Forwarded from Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Диний таълимни чеклаш бизга фақат зиён келтиради»
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 18-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/4zcdfXjMyRA
©️Azon Global

Чуқур жароҳат қалбимизга чуқур киришга рухсат берганларимиздан келади.
Суад Атийят
http://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Суад Атийят
http://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Юртдан кетиб қолган пайти Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан четда, муҳожиротда кўришиб қолдим. Ўша пайт мен ҳам юртимда эмасдим. Ул кишимга савол бердим:
– Ҳазрат, бир неча йилдан буён бошқа ерларда юрибсиз. Нега ҳеч юртингиз ҳақида танқидий фикрларингизни айтмайсиз?!
Ўзим ҳам ўша пайтлари ўз диёрим ҳақида қаттиқ гаплар айтиб турардим. Шайхнинг жавоби кучли бўлди:
– Бизга буюрилган ва биз қилишимиз лозим бўлган иш - диннинг ғами. Бунақа майда ишларни эса ўз эгалари – майда одамлар қилишади!
Бу гап менга тарсаки эди. Шундан кейин асосий юмушга бел боғладим.
Тожикистонлик олим Акбар Тўражонзода.
Bazarboy Aberkul саҳифаларидан.
@MubashshirAhmad

Иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ислоҳотларнинг олдида диний-ахлоқий ислоҳот туради. Агар бунга эътибор қилинмаса, ҳамма иш чала бўлади ва охирига етмайди.
Чунки миллатлар юксалган бўлса ахлоқ билан юксалган. Таназзули ҳам ахлоққа боғлиқ бўлган. Буни фақат қорин ғамида бўлган одамгина тан олмайди.

Шу одамни виртуал оламда таниганимдан бери "ҳақни гапириш" даъвосида кўраман. У "ҳақ" деганда ҳақорат ва камситишни тушунишини англаганман. Энди айтингчи, у ўз "ҳақ"лари билан динга, умматга кўпроқ фойда келтирдими ёки "ҳақ" даъвосини қилмай, амалда ўнлаб китоблар ёзган, шогирдлар етиштирган ва миллионлаб ақллару қалбларга кириб борган Шайх раҳимаҳуллоҳми?!
Мен Шайх ҳазратларининг йўлларини тутиб, мухолифлар билан машғул бўлмас эдим. Аммо ҳаётларида тилини тиймаган ва кейин ҳам тинчимаган бу кишининг ҳали ҳам мағзава халтаси тўлмаганига таажжубландим. Ҳаёт ҳамма нарсани жойига қўйган ва ҳақ билан ноҳақни кўрсатиб берган бўлса, озгина инсоф қилиши керак, мусулмон киши.
Бу кишига Аллоҳдан инсоф ва тавфиқ сўраб қоламан.

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қиёмат қачон бўлади?», деб сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавобни намоз ўқиб бўлганларидан кейин берганлар. Ўша кимсани чақириб, «Сен ўзинг қиёматга тайёрмисан, тайёргарлик кўрганмисан?», деб сўраганлар. У кимса: «Эй, Расулуллоҳ! Мен катта нарса тайёрламаганман, намоз ҳам, рўза ҳам тайёрламадим. Бироқ, мен Аллоҳ ва унинг Расулини яхши кўраман!», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
«Киши севган кимсаси билан бирга бўлур. Сен севганинг билан бирга бўласан!».
Саҳоба Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: «Мусулмонлар шу кунда ҳеч қачон бунчалик хурсанд ва шодмон бўлмаган эдилар», деб эслайди (Термизий ривоятлари).
Бу буюк ва умидли ҳадиси шариф турли йўллар билан, жумҳур саҳобалардан ривоят қилинган.
Бугун кимга эргашиш ва кимни севишни билмай турганлар ва мусулмонларга душманлиги у ёқда турсин, ҳатто инсониятга нафратли ва золим қавмларни қўллаётганлар билсинларки, киши доим севгани билан бирга ва дўстининг динида бўлади. Ким билан дўстлашиб, кимни севаётганингизни ўйлаб кўринг!

Ғазодан нусрат эпкини тараляпти. Медиа ва сиёсат майдонидаги ғалабалар уруш майдонига ҳам кўчиши муқаррар!
@MubashshirAhmad
@MubashshirAhmad
#Одобимиз_асослари
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ "Саҳиҳи Муслим"га шарҳларининг Муқаддимасида (1-жуз, 39-бет) шундай дейдилар:
Ҳадис ёзувчиси Аллоҳ азза ва жалла зикрини қилганда (азза ва жалла) ёки (таоло) ёки (субҳанаҳу ва таоло) ёки (таборака ва таоло) ёки (жалла зикруҳу) ёки (таборака-смуҳу) ва ёхуд (жаллат азаматуҳу) кабиларни ёзмоғи мустаҳаб бўлади.
Шунингдек Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зикрларини қилганда, тўлиқ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) деб ёзиши керак.

Абул Ҳасан Кархий. Буюк фақиҳ. Имом Абу Ҳозимдан кейин ҳанафийлар раислигига сазовор бўлганлар. Имом Абу Бакр Жассос ва Абул Ҳасан Қудурийлар каби машҳур фақиҳларга устозлик қилганлар. "Жомиус-сағир" ва "Жомиул-кабир"ларни шарҳлаганлар. Намоз ва рўзаси кўп обид эдилар. Умрларининг охирида фалаж бўлиб қолдилар. Шунда асҳоблари Сайфуддавла ибн Ҳамдонга нафақа қилиб туришни сўраб мактуб ёзишди. Бундан хабардор бўлган имом йиғладилар ва: "Аллоҳим, ризқимни фақат одатланган томонимдан бергин", деб дуо қилдилар.
Имом раҳимаҳуллоҳ Сайфуддавланинг нафақаси келмасдан бурун вафот этдилар...
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан

Абу Зуръа Розий айтадилар: "Мен Аҳмад ибн Ҳанбал олдиларида эдим. Ҳузурларида солиҳ уламолардан бири - Иброҳим ибн Таҳмон зикр қилинди. Имом Аҳмад ҳасталик туфайли суяниб ўтирган эдилар. Ўринларидан қўзғолиб, тўғри ўтириб олдилар ва: "Солиҳлар зикр қилинганда суяниб ўтирилмайди", дедилар.
Манбалар: "Тазкиратул ҳуффоз", имом Заҳабий ҳамда "Ат-таҳзибут-таҳзиб", имом Ибн Ҳажар ал-Асқалоний.

Шундай бир вақт бор..
Ботил унда куч-қувватнинг энг чўққисига чиқади. Ҳақ эса синов ва қийинчиликнинг энг оғирларига дучор бўлади. Ана шу вақтда сабот билан туриб бериш ўзгариш нуқтаси бўлади.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий

ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎҚИБ ЎЗИМИЗНИ ТАФТИШ ҚИЛАЙЛИК!
Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин"нинг "Касб одоблари китоби"да шундай дейдилар:
"Ўлиб, ўзи билан гуноҳлари ўлган кишига жаннат бўлсин! Ўзи ўлиб, гуноҳлари юз йил ёки икки юз йил ёхуд ундан ҳам кўп ўлмаган кишига узун ва узоқ вайл бўлсин! У бу гуноҳлари туфайли қабрида азобланади ва у гуноҳлар йўқ бўлиб кетгунча саволга тутилади.
Аллоҳ таоло айтади: "Ва уларнинг қилган амалларини ҳамда (қолдирган) изларини ёзиб қўюрмиз". ("Ясин" сураси, 12-оят). Яъни, ҳаётлари давомида қилган амалларини ва ўзларидан кейингилар бажариши учун жорий қилган амалларини ёзиб қўямиз". (Иқтибос тугади).
Бу тўғрида шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
"Бу тоифанинг бошида ёмон ва Аллоҳ таолонинг шариатига хилоф қонунлар жорий қилган ҳукмдорлар, бузуқ ва даҳриёна асарлар ёзган ёзувчилар, фужурга чақирувчи ва унинг уруғларини инсонларда экувчилар ҳамда фосиқ ва уятсиз қўшиқ куйловчи қўшиқчилар туради".
"Рисалатул мустаршидийн"нинг шарҳи"дан олинди. 171-саҳифа.
Биз шу тоифалардан бирига тушиб қолмаганмизми? Шу ҳақда ўйлаб кўрайлик.

Жамиятда фаҳш ва бузуқлик тарқаётганидан хурсанд бўлаётганларни ва
хусусан, Саудия Арабистонидаги ўзгаришлардан севинаётганларни кўрсам қуйидаги оят эсимга тушади.
"Аллоҳ сизнинг тавбангизни қабул қилишни хоҳлайди. Шаҳватларга эргашадиганлар эса, улкан оғишга мойил бўлишингизни хоҳларлар." ("Нисо" сураси, 27-оят).

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Фисқу фужур ва гуноҳлардан нафрат қилмаслик ҳам гуноҳдир. Гуноҳлардан нафрат қилиш ва уларни ёмон деб билиш – иймон ва исломнинг тақозоси. Лекин гуноҳларга мубтало одамга нисбатан қалбда хақорат бўлмаслиги лозим. Балки унга раҳм қилиш керак. Бир одам бемор бўлса ва муолажа учун шифокор олдига борса: “сен нега касал бўлдинг?” дея ундан норози бўлиш шифокорнинг иши эмас. Балки, “бу бечора дардга мубтало бўлибди”, деб касалга раҳм қилади ва муолажани бошлайди. Кейин ортидан “Аллоҳим! Унинг дардини кетказ!” дея ҳаққига дуо қилади.
Гуноҳкор, фосиқ одам билан ҳам худди шундай муомала қилиниши лозим. Уларнинг фисқу фужурига ғазаб ва нафрат бўлаверсин. Лекин унинг ўзига нисбатан эмас. Балки, “Бу одам Раббимнинг яратган бандаси” деган эътибор билан унга муҳаббат қилсин ва Аллоҳ таоло уни тўғри йўлга бошласин дея дуоларида илтижо этсин.
"Насиҳатлар гулдастаси" китобидан Абдугафур Искандар саҳифаларидан

КЎП ЯШАШ БИЗНИНГ ҚЎЛИМИЗДА!
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ қирқ беш ёшида вафот қилган. Аммо бизга "Саҳиҳ Муслим"ни шарҳлашга вақт топган...
Торофа ибн Абд йигирма олти ёшида вафот қилган. Аммо унинг "Муаллақот"и ҳали ҳам тирик...
Муҳаммад Фотиҳ Қустантинийяни қамал қилганида йигирма икки ёшда эди. Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу эса Қустантинийя деворлари остида шаҳид бўлганида ёши юздан ошган эди...
Муҳаммад Қосим Нонутавий роҳимаҳуллоҳ қирқ етти ёшида вафот қилди. Ундан "Дорул улум Девбанд" мерос бўлиб қолди. Бугун бу илм даргоҳи умматга буюк олимлар тақдим қилмоқда...
Абдулҳай Лакнавий роҳимаҳуллоҳ ўттиз тўққиз ёшида вафот қилди. Ундан юздан ортиқ китоблар мерос бўлиб қолди...
Узоқ умр кўриш ҳақорат эмас. Қисқа умр кўриш эса нуқсон эмас. Масала, киши ўзига берилган бу умрда нима қилишидадир.
Умр бу рақамлар холос. Хақиқий умримизни календарлар ёки ўлимимизга боғлиқ ҳужжатлар белгилай олмайди.
Бизнинг ҳаётимизга фақатгина қандай яшаганимиз, нималар тақдим қилганимиз маъно бера олади.
Дарахт меваси билан аҳамиятлидир, катталиги билан эмас. Булут ёмғири ва сояси билан аҳамиятлидир, осмонда сузиши билан эмас.
Ҳақиқий умримиз кунлар сони билан эмас, тажрибалар ва ҳислар салмоғи билан қадрлидир.
Узоқ яшаш бизнинг қўлимизда эмас, аммо кўп яшаш бизнинг қўлимиздадир!
© Абдулқодир Самарқандий

Инсон тинч ва хотиржам бўламан, деб мол-дунё йиғади. Умрининг охиригача ўн марта етадиган бойлик йиғса ҳам, ўша хотиржамлик ўрнига икки катта муаммога йўлиқади.
1. Бу бойликни қўлда сақлаб қолиш.
2. Уни умрга ўн бир, ўн икки маротаба етадиган миқдорга олиб чиқиш.. Демак барибир хотиржамлик йўқ.
Мансаб ва ҳокимиятга чиқсам ҳамма мақсадга эришаман, деб ҳисоблайди. Лекин уни сақлаб, кенгайтириш ҳаётини жаҳаннамга айлантиради.
Обрў-эътиборли бўлсам, фароғатда яшайман, деб умид қилади. Лекин уни ҳам асраб қолиш ва кўпайтириш ташвишга қўяди.
Сигарета, маст қилувчи ичимлик ғамимни аритади, деб ўзини алдайди. Аммо уларнинг кайфи тарқагач, ғами устига бош оғриғи ҳам қўшилади.
Аёл ва шаҳватдан лаззат топаман, деб ўйлайди. Аммо қонган шаҳват ва иштаҳа уни қайта ва такрор яна безовталик гирдобига отади.
Демак, инсон ором ва хотиржамлик манбаи деб билган нарсаларнинг ҳаммаси ундай эмас экан.
Бу тўғридаги абадий тавсияни Қуръон бир жумла билан ифода этган:
"Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" ("Раъд сураси", 28-оят).
Албатта топур, эй Парвардигор!

Эй аҳли китоб, нима учун ўзингиз билган ҳолингизда ҳақни ботилга аралаштирасиз ва ҳақни беркитасиз?!
("Оли Имрон" сураси, 71-оят).
@MubashshirAhmad
("Оли Имрон" сураси, 71-оят).
@MubashshirAhmad