Telegram Web Link
Ҳокимият фалсафаси

Исломда ҳукмронлик низоми "Сизларнинг яхшингиз бўлмаганим ҳолда сизларга ҳоким қилиндим (бу Аллоҳнинг марҳамати)" хулқидан бошланади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Соқол, ҳижоб жазавага туширар эди. Энди намозда нима ёмонлик кўришяпти?!

@MubashshirAhmad
Ошкора дуо сўрамаганман, бир марта сўрай:

Астойдил ният қилганман. "Омийн", денг, наслимдан Қуддусни яна фатҳ қиладиган фотиҳ чиқарсин!

Ўзингиз ҳам шуни орзу қилинг ва шундай насл тарбияланг!

Аллоҳ ҳузурига ёруғ юз билан борайлик!

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Англияда музика фестивалидан кейинги манзара. Европаликлар табиат учун қайғуради, озода деган гаплар чўпчак. Худди шу ахлатни қолдирган ёшлар экологияни асраш учун намойишларга чиқади, нефть ва газ қазишни тўхтатинглар деб катта йўлларни тўсиб қўяди. Гапи амалига тўғри келмайдиган иккиюзламачилар. Бундай манзара ҳар жума шанба кечаси ҳар қандай шаҳарнинг тунги клублар жойлашган жойида оддий ҳол. Фаррошлар бўлмаса ҳамма жой ахлатхона бўлиб кетади, ҳеч қандай маданиятли эмас.

© Fayzuddin Mumin

Мен айтаман:
Буларни ўрнак қилаверишни тўхтатиш керак. Ўрнак учук ҳалоллик ва покизаликка чақирадиган динимиз ва бу таълимотларга амал қилиб яшаган аждодларимиз турмуш тарзи етарли бизга.

Ҳали буларнинг ароқхўрлиги, чўчқахўрлиги, рибохўрлиги, фаҳшхўрлиги ва бошқа нажосатхўрликлари ҳақида индамадим. Уларга Аллоҳдан ҳидоят сўраймиз холос. Ўрнак ва намуна олмаймиз.


@MubashshirAhmad
Forwarded from Baxtiyor ABDUG'AFUR
Ҳарбий “миф”ларни тарқатиш қадим ҳарб анъаналаридан. Амир Темур ҳам бирор ҳаракатдан аввал “дасиса” – миш-мишлар тарқатишдан бошлаганини ёзади. Кейинчалик бу ўзига хос ташвиқотга айланди. Эмишки, фалон давлатнинг армияси ундай қуролга эга, фалончининг махсус жангчилари борки, ҳар қандай уддалаб бўлмас ишни қойиллатади... Йиллар давомида ана шу ташвиқот онгу-қулоғимизга қуйилдики, тасаввуримизда енгилмас қўшинлар, қуроллар, супермен жангчилар туғилди. Ана шу тасаввурларимизнинг ўзиёқ юрагимизга қўрқувларни солиб қўйди.

Kun.uz Нусайрат жамлоғидаги қирғин ҳақида ёзди (https://kun.uz/kr/news/2024/06/10/isroilning-qonli-operatsiyasi-su-57-samolyotidan-ayrilgan-rossiya-va-yevropa-parlamentiga-saylovlar-kun-dayjesti). Гаровдаги тўрт асирни қутқариш учун 274 фаластинлик, улар орасида болалар ўлдирилган. Энди тасаввур қилинг. Асирларни қутқариш махсус амалиёт бўлган. “Спец”лар билдирмай-кўринмай бориб, асирларни қутқариши лозим эди. Лекин бу “спец”лар бу ишни уддалай олмай йўлида ким учраса ўлдириб кетаверган. Моҳиятан бу махсус амалиёт эмас, қирғин бўлган! Мақталган жангчилар қилиши керак бўлган ишни уддалай олмаган! Дунё эса бундай қатлиомларни индамай кузатяпти, қутураётган тарафга сўзини ўтказа олмаяпти.

Аслида, бундай “миф” ва ташвиқотлар қолган халқларни, давлатларни қўрқитиш, журъатини сўндириш экани ойдек равшанлашди. Аслида қудратлар, иқтидорлар шиширилган бир пуфак. Замонавий урушлар тарихию тавсифи ҳам шуларни исбот этади.

Дунё ва унинг ишларига бошқа нигоҳ билан қараш тўғрироқ экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон сайловларида Нарендра Моди учинчи муддатга қайта сайланди

Моди 2014 йилдан бери ҳокимиятда. Бироқ, танқидчилар унинг ўн йиллик ҳукмронлигини Ҳиндистонни нолиберал демократияга ва авторитаризмга айлантириб, ҳиндларни юқори инфляция ва қашшоқликка олиб келганини урғулашади.

Батафсил: https://azon.global/1331

©️Azon Global
Ғафлат.

@MubashshirAhmad
Нафрат.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеода тасвирланган мунофиқликдан ҳам ёмони - ана шу демократия шиори остида ўз сотқинларимизнинг динимизга, миллий қадриятларимизга қарши курашидир.

@MubashshirAhmad
Ғазо икки нарсани кашф қилиб берди:

1) Саҳобалар насли кесилмаган экан.
2) Мунофиқ Ибн Салулнинг насли ҳам кесилмаган экан.


Шайх Бассом Жаррор
Шошилинч: исроилнинг БМТдаги вакили: исроил бир неча кун ичида БМТнинг юқори мансабдорларини ўз ҳудудидан ҳайдаш масаласини ўрганмоқда.

Манба: Ал-Жазира.

====
Бу Исроил болаларининг қилмаган яна қандай эркалиги ва юзсизлиги қолди?! БМТнинг энди ҳам қадри ва обрўси борми? Замонавий дунёнинг янги тартиботи етиб келган жойи шуми?!

@MubashshirAhmad
Капиталистик иқтисод бошқаруви ажойибда, ғирт рибо асосида қурилган.

Яъни давлатларнинг Марказий Банклари ва шунга ўхшаш бошқарув тизимлари, баъзида эса мутлақо тушунарсиз эгалари бор (Федерал Резервлар Тизимига ўхшаб) молияни тартибга солувчилар кредитларнинг фоиз ставкаларини белгилаш орқали иқтисодиётга таъсир кўрсатади деган назарияни қатъий ишонишади ва бутун дунёни шунга ишонтиришга ҳаракат қилишади.

Кейнснинг монетар сиёсатга назариялари жуда банкирларга хуш ёққанда ва улар натижада ҳали ҳануз ушбу ўйинлардан фойдаланишмоқда. 1970 йилларда инқирозлар, 2008-2009 йилдаги молиявий инқирозлар муаммолар борлигини кўрсатса ҳам, яна эски ўйинлар давом этмоқда.

Муаммонинг энг катта қисми: Пулни фоиз эвазига бериш бу ғирт рибо ва бугун кўплаб мамлакатлар ушбу механизмга боғланиб қолган. Бунақа услуб қўлланилган жойда барака қаердан бўлсин.

Иқтисодий жиҳатдан муаммо: реал сектор маҳсулотларига талабларни пулларни арзонлаштириш еки қимматлаштириш орқали таъсир қилишга ўтиш.

Ва ҳолбуки, бу механизмлар тез орада уни суистеъмол қилишни истаган нафсни қули бўлмишлар қўлига ўтиб қолади ва яна энг бойлар яна ҳам бойишига хизмат қилади.
Энг ёмони, барча номи чиққан трейдерлар, банклар, хедж ва инвест фондлар оддий халқни пулини тикади, ўзи эса камтаргина барчанинг нони туя қилиб беради, яъни комиссия олиб ўтиради. Хуллас шунақа гаплар.

Рози бўласизлар, баъзида дод дегиси келар экан одамни. Шунақа ҳам ақлимиз ноқисми а?

© Bahodir Fozilhujaev

@MubashshirAhmad
Қуръони карим фақат ўзини илоҳ санаган золимларнигина қоралагани йўқ. Балки золимларга қўшиб, уларга эргашган, маддоҳ бўлган ва қўллаган, ҳамда ишларини топшириб қўйган қавм ва халқларни ҳам қоралади ва масъулиятда шерик қилди:

«Нуҳ айтди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, улар менга итоатсизлик қилдилар ҳамда (топган) мол-дунёси ва бола-чақаси ўзига фақат зиённи (яъни, куфр ва туғённи) зиёда қилган кимсаларга эргашиб кетдилар» («Нуҳ» сураси, 21-оят).

«Парвардигорларининг оятларини инкор қилган, Унинг пайғамбарларига исён қилган ва барча қайсар, золимлар амру фармонларига бўйинсунган ана ўшалардир»

(«Ҳуд» сураси, 59-оят).

«Бас, у ўз қавмини тезлатган эди, улар унга итоат этдилар. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм эдилар» («Зухруф» сураси, 54-оят).

Халқнинг ҳам масъулиятни ёки бир қисмини зиммасига олишига ва жавобгар бўлишига сабаб фиръавн ва золимларни айнан улар ясайди, улар пайдо қилади. Агар улар ҳайбаркаллачилик қилмаганда, маддоҳлик қилмаганда масъуллар ҳаддидан ошмаган бўларди. Қадимдан бир гап бор: «Нега фиръавнлашиб кетдинг?» дея Фиръавндан сўраганларида, «Мени туғёнимдан қайтарадиган бўлмади», дея жавоб қилган экан.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

☎️ Мурожаат учун:
+998944446688 телефон
+905062397321 телеграм
Аслият.

@MubashshirAhmad
Умматнинг яхшиси ва ватаннинг посбони* - аҳли Қуръон.
---
Аллоҳ улар туфайли ватанни ҳар хил бало-қазо ва офатлардан сақлайди.

@MubashshirAhmad
Дунёнинг ҳаммасига эга бўлган киши битта тўшакдагина ёта олади. Бир кунда уч маҳалдан ортиқ овқатланиши қийин иш..

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Қаердасиз, сизни иш қидиряпти

🪧 Ҳар куни таржимондан тортиб копирайтергача, ўқитувчидан тортиб уй бекаси учун ҳам мос келадиган иш ўринлари жойлаб борилади.

Ўзингизга муносиб бўлган офлайн ва онлайн ишларни ўтказиб юбормасликнинг эса битта йўли бор.

Ҳозироқ обуна бўлиш 👉 @qamaruz
reklama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!

@MubashshirAhmad
2024/10/04 23:29:18
Back to Top
HTML Embed Code: