлади. Соф Ислом таълимида ҳеч бир жамият учун зарар бўлиши мумкин эмас.

Батафсил: https://azon.global/1433

©️Azon Global
Fayzuddin Mumin ёзяптилар:

Илмонийлик динни давлатдан ажратувчи сиёсий мафкурадир. Дунёдаги 99% давлатлар шу асосга қурилган. Кенг маънода динга нисбатан илмоний давлатчиликнинг икки тури бор:

1) Англо-Сакс анъанасидаги динга тоқатли ва бағрикенг давлатлар. Буларга АҚШ, Британия,Канада , Австралия, Янги Зеландия , Ҳиндистон ва бошқалар киради.

2) Жангари (militant ) илмонийлик асосига қурилган давлатлар. Бунга Франция, Туркия , Ўзбекистон ва собиқ Совет давлатлари, Тунис, Хитой, Шимолий Кореа ва бошқалар киради.

Ўзбекистон замонавий давлатчилиги қурилганига роппа-роса юз йил тўлди. 1917 йилдан олдинги Ўзбекистонда дин бунчалик сиқувга олинмаган эди.

Большевиклар қудратга келиб ҳукуматни эгаллагандан кейин динни ижтимоий ҳаётдан бутунлай ўчириб ташлашни ўзига мақсад қилиб олди ва бунга астойдил киришди. Ҳатто 1985чи йилгача, қайта қуриш давригача давлатнинг энг қуйидан энг юқори табақасигача, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида динга қарши пропаганда давом этди.

Мен эслайман, ҳатто мустақилликнинг илк йилларида мактабдаги ўқиш китобларимизда ҳам динни қолоқлик сарқити қилиб кўрсатадиган ҳикоялар бор эди, биология дарслигининг илк саҳифаси атеизм билан бошланарди, университетларда алоҳида атеизм дарси бўлган.

Тўғри, совет иттифоқи қулагадан кейин динга мисли кўрилмаган даражада эркинлик берилди, аммо бу мисли кўрилмаган даража ўша 1924 йилдан кейинга солиштиргандаги ҳолат эди. Ўзини демократик давлат ўлароқ эълон қилганидан сўнг йилдан йилга диний эркинликлар кўпайиб бориши лозим эди аммо ундай бўлмади. Коммунизм ва атеизм вужудига сут билан кирганлардан динга нисбатан бундай қараш жон билан чиқса керак.

Ўзбекистон ўзининг жангари илмонийлик йўлида собитқадам кетмоқда. Динга тоқатлилик ва эркинлик беришни таҳдид деб билади, диндорлик ва диндорлардан чўчийди. Максимал даражада чеклашга ҳаракат қилади.

Туркияда Эрдоган келиб илмонийлик асосига тегмаган ҳолда унинг жангари руҳини бироз сусайтиришга эришди, мусулмонлар ижтимоий ҳаётда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Аммо биз ҳалигача Большевиклар анъанасидан чиқиб кетолмаяпмиз.

Бу ҳақида Адиб Холиднинг "Ўзбекистон таваллуди" китобини ўқиб яхшироқ тушуниш мумкин.

@MubashshirAhmad
Сизлар мени сиёсатни тарк этиб, масжидда ибодат қилиб ўтиришимни истайсизлар. Шундай қилсам, фарзандимга мактабда исломни ёмон кўришни ва бошимга масжидни бузишни ўргатасизлар.

Нажмиддин Эрбакан

@MubashshirAhmad
2024/11/16 12:59:18
Back to Top
HTML Embed Code: