Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўлгандан сўнг ҳам яшанг ёхуд "абадий двигател"

Устоз Мубашшир Аҳмад

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/64NGJyrSxGg

©️Azon Global
Jamshid Usmonov ёзмоқдалар

****
Биздан ҳам “Нобел”лар чиқади.

Ғарбда хайрия фаолияти билан шуғулланадиган узоқ йиллик (100 + йиллик) жамғармалар кўп.
Бу жамғармалар турли соҳаларда (илм, соғлиқни сақлаш, табиатни асраш ва ҳ.к.) хайрия фаолияти билан шуғулланади.

Бундай жамғармалар бойлар, капитал эгалари томонидан ташкил этилган бўлиб, жамғармалар ташкилотчисининг вафотидан 100 йиллар кейин ҳам жамиятга фойда келтиришда давом этмоқда.
Шулардан энг машҳури бўлган Нобел жамғармасини мисол сифатида келтираман.

Нобел жамғармаси Альфред Нобелнинг васияти асосида унинг маблағлари хисобига 1900 йилда ташкил этилган.
Ташкил этилган пайтдаги маблағ миқдори хозирги ҳисоб билан тахминан 150-200 млн. доллар бўлган.

100 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар йили илм инсонларига мукофот ажратиб келади. Мукофот миқдори ташкил этилгандан буён ҳар хил миқдорда бўлган. Ҳар бир номзод учун 200 минг доллардан 1 млн долларгача.

Жамғарма иккита жаҳон урушини, бир неча иқтисодий кризисларни бошидан кечирган ва шунга қарамай ҳар йили мукофот тақдим этиб келади ва бугунги активи 500 млн доллардан ортиқ.

Энди ўзимизга қайтамиз...
Савол: Нега ғарбда шундай жамғармалар бор-у, бизда йўқ?

Қисқа жавоб: СССР, социалистик тизим, хусусий мулкка қарши кураш.

Хозирчи, хозир хусусий мулкчилик, тадбиркорликка эркинлик бор, нега жамғармалар йўқ?
Бизда бундай жамғармаларни ташкил қилиш учун шароит энди пишиб етилаяпди. Хатто зарурат пайдо бўлаяпди.

Нега?
Чунки, бундай жамғармаларнинг ташкил топишига туртки бўладиган асосий омиллардан бири - бу мулк эгасининг “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деган ширин ташвиши.

Бизда мана шундай яхши ташвишдаги мулкдор қатлам энди шаклланаяпди, назаримда.

Мустақиллик давридаги хусусийлаштириш, бизнес учун яратилган имкониятлар сабаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган илк босқичдаги авлоднинг аксар қисми “мендан кейин бойлигим нима бўлади?” деб ўйлайдиган ёшга келди.
Бу сохада вазияти бизникига ўхшаш бўлган Россияда ҳам шу сабабдан мазкур масалага ечим топиш учун қонунчилар аллақачон ҳаракатни бошлаган. 2022 йилда

“Шахсий жамғармалар” (Личный фонд) тўғрисида қонун ҳам қабул қилинди ва бугунги кунга қадар 50 га яқин жамғармалар ташкил қилинган ҳам.

Биз нима қилишимиз керак?

Биз бошқачамиз. Бизнинг ўзимизга яраша миллий, тарихий, диний қадриятларимиз бор. Бу масалани ҳам ўзимизга хос йўл билан ҳал қилишимиз керак.

Рус босқинига қадар давлат ва жамият иқтисодий, ижтимоий ҳаётига жиддий ижобий таъсири бўлган вақф институтини тиклашимиз, қонунчиликни яратишимиз керак.

Вақф ташкил қилиш орқали ҳайрия фаолиятини йўлга қўйиш имкони яратилса, биздан ҳам юз йиллар давомида давлатга, жамиятга фойдаси тегадиган жамғармалар чиқади, иншааллоҳ.

Бу постни ёзишга илҳом берган, устоз Mubashshir Ahmadнинг таклифлари келтирилган видеога ҳавола: https://youtu.be/64NGJyrSxGg

@MubashshirAhmad
Давлат хавфсизлигига норози бўлаётганлар эмас, балки норози қилаётганлар таҳдид солишади. Аммо кураш негадир норози бўлаётганларга қарши олиб борилади.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" кабиларни ёпиш ёки камбағалликни қисқартириш усулларидан бири ҳақида.

(25 минут)

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга ташқаридан назар.

@MubashshirAhmad
Аслида пашшани ўлдириш эмас, ботқоқни қуритиш керак.

Али Иззатбегович

@MubashshirAhmad
Бирор мусулмон Инжилни ё Тавротни таҳқирламайди. Ва умуман ҳар қандай китоб динимизда эҳтиром қилинади.

Аммо бошқалар Қуръонимизга ёмон муносабатда бўлишлари кўп учрайди.

Бу ишларда илмга муносабат ва ахлоқ масалаларидаги фарқ яққол кўринади. Ислом билан шарафлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Исроиллик тўнғиз Китобимизни ҳақоратлагани муносабати билан ёзилди. Жирканч ишининг турини айтишга тилим бормади.

@MubashshirAhmad
Салафлардан бирлари айтадилар: "Агар дуомиз ижобат бўлишини хоҳласак, дўстларимизнинг ҳақларига ўзларига билдирмай дуо қилардик".

@Mubashshirahmad
#Масал

Ит кийикдан: "Нега мендан доим ўзиб кетасан?" дея сўради. Кийик жавоб қилди: "Чунки мен ўзим учун чопаман, сен эса хўжанг учун".
Ҳақиқат учун кийик бўла олмасангиз, лоақал ноҳақлик учун ит бўлиб олманг!

@MubashshirAhmad
Шайхимнинг уйида икки йил истиқомат қилдим. У кишининг олти қизи бор эди. Аллоҳга қасамки, уларга ҳатто кўз қиримни ҳам ташламадим.
Шунда Аллоҳ хотирамга барака бериб, уч ойда тўқсонта китобни ёд олдим.


Имом Нурий

@MubashshirAhmad
Тармоқларда ўта хатарли жараёнга яшил чироқ ёқилди. Бир кунда "байроқ", "ўзбек фоҳишаси" ва қуйидаги гаплар бекорга қўзғалмоқдами?! Турк ва ислом бирлигига қарши кучлар ҳаракатда. Ғафлат босмасин бизни.

@MubashshirAhmad
Биз ухлаган бўлсак ҳам, Темур ва Боязидни уруштирганлар ҳануз уйғоқ.

@MubashshirAhmad
ҲАМАС тенг бўлмаган урушга кирди, деганларга, Аллоҳ таолонинг мана бу амрини ҳавола қиламиз:"(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-қувват тайёрлаб қўйинг!". ("Анфол" сураси, 60-оят).

"Имконингиз борича" деган, "уларники билан тенг" ёки "уларга бас келадиган" демаган. Қолаверса улар душмандан кучли қуролга эгалар. У - иймон бўлади.

@MubashshirAhmad
Кулсанг ё йиғласанг-да ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йўқ ташвишларни елкангга ортмагин.

Дунё озорлари чарчатса-да ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо қилишдаги сасингни эшитмоқ истагандир.

Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида хамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажҳуллик қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Асровчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир. Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин:

استغفرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

"Буюк Аллохдан мағфират сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва тадбирлидир ва Унга тавба қиламан!".

@MubashshirAhmad
Аллоҳнинг зикрини қилмаётганларга дунё эшикларининг очилиши истидрождир*.

Аллоҳ таоло айтади: "Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида, уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар"
(Анъом сураси, 44-оят).

Яъни, улар истаганларидан ҳам ортиқ нозу неъматларга кўмиб ташланганлар. Аммо иймонсиз, тазарруъсиз келган нозу неъмат яхшиликка олиб бормаслиги турган гап. Осийларга бу нарсалар берилса, хусусан, ҳамма нарсанинг эшиги очиб қўйилса, орқасида бошқа гапи бўлади.

Бундай бўлишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар. Бирданига Аллоҳнинг азоби уларни тутди. Энди тавба-тазарруъ қилишга имкон қолмади.
---
* Истидрож - Аллоҳ таолонинг бандани тўсатдан азобга гирифтор қилмай, гуноҳларининг янада кўпайиши учун қўйиб бериши. Банда неъмат ичра-ҳузур ҳаловатда турган пайтда Аллоҳнинг азоблари келади.

@MubashshirAhmad
Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан
---
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: "Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?", дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.",
дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади." Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: "Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улар Роббиларига “хавф” ва умидворлик ила дуо қилурлар

“Рисолатул Қушайрия”

@MubashshirAhmad
Руҳий тушкунларга тавсия!

Исломда руҳий муолажанинг энг юқори чўққиси зикр бўлади. Бу - қалб, тил, аъзолар, хулқ-атвор ва амаллар билан Аллоҳ таолони зикр қилмоқдир. У ҳар сўз ва ишда, доимий ва узоқ вақт Ҳазрати илоҳийни эслашдир.

Шифо, ҳимоя, омонлик ва хотиржамлик зикрдадир. Чунки зикр банда билан Парвардигор ўртасида узилган ришталарни улайди. Нафсни айрилиб қолган манбасига боғлайди.

Ишни Эгасига топширади. Зеро, бу борлиқда нафснинг айбларини Яратгандан кўра билувчироқ ва муолажасига қодирроқ ҳеч ким йўқдир.

Мустафо Маҳмуд, "Қуръоний янги психология" китобидан

=======================
Нафл намозлар, Қуръон тиловати ва "Астағфируллоҳ", "Субҳаналлоҳ", "Алҳамдулиллаҳ", "Аллоҳу акбар" каби сўзларни айтиш зикр дейилади. Янада кенгроқ айтилса, ҳар амални бажаришда Аллоҳ таолони ёдда тутиш - зикр.

Масалан овқатланганда, юрганда, ўтирганда, савдо қилганда Аллоҳни ёдга олинадиган турли зикрлар Ҳадис китобларида келади.
Мустафо Маҳмуднинг мазкур сўзларига амал қилиб кўринг, руҳий тушкунлик қандай йўқолишига ўзингиз гувоҳ бўласиз.


@MubashshirAhmad
"Аллоҳни қўйиб, ўзга дўстлар тутганларнинг мисоли ўзига уй тутган ўргимчакка ўхшайди. Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки билсалар эди".
("Анкабут" сураси, 41-оят).

Оятнинг аввали тушунарли, Аллоҳдан бошқани дўст тутган хароб бўлади. Сўзим бу ҳақда эмас.

Аллоҳ энг заиф уй - ўргимчакнинг уяси, деди. Ўргимчакнинг тўри, демади. Чунки унинг тўри жуда мустаҳкам, ўзига ўхшаган тўрлардан тўрт баробар кучли. Гап айнан ўргимчак уйи ҳақида кетмоқда.

Ўргимчак уйининг заифлиги шундаки, бу хонадонда хотин устун, хотин ҳукмрон. Унинг урғочиси ҳомиладор бўлиб олгандан кейин эрини еб қўяди. Эрнинг оилада тутган ўрни шу, қадри шу.

Эр устун бўлмаган, сўзи ўтмаган ва аёлнинг овози баланд оила ҳам ўта заиф оила. Эрнинг бошини ейди. Фарзандлар тарбиясизлиги, тўй ва маросимлардаги жунун, хиёнату разолатларнинг аксари ана шундай оилалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай уй заиф уй, ўргимчак уясидек.

Энди бу аянчли ҳолатни оятнинг аввалига боғласак ечим чиқади. Бунда нажот Аллоҳни дўст тутмоқликдир, Унинг таълимотларига эргашмоқликдир. Дўстимиз эса: "Албатта эркаклар аёлларга раҳбардирлар", дейди.
("Нисо" сураси, 34-оят).

Раҳбарликка қандай эркаклар лойиқ экани эса бошқа пост мавзуси.

@MubashshirAhmad
2024/11/20 06:18:33
Back to Top
HTML Embed Code: