Telegram Web Link
Агар Аллоҳ таоло синовларсиз нусрат берганда эди, аввало пайғамбарлар бу нусратга лойиқ бўлар эди. Лекин...

@MubashshirAhmad
Фасод ва бузғунчилик ғилдирагини кимлардир айлантиради ва кимлардир тўхтатади. Агар уни айланишдан тўхтатилмаса, балоси ҳаммага етади.

"Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлар эди".

("Бақара" сураси, 251-оят).

@MubashshirAhmad
Ҳаққа у заифлик пайтида эргашиш, унинг кучга тўлган пайтидагидан кўра катта ишдир. Чунки қувват ҳақиқатни турли ақллилардан ҳимоя қиладиган ҳайбатдир.

"Сизлардан ҳеч ким фатҳдан илгари эҳсон қилганларга ва урушда қатнашганларга баробар бўла олмайдир" (Чунки фатҳдан олдин мусулмонлар заиф бўлган).

("Ҳадид" сураси, 10-оят).

@MubashshirAhmad
Олдин айтганимдек Umma life раҳбарияти билан учрашувимиз бўлиб ўтди. Лойиҳа раҳбари Isa Dagestani тармоқ тарихи, ҳозири ва келажаги ҳақида сўзлаб берди. Биз ўзимизнинг таклиф ва тавсияларимизни айтдик. Сизлардан келган мулоҳазаларни уларга етказдик.
Ҳамкорлик масалаларини мубоҳаса этдик.

Қисқаси учрашув жуда мароқли ва фойдали бўлди. Бу ҳақда батафсил эртага azon global сайтида мақола эълон қиламиз, Аллоҳ хоҳласа.

@MubashshirAhmad
"Бас, Аллоҳга қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман"
(Зариёт сураси, 50-оят).

@MubashshirAhmad
Солиҳ салафлардан бири дедилар:
"Агар банда амалда камчиликка йўл қўйса Аллоҳ уни ғам-ташвиш билан синайди."

@MubashshirAhmad
Ғарбдаги демократия инқирози: ҳар 2 кишидан 1 нафари норози

Гарчи Европа Иттифоқи Шарқий Европадаги аъзо давлатлар ёки Туркия каби аъзоликка ариза берган давлатларга тез-тез демократия ҳақида огоҳлантиришлар берса-да, Европа Иттифоқи институтларининг ўзи “демократик дефицит” муаммосидан азият чекмоқда. Париж истиқбол тадқиқотлари маркази (PARC) директори Др. Невзет Челик анкета маълумотларидан фойдаланиб, Ғарбда демократияга ишончнинг заифлашгани ҳақида ёзди.

Батафсил: https://azon.global/636

©️Azon Global
Ҳазрати Умар даврида болалар тўпланиб қолишса, улардан бири: "Йиғлатишимни кўрасизларми?" дер ва: "Аллоҳдан қўрқинг, эй Умар!" дея хитоб қиларди.
Шунда Умар йиғлаб юборардилар..

@MubashshirAhmad
Как нас сделали рабами?

"Свидетель века", 1 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/wWf-yYrVRBA

©️Azon Global на русском
"Кўпгина атеистлар атеизмга шаҳват тизгинини узиш учун ишонишади. Шаҳват кетганда эса уларнинг нафси ақл билан курашда ёлғизланиб қолади. Шунда у ё тавба қилади, ё кибр қилиб иймонсизликда қолади ё ўзига суиқасд қилиб, ақл билан бўлган курашдан қочади".

@MubashshirAhmad
Эй бола, олдин ўзингнинг нафсингни тишла. Ундан кейин ўзганикини.

Абдулқодир Жилоний раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Ҳасан Басрийдан: "Ҳажжи мабрур нима?" деб сўрашди. У киши жавоб қилди: "Банданинг дунёдан зоҳид ва охиратга рағбатли ҳолда қайтишидир".

@MubashshirAhmad
​​Ориф, зоҳид ва буюк уламолардан Маъруф Кархий Дажла дарёсида бир тўп ширакайф кишиларни кўриб, қандай дуо қилганларига эътибор беринг. У зот қўлларини осмонга кўтариб: "Аллоҳим, уларни бу дунёда қувонтирганингдек, охиратда ҳам қувонтиришингни сўрайман!" дедилар.

@MubashshirAhmad
Бандани азоблашни ирода этгани ҳолда Аллоҳ уни истиғфор айтишга илҳомлантирмайди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
---
Истиғфор айтаётган экансиз, демак Аллоҳ сизни азобламайди. Истиғфор айтишни кўпайтирайлик.

@MubashshirAhmad
​​Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга: "Киши гуноҳ қилади ва тавба қилади. Яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. Ва яна гуноҳ қилади ва тавба қилади. У қачонгача шундай қилади", дейишди.
У зот: "Бу мўминнинг ахлоқи", дея жавоб бердилар.

@MubashshirAhmad
Қуръоннинг тўқсон жойида ризқларни Аллоҳ белгилаши ва халқига уларнинг кафолатини бергани ҳақида ўқидим. Фақат бир жойда: "Шайтон сизга фақирликни ваъда қилади",* дейилганини кўрдим.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
---
* (Бақара сураси, 268-оят)

@MubashshirAhmad
«Васвас», «хоннас», «жин» сўзларининг маьнолари

«Софватут-Тафосир»дан дарслар, 4-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/4UYfEtvuD_Q

©️Azon Global
2024/10/07 05:25:19
Back to Top
HTML Embed Code: