Telegram Web Link
Ана сизга демократия!

МУС - Халқаро жиноят суди Нетаньяҳуга қарши иш очмоқчи эди. Кечадан бери АҚШ бу ташкилотга қарши турли даражаларда таҳдид қилмоқда.

@MubashshirAhmad
Саодатли дунё ҳақида хаёл қилманг!
Бир подшоҳ ўлса, орқасидан янги подшоҳ келади.

Амал Данқал

@MubashshirAhmad
Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади?

Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.

Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.

Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум!

Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим.

Ачинаман...

© Аброр Зоҳидов

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсанг, демак тирик экансан. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсанг, демак инсонсан".

@MubashshirAhmad
Ҳаким Фейсбукий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Фейсбук саҳифаларида бир-икки соатини бемалол ўтказиб, Қуръон ўқишга келганда, икки саҳифадаёқ ёпиб қўйган кишини кўрсанг билгилки, у халқ билан улфат экан, Холиқ билан эмас. Чунки у уларнинг каломи, бу эса Унинг каломидир".

@MubashshirAhmad
Yozni xorijda mazmunli o'tkazishni istaganlarni Istanbuldagi "Mezana xalqaro ilmlar akademiyasi"ning yozgi kurslariga taklif qilamiz!

Ko'plab talablarga binoan farzandlarimiz uchun har bir musulmon bilishi zarur bo'lgan islom ilmlarini o'rgatish maqsadida "Dinimizni o'rganamiz" yozgi kurslari tashkil qilindi! Ushbu kursda farzandlarimizga islom dinidan dastlabki tushuncha va saboqlar berilishi maqsad qilingan.

✍️ Mazkur "Dinimizni o'rganamiz" kursi 12 yoshdan katta bo’lgan o'g‘il bolalarga mo’ljallangan.
Malakali va tajribali ustozlar quyidagi fanlardan ta'lim berishadi:

1. Qur'oni karim va tajvid (Harflarni to'g'ri talaffuz qilish va yodlash)
2. Siyrat;
(Payg'ambarimizning o'rnak hayotlari. "Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf" kitobi asosida)
3. Aqida;
(Boshlang'ich va zaruriy e'tiqod saboqlari)
4. Fiqh;
(Ibodatga oid boshlang'ich va zaruriy ilmlar)
5. Odob-axloq
(Islom odoblari).

Darslar ishonchli manbalar asosida, amaliy va nazariy tarzda o’rgatiladi.

💫 Bundan tashqari, tinglovchilarimiz uchun:

Istanbuldagi mashhur Ayo Sofiya masjidi,
Ulug' sahobiy Abu Ayyub Ansoriy maqbaralari,
Istanbul fotihi Sulton Muhammadxon masjidi va maqbarasiga ziyorat,
Qalin o'rmonzorlarda pikniklar va Qora dengiz bo'yiga sayohat ham rejalashtirilgan.

💯 Farzandlaringiz kurs davomida 24 soat ustoz va murabbiylar nazoratida bo'ladi. Nonushta va ikki mahal ovqat bilan ta'minlanadi.

📆 Mashg'ulotlar 10-iyundan boshlanadi.

💸 Kurslar pulli.

📑 Kerakli hujjatlar: Tug’ilganlik haqida guvohnoma yoki pasport, ota-onalarning rozilik xati, bog'lanish uchun telegram raqam.

Batafsil ma'lumot uchun:
✈️ Telegram orqali: @mezanamanager
📞 Telefon orqali: +905065443779

Manzilimiz: @Mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қутурган ҳўкизлар ёмонлигидан сақланиш учун, гоҳида бўри билан ҳамроҳ бўлишга мажбур бўлиб қоласан.

Мустафо Сибоъий

@MubashshirAhmad
Эрнинг аёли сатри ва ҳижобига қаттиқ ғайратидан аёлнинг жаҳли чиқмаслиги лозим.
Чунки эркакларнинг назари неқадар ёмонлигини эркаклар яхши билади.

Эрнинг бу ғайрати ва аёлнинг буни тушуниши комил иффатдандир.

@MubashshirAhmad
Бугун Норвегия Фаластин давлатини тан олади. Бу ҳақда Бош вазир Йонас Гар Сторе матбуот анжуманида маълум қилди.

Кеча Шимолий Ирландия ҳам яқин кунларда Фаластинни мустақил давлат ўлароқ тан олишини эълон қилган эди.

Маломатчиларнинг маломатидан қўрқмай курашган Ғазо аҳли мақсади сари яна бир қадам ташлади. Иншааллоҳ, нусрат яқин.

@MubashshirAhmad
Мавжудлиги учун бир мақола ёки эркин фикрдан қўрқадиган давлат фақат қоғоздагина давлатдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Namoz o'qiydigan professorlar

Yo'ldaman, Konyadagi olimlar bilan Mersinga ketyapmiz. Ertaga Mersinda "Bir Yol Bir Kuşak" SIRCON2024 nomli xalqaro konferentsiya boshlanadi. Bizni ham taklif qilishgandi, Konyadagi olimlar bilan avtobusda yo'lga chiqdik. Avtobusda 25 kishi atrofida olimlar bor. Bu insonlarning deyarli yarimi, o'z sohasining ustalari bo'lgan (turli sohalarda) professor o'qituvchilar. Hozirgina yo'lda to'xtab ozgina dam oldik. Yo'llarda shunaqa dam olish uchun maxsus joylar bor. Har qanday hojatingiz bo'lsa chiqarishingiz mumkin. Shu yerda ajoyib holat bo'ldi (aslida bunaqa holatlar ko'p bo'ladi) va shuni sizlarga ilinmoqchi bo'ldim.

Asr vaqti kirgani uchun shu yerda tezda namoz o'qib olmoqchi bo'ldim. Tahoratim ham bor, avtobusimiz harakatga tushmasdan tezda o'qib olaman dedim. To'xtagan joyimiz tog'li hudud bo'lib, juda ham chiroyli manzarasi bor ekan. Nimadir bo'ldiyu, manzaraga termulib bir-ikki daqiqa turib qoldim. Bu orada hamma shaxsiy ehtiyojlarini qondirish uchun ketgan, bir o'zim qolib ketibman. Atrofda yurgan bir xizmatchi akadan namozxona qayerda deb so'radimu, ko'rsatgan tomonga chopdim. Namozxona eshigini ochib ne ko'z bilan ko'rayki, avtobusda men bilan kelayotgan professorlar jamoat bo'lib namoz o'qishayotgan ekan. Tezda safga qo'shildim.

Namozni bir guruh professor bilan jamoat bo'lib o'qib oldik. Bu holat menga boshqacha tuyuldi. Nimaga deysizmi, chunki men 25 yildan beri ilm bilan mashg'ulman, bu davrning katta qismi "professor" laqabli insonlar bilan o'tdi. Lekin men yashagan muhitda professor bo'lish boshqacha edi. Bir-ikkitasini hisobga olmaganda, bu insonlar o'quvchilarni mensimas, yonlariga yaqinlashtirmasdi. Bu insonlardan ilm olish tugul bir og'iz shirin so'z eshitib bo'lmasdi. Namoz, din degan narsalardan yiroq, namoz o'qish bir yoqda tursin namoz o'qigan o'quvchilarni yomon ko'rishardi. Xullas bu kabi "fazilatlarini" sanab tugatib bo'lmaydi.

Bu yerda esa holat boshqacha, men ko'rgan "professorlar" bu yerda yo'q. Ayniqsa, mening atrofimda. Professorlar seni odam o'rnida ko'radi, senga yordam beradi, ilm o'rgatadi, kerak bo'lsa sen bilan choy ichib, jamoat bo'lib namoz ham o'qishadi.

Islom dini Arabiston yarimorolida paydo bo'lgan bo'lsa ham, bu dinga xos madaniyat, ilm-fan Movarounnahrda ya'ni hozirgi ona vatanimizda rivoj topdi. Buyuk olimlar yetishib chiqdi, sanog'i yo'q asarlar yozildi. Lekin o'sha madaniyat, o'sha olimlardan hech narsa qolmadi. Hatto namozni ham unutib yubordik.

O'zi biz qilishimiz kerak bo'lgan ishlarni boshqalar qilganini ko'rib, hayratga tushadigan holatga keldik. Professor qanaqa bo'lishi, ilm qanday egallanishi, kitob, asarlar, qo'yingki, ilm-fanga oid nima bo'lsa biz boshqalarga o'rgatishni o'ringa boshqalarga havas qiladigan ahvolga tushib qoldik. Oddiy bir professor namoz o'qisa hayratlanib qaraydigan bo'ldik.

© Доктор Иқболжон Усмонов

✒️ @phdiqbol_usmonov

@MubashshirAhmad
У уни биров кўрмади, деб ўйларми?

("Балад" сураси, 7-оят).

@MubashshirAhmad
«Ана ўшанда дунё неъматларига алданиб қолганимизни биламиз»

«Софватут-Тафосир», 17-дарс

Такаасур сураси тафсири

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ltVTryiq6WA

©️Azon Global
Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир.

Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин.

Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади.

Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди.

Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим.

Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди.

Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди:

1. Уйғониш
2. Ўлиш


Шайх Муҳаммад Ғаззолий

© Абдулқодир Самарқандий таржималари


@MubashshirAhmad
Forwarded from Jonixonov (Maqsud Jonixonov)
​​ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ

Отадан ўғилга ўгит

Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга:
– Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди.
- Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб
келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди.
– Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил.
- Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота.

Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига:
- Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди.
- Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил.

Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига:

– Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди.
- Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим?

Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради:
- Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди.
- Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир.

Зинҳор шайтоннинг: “Ёд ололмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота.


Жума айёмингиз муборак!

@jonixonov
"Уйланавер, биз ҳам қўл қовуштириб турмаймиз, қарашворамиз" деганларидаги ҳолат. 😊

@MubashshirAhmad
Бўри бошқа бўри билан жангда мағлуб бўлиб, ғалаба қозониш имконияти йўқлигини тушунса, “ютқазиб қўйдим, ҳал қилайлик” дегандек босиқлик билан рақибига бўйин томирини таклиф қилади.

Бироқ, бу вақтда ақл бовар қилмайдиган бир ҳодиса содир бўлади: ғалаба қозонган бўри тушунарсиз равишда ўзини ўзи фалаж қилади.
Минглаб йиллар бўлибдики, бўрилар ўз ихтиёри билан мағлубиятни тан олган рақибларини ўлдиришга журъат қилмайдилар.

Асосий механизм, ДНКда ёки ундан ташқарида бўладими, ғолиб бўри бирдан ўзгаради ва вазият рақибини йўқ қилиш завқидан ҳам муҳимроқ эканини унга эслатади.

Таслим бўлган бўрини ҳеч ким қўрқоқ демайди. Ўлдириши мумкин бўлган, аммо вазиятга таслим бўлган бўрини ҳеч ким айбламайди.
Фақат ғолиб йўқ. Икки бўри икки томонга кетади ва ҳаёт доираси айланишда давом этади.

Одамлар ҳам вазиятни англаб, бир-бирини ўлдирмасликни бўрилардан ўргансалар эди, ҳаётда манманлик ва ҳокимиятга интилиш каби иллатларга жой қолмас эди!

Аллоҳ жорий қилиб қўйган табиат тилини ўқий олганимизда, биз ҳаёт муаммоларига барча жавобларни осон англай оламиз.

@MubashshirAhmad
Фатво: Исроил ва Америка товарларини бойкот қилиш вожиб!

Исроил ўтган салкам 80 йил давомида фаластинликларга мислсиз зулм ўтказиб келмоқда, уларни муттасил уй-жойидан маҳрум қилиб, ерларини эгаллаб олмоқда, ўзларини қирғин қилмоқда. Бу зулмлар 2023 йилнинг 7 октябридан кейин янада даҳшатли тус олди. Шу воқеалардан ҳозиргача 35 мингдан зиёд аҳоли қурбон бўлди, уларнинг аксари болалар ва аёллардир. 85 мингдан ортиқ киши яраланди. Ҳатто юзлаб беморлар ва минглаб тинч аҳоли паноҳ топган касалхоналар ҳам босқинчи Исроил кучлари тарафидан аёвсиз бомбаланмоқда. Ғазо бутунлай вайрон қилинди. Халқаро ҳамжамият бу қатлиомни қоралашдан нарига ўтолмади. АҚШ бошчилигидаги бирлашган Ғарб Исроилни очиқ-ойдин қўллаб-қувватламоқда. Мусулмон давлатлари раҳбарлари эса бу даҳшатни жимгина, ҳатто хотиржам кузатмоқда.

Бугун бу ишларни инобатга олган ҳолда, Бутунжаҳон уламолари иттифоқи собиқ раиси, шайх Юсуф Қарзовий раҳимаҳуллоҳнинг йигирма йиллар олдин чиқарган ушбу фатволарини эълон қиламиз:

ИСРОИЛ ВА АМЕРИКА ТОВАРЛАРИНИ БОЙКОТ ҚИЛИШ ВОЖИБЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ФАТВО


Аллоҳга ҳамд, Расулуллоҳга, у кишинининг оилалари, саҳобалари ва ҳидоятга эргашганларга салавоту саломлар бўлсин.

Аммо баъд. Қуръон, Суннат ва ижмо билан собит бўлган ҳукм шуки, Ислом юртини Ислом душманлари босқинидан ва босқинчилардан озод қилиш, ҳимоялаш учун биринчи навбатда босиб олинган мамлакат халқи, сўнг атрофдаги мусулмонларга жиҳод узил-кесил вожибдир. Агар улар қарши тура олмасалар, бу барча мусулмонлар учун вожибга айланади.

Хўш, бу бостириб кирилган Ислом диёри мусулмонлар учун биринчи қибла, Исро ва Меърож ҳамда Аллоҳ таоло атрофини баракали қилиб қўйган Ақсо масжиди замини бўлса-чи? Агар унинг босқинчилари мусулмонларга энг ашаддий душман бўлсалар-чи? Агар бу босқинчиларга бугунги кунда ер юзидаги энг қудратли давлатлар кўмак бераётган бўлса-чи? Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунёдаги яҳудийлар қўллаб-қувватлаётган босқинчилар бўлса-чи?

Бугунги жиҳод муқаддас заминимизни ўзлаштирган, халқини ўз уй-жойидан ҳайдаб чиқарган, қонини тўккан, муқаддас жойларни вайрон қилган, хонадонларини култепага айлантирган, экинларини пайҳон қилган, у ерга вайронагарчилик келтирганларга қаршидир. Бу жиҳод Шарқу Ғарбдаги мусулмон уммати учун фарзларнинг фарзи ва энг аввал бажарилиши керак бўлган вожибдир!

Мусулмонлар ораларидаги энг заиф қатламнинг риоясини қилишади, уларга мадор бўлишади. Улар бир бутун умматдир. Уларни эътиқод бирлиги, шариат бирлиги, қибла бирлиги, дард ва умид бирлиги бирлаштирган.

Аллоҳ таоло айтганидек: “Албатта, сизларнинг умматингиз бир умматдир” (Анбиё сураси, 92-оят);

“Мўминлар, ҳеч шак-шубҳасиз, оға-инилардир ” (Ҳужурот сураси, 10-оят).

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, хиёнат қилмайди ва уни ташлаб қўймайди”, деб марҳамат қиладилар.

Бугун муқаддас Қуддус ва баракотли Фаластин заминида биродарларимиз ва жигарларимиз бошларига тушаётган мусибатларга қарамай, Аллоҳ йўлида мардларча курашаётганлари, жон фидо қилаётганларини кўриб турибмиз. Биз мусулмонлар ҳамма жойда уларга бор кучимиз билан ёрдам беришимиз лозим. Зеро, Аллоҳ таоло шундаф буюради:

“Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир” (Анфол сураси, 72-оят);

“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилманг! (Моида сураси, 2-оят).

Шунинг учун ҳам биродарларимиз душманларининг молларини сотиб олиш билан уларга зарар бермаслик бизнинг бурчимиз. Чунки бу гуноҳ ва душманчиликка ёрдам бўлиб, душманлардан маҳсулот сотиб олиш уларни кучайтиради.

Муқаддас заминда турган биродарларимизни қўлимиздан келганча қўллашимиз лозим бўлганидек, душманларини заифлаштиришга ҳаракат қилиш ҳам вазифамиздир. Агар ёвни заифлаштиришга фақат бойкот қилиш орқали эришиш мумкин бўлса, у ҳолда “фарзни тугал бажаришга олиб борадиган иш ҳам фарздир” қоидасига кўра, бойкотга қатъий риоя қилишимиз даркор.

Умматимиз – Ислом уммати: “Америкага йўқ!” дейиш вақти келди.

Давоми кейинги постда 👈🏻
2024/11/20 09:28:49
Back to Top
HTML Embed Code: