Telegram Web Link
Бугунимизнинг айрим каслари ҳақида:

"Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз".

("Нур" сураси, 19-оят).

@MubashshirAhmad
Ғарбда исломофобия, 11 сентябрь воқеалари. Хантингтон назарияси асослими?
(видео)

Бундан 31 йил муқаддам “Ташқи ишлар” журнали ўз даврининг энг нуфузли рисоласини нашр этди: Самуел Хантингтоннинг "Цивилизациялар тўқнашуви". Мазкур рисола дунёни шакллантиришда ва янги урушлар қўзғашда кучли туртки воситаси бўлиб хизмат қилди.

Батафсил: https://azon.global/1216
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/_dkfwqC4k54

©️Azon Global
Бу, мулоҳаза қилган учун жуда кучли гап:

"Инсон ҳали ҳам ибтидоий. Тараққий этган, бу ғорлар холос".

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан".

@MubashshirAhmad
Қалблар талпинади, ҳамёнлар узрхонлик қилади.
Аллоҳим, уларнинг орзуларини бергин!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
1816-1824-йиллар мобайнида Жазоирда консул бўлиб хизмат қилган Вильям Шоллер ўз хотираларида шундай ёзади:
"Жазоирда ўтказганим 8 йиллик муддатда бирор жазоирлик аёлнинг ё шакли ё юзини кўрмадим".
Сўнг бир исломофоб келади-да, "Ҳижоб жамиятимиз ва миллийлигимизга ёт либос" дея босинқирайди.

@MubashshirAhmad
Олий ва онгли фиқҳ будир:
"Бизнинг наздимизда илм - фиқҳда рухсат топишдир. Йўлни тор олишни ҳамма ҳам эплайверади".

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
Farzandlaringiz yozgi ta’tilni Istanbulda samarali ta’lim bilan oʻtkazishiga nima deysiz?

😊 Aksariyat ota-onalar bolalarining yozgi ta’tilda bekor qolishidan xavotir oladilar. Ularni foydali mashgʻulot bilan, xususan, diniy ilm bilan band boʻlishlarini istaydilar.

Biz esa shu maqsadda 2,5 oyga moʻljallangan “Arab tilini oʻrganamiz” intensiv dasturini tashkil etdik.

Dastur doirasida malakali ustozlar tomonidan quyidagi yoʻnalishlarda dars beriladi:

Arab tili fonetikasi — harflarni to'g'ri talaffuz qilish va yodlash;

Odob-axloq — milliy axloq-odob qoidalari.

Tariximizni o'rganamiz – ajdodlarimiz ilmiy me'rosi va o'rna hayotidan saboqlar.

🌍 Bundan tashqari, mashgʻulotlar davomida quyidagi manzillarga sayohatlar tashkil etiladi:

• Ayo Sofiya masjidi,
• Ulug' sahobiy Abu Ayyub Ansoriy maqbaralari,
• Istanbul fotihi Sulton Muhammadxon masjidi va maqbarasiga ziyorat, 
• Qora dengiz bo'yiga sayohat va qalin o'rmonzorlarda pikniklar

Dasturga qabul qilish uchun quyidagi hujjatlar kerak boʻladi 📝

— tug’ilganlik haqida guvohnoma yoki pasport;
— ota-onalarning rozilik xati;
— bog'lanish uchun telegram raqam. 

❗️Qabul 5-iyunga qadar davom etadi.

Darslar 10-iyundan 25-avgustga qadar davom etadi.
Oʻquvchilar 24 soat davomida nazorat qilinadi. Nonushta va 2 mahal ovqat bilan ta’minlanadi.

Siz ham farzandingiz yozgi ta’tilda foydali mashgʻulot bilan band boʻlishini istasangiz, albatta, murojaat qiling:

@mezanamanager | +905065443779
Ғазода ҳалок бўлган болани қўлида тутган шифокорнинг суратини қўйсам: "Баъзи одамлар буни кўрса қийналади" дея Фейсбук суратни тўсиб қўяди. Одамларнинг кўнглини ва ҳаловатини риоя қилган тармоқ норасида гўдаклар ва ожиза аёлларни ўлдираётган қонхўрлар билан бир сафда юради, жонини жабборга бериб уларни ҳимоя қилади.

Раҳмдиллик либосига ўранган бундай қаттолликни нима деб атаса бўлади?!

@MubashshirAhmad
Олдингга ғамнок келса, ғамин арит. Узрхоҳ кирса, уни кечир. Муҳтож дардин айтса, дардман бўл ва ёрдам бер.
Сендан талаб - ёнингда Мусҳаф бўлиши эмас. Балки матлуб ахлоқингда Оят бўлсин!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий

@MubashshirAhmad
Falastin diyoridagi musulmonlar haqiqiy ma'noda ozod insonlar. Ular iqtisodiy, huquqiy, siyosiy kishanlardan ozod.

Qamalda esa biz. Moddiy holatimiz ulardan yaxshi ko'rinadi, ma'nan qamaldamiz. Ikki milliard musulmon ojizligi shuni ko'rsatadi.

©️Husan

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Рабское» мышление: В СССР люди жили лучше!

"Свидетель века", 10 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/zIPUs9jXSqI

©️Azon Global на русском
Бир киши Саид ибн Жубайрга: "Агар олдимдан мажусий чиқиб салом берса, унга алик оламанми?" деди. У киши жавоб қилди: "Мен ҳам бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраганимда: "Агар менга ҳатто Фиръавн яхши гап айтса, унга муносиб жавоб қиламан", дегандилар.

@MubashshirAhmad
The strait times Singapore нашрининг хабар беришича, бойкот туфайли Малайзияда ҳамма KFC таомхоналари ёпилган. Бундай таомхоналар сони Малайзияда 108 тани ташкил қилар эди.

Биродарларимиз Ғазога шу йўл билан ҳамдард бўлишмоқда. Зотан ҳаммамизнинг қўлимиздан келадиган иш ҳам шу - бойкот. Фақат зулм ила ўлдиралаётган ғазоликлар учун юрагимиз ачиса бўлгани, нафсимизга ура оламиз.

@MubashshirAhmad
«У кунда одамлар қабрлардан чигирткалардек чиқурлар»

Қориъа сураси
«Софватут-Тафосир», 18-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/rnTRrJWdvXo

©️Azon Global
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари ҳақида.

Томоша қилиш: 👉 https://youtu.be/mi4kY552sIs?si=UKETfCNRrSmlyeiw

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир дақиқага ҳам етмаган бу видео Ғазо халқининг бор заҳмати, умматнинг таназзули ва даҳшатли дуои-бадни ўз ичига олган.

Бу оҳу-нолалар нишони бўлишдан асра ва зиммасидан масъулиятни соқит қила олганлар қаторида қил я Робб!!

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
"Хиёнатнинг энг ёмон жиҳати, у ҳеч қачон душман томонидан келмайди".

@MubashshirAhmad
2024/11/20 05:40:14
Back to Top
HTML Embed Code: