Telegram Web Link
#Мезана_янги_устозлари

Устоз Абдулҳамид Туркман
1983 йил Истанбулда таваллуд топган.
2006 йил диний таълимни Покистондаги Дорул улум мадрасасида таҳсил олиш билан бошлаган, қолаверса, Эрондаги диний илмлар мадрасасида исломий илмлар ва ҳанафий фиқҳи йўналишида бакалавр дипломини олишга сазовор бўлган.

Устоз Абдулҳамид Туркман таълим бериш билан бирга, китобларни таҳқиқ қилиш билан ҳам шуғулланади, қуйида улардан баъзиларини келтириб ўтамиз:

1. Мулла Алий Қорининг "Зовъу маолий аълаа бадъи амалий" китоби
2. Абдуллоҳ Яздийнинг "Таҳзиб" шарҳи
3. Аллома Абдулҳақ Хайрабодийнинг "Мирқот"га шарҳи
4. Қозизода Румийнинг "Мантиқул ҳидоя" шарҳи
5. Асийриддин Абҳарийнинг "Ҳидоя" асари ва бошқалар.

Айни пайтда устоз Абдулҳамид яна таҳқиқ жараёнида бўлиб, навбатдаги китоблар устида ишламоқда:

1. Муҳаққиқ аллома Шариф Журжонийнинг илми калом борасида "Мавақиф" китоби шарҳи
2. Мийрак Бухорийнинг "Ҳидоя"га шарҳи
3. Фозил Мирзоҳид Ҳаравийнинг "Тасаввур ва тасдиқ" рисоласи шарҳи
4. Қутбиддин Розийнинг "Шамсийя" рисоласи шарҳи.

Фазилатли устоз Абдулҳамид Туркман бир нечта чет тилларини яхши ўзлаштирган бўлиб (туркман, араб, форс, урду, турк, инглиз тиллари), ҳозирда Mezana академиясида Ақийда ва Мантиқ фанларидан дарс бeрмоқда.

@Mezanauz
Z авлод: дунёни ўзгартираётган ёшларнинг ўзига хос хусусиятлари

Жорий йилда юз берган учта воқеа бизга ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, 2010-йилнинг ўрталаригача бўлган муддатда дунёга келган Z авлод (зумерлар)нинг глобал ўзгаришлардаги ролини кўрсатмоқда. Албатта келгусида геосиёсий ўйин қоидаларини белгилашда минтақа аҳолисининг 32 фоизини ташкил қилувчи ёшлар муҳим ўрин тутади.

Батафсил: https://azon.global/2056

Видео шаклда: 👉🏻 https://m.youtube.com/watch?v=KdC5CepOaok

©️Azon Global
Эй нафс ибрат ол!

Кимнинг одоби давомли бўлса, сатри аврати* давомли бўлади.
Акси бўлса, акси бўлади.

Шайх Низор Ҳаммадий
----
* Сатри аврат - айби ёпилган маъносида. Банданинг айби Аллоҳ томонидан махфий тутилади.


📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таржимаси👆🏻

Ўзбек хақлининг яхши фазилатларидан бири бу дин ва дуони яхши кўришларидир. Овқатдан олдин ва кейин қўлларини кўтариб дуо қилмасдан туриб таомланмайдилар. Уларнинг наздида суннат(нафл) намозлари худди фарз намозлари кабидир. Азондан олдин масжидлар намозхонлар билан тўлади. Намоздан кейинги зикрлар ва суннат(нафл) лар улар учун намознинг бир қисмидир. Намозни тўлиқ адо этмасдан туриб масжиддан чиқмайдилар. Улар жуда ҳам сахийдирлар, меҳмонларга ёрдам беришни яхши кўрадилар. Агар бирор жой ҳақида сўрасангиз, ишингиз битгунига қадар сиз билан бирга бориб ҳожатингизни раво қиладилар. Такси ҳайдовчиси ҳам гоҳида сиздан йўл ҳақини олмаслиги ва сиздан ўзи ҳамда фарзандлари ҳаққига дуо қилишингизни сўраши мумкин. Агар қийинчилик ёки машаққатли ҳолатга тушсангиз, кўпинча яқинларингизданда сизнинг ёнингизда туриб берадилар. Улардан сиз эҳтиёж сезган ишларга ўзлариниг моллари билан ёрдам берадиган одамлар ҳам бор. Ростини айтганда, уларнинг баъзиларида Ансорлардан бўлган Саҳобайи киромларнинг хулқларини кўрдим. Уларнинг яхши хислатларидан яна бири катталарни, хусусан, ота-онани ҳурмат қилишдир. Айниқса онанинг ўрни ва сўзи ўғлига турмуш ўртоқ танлашда буюкдир. Ўғил онасининг розилигисиз уйланолмайди ва хотини билан ажрашолмайди. Жамоат транспортларида ҳам каттага ҳурматни кўришингиз мумкин, шунингдек, талаба ҳам устозини қаттиқ ҳурмат қилади. Ука ўз акасини ҳурмат қилади, еб-ичиш масалаларида ундан ўз хизматини аямайди. Кичиклар катталарга ҳурмат, эҳтиром ва иззат билан мурожаат қиладилар. Ҳамда уларнинг яхши хислатларидан бири бу тозаликдир. Улар ўз уйлари ва кўчаларини давомий равишда супурадилар, шу даражадаки, дарахтдан тушган баргларни йиғиб, чиқиндига ташлаб, таҳминан ҳар куни супурадилар. Уларнинг яна бир афзалликларидан бири, эрта ухлаш ва эрта уйғонишдир: Сартарош ўз дўконини вақтли очади, сантехник ўз ишини бомдоддан кейин бошлайди, булар ишни севувчи ҳамда тиришқоқ халқдир. Мактабда ўзбек ўқитувчилари ўқувчиларига ўз фарзандларидек муносабатда бўладилар, ўқитувчи она мақомидадир. Эрталабдан Аёл ўқитувчилар ўқувчиларни бағрига босади, ўқувчилар ҳам уни қучоқлайдилар. Ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги алоқа кўп ҳолатда мустаҳкамдир.
Хулоса ўрнида шуни айтаманки, ҳар бир халқнинг ижобий ва салбий томонлари бор. Бу мақолада фақат ижобий томонларни санаб ўтдим, шубҳасиз бу халқнинг ижобий томонлари салбий томонларидан кўпдир. Салбий томонлари эса, шунчаки иккинчи даражалидир. Яъни бутун халқни бу салбийликлар билан тавсифлаб бўлмайди”

🔶Arab_maqollari
🔸Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сиёсат_ҳақида_ўйлар

Ислом уммати ўзининг узоқ тарихида кўплаб сиёсий беқарорликларни бошидан ўтказди. Уммат анчадан бери Китоблари ва Пайғамбарлари суннатида ўрганган сиёсий асос ва қадриятлар билан ўзлари яшаётган давлатларидаги сиёсий воқелик ўртасида улкан жарликка гувоҳ бўлишмоқда. Бу воқеликнинг асосий манзиллари - сиёсий машруълик (легитимлик)нинг йўқлиги, зулм ёйилгани, золим ва ноқобилларни ҳисобга тутишдаги ожизлик, лаёқатсизларнинг ҳокимиятга келишлари, қўшимчасига ҳақлиларнинг ҳукм устига келишига йўлнинг тўсиқ эканида намоён бўлади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳизбуллоҳ исроилнинг бугунги ҳужумларини кутмасдан Ғазо урушининг илк кунлариданоқ Фаластин ҳимоясига чиқиши керак эди. Ҳозир сионистлар ваҳшийликларига томошабин бўлиб турган бошқа давлатлар ҳам эрта бир кун Ливаннинг кўргиликларига дучор бўлиши муқаррар.

Энди Басим Юсуфнинг сўзларини ўқинг.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сиёсат_ҳақида_ўйлар

Сиёсий фиқҳ турғунлиги

Агар биз уммат уламоларининг ақида, ибодат, ваъз ва ахлоқда таълиф қилган ишлари билан шаръий сиёсат ва ҳокимият масалалари борасида ёзган ишларини солиштирсак, шаръий сиёсат хусусида ёзилган адабиётлар ибодат тўғрисида ёзилганларидан анча кам эканига гувоҳ бўламиз. Бу ҳолатнинг сабаблари маълум. Улардан айримларини зикр қиламан:

- Ҳокимият ва давлат ишларига боғлиқ мавзуларда қалам тебратиш ўта ҳассос ва нозик иш. Чунки ҳукмронлар маддоҳликни олқишласалар, танқиддан ғазабга минадилар.

Шунингдек ҳукуматлар машруълигига (легитимлигига) соя соладиган ёки нўноқ бошқарувига эътибор жалб қиладиган ишлардан хурсанд бўлмайди. Шу сабаб ҳукмронлар истагига қарши мавзуларни очиқ ўрганиш ва ёзишнинг тўлови оғир, баъзан тўлов ҳаёт эвазига адо қилиниши мумкин.

- Сиёсат масалаларини ўрганишда Қуръон ва Суннатдан далил оладиган насслар (матнлар) нисбатан жуда кам. Бу шариат Соҳибининг бу майдонда бандалар ақлини ишлатишига кенг имкон бергани далолати. Агар бу хусусда ҳам шариат далиллари кўп бўлганида вазият, муҳит ва ҳолатлар ўзгарувчан бўлгани учун одамлар қийин аҳволга тушиб қолар эдилар.

Шу сабабдан далили кам, ҳамда масъулиятли ҳудудда ижтиҳод қилиш уламоларга қийинчилик туғдирган. Чунки мужтаҳид ижтиҳодида далилларга суянади ва бу майдонда яхши маънодаги қаҳатчилик мавжудлиги учун амалда шаръий турғунлик юзага келган.

- Халифалик подшоҳликка айлангандан кейин (рошид халифалар даври тугаганидан кейин ислом оламидаги ҳокимият бошқаруви гарчи халифалик дейилса-да, подшоҳлик тусини олган эди) унга кўпгина форс ва рум бошқарув анъана ва низомлари кириб кела бошлади. Ва бу ҳолат зулм кучайгани ва истибдод кучайгани ҳолда бугунги кунимизгача етиб келди.

Бинобарин ҳукмронлик ва сиёсат масалаларида янгиланиш ва ижтиҳодга талаб бўлмади. Бошқа соҳаларда олтинчи ҳижрий асрдан кейин юзага келган турғунлик ва қотиб қолиш, шаръий сиёсат соҳасида янада ўз кучини кўрсатди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Янги уйлар бозоридаги фойдали таклифларни осон топинг.

— Кадастрга эга, тайёр таъмирланган ва котлован ҳолатидаги уйлар.

— 100 дан ортиқ янги уйлар бир жойда.

👉 Уйларни кўриш
Реклама
"Эй ўғлим, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр-қил! Албатта мана шу ишларнинг олий ва улуғларидандир".

("Луқмон" сураси, 17-оят).

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шариатдаги зинонинг жазоси: Қиз ҳам, йигит ҳам тенг дарраланади.

Жамиятдаги зинонинг жазоси:
Қиз "ўлдирилади" ё кечилади. Йигит эса "уйлатса, ақли кириб қолади", афсус.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қиёмат куни сизни энг кўп маҳзун қиладиган ҳолат;
Қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз..

Бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз..

Абу Умар Одилқул Бухорий

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ким шаҳватларидан Аллоҳ қутқаришидан ва ғафлат гирдобидан чиқаришидан ажабланса, Илоҳий қудратни ожиз санабди. Аллоҳ ҳар нарсага қодир зотдир!

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ

Яъни, эй банда шаҳват сиртмоғи ва ғафлат гирдобида бандиман, ҳеч чиқиб кетолмаяпман, мени тузалишимга умид йўқ ва тамом бўлганман, деб Аллоҳнинг марҳаматидан ноумид бўлма! У зот ҳар нарсага қодирдир, балки шақоватдаги охирги кунинг бугундир?!


📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2005 йил. Қозоғистонда "Fikr Media"нинг филиалини очдим. Мамлакатга кириш-чиқишим қонуний, қонуний иш ва яшаш жойига эгаман. Ижарага олган уйимдаги қўшниларимни кўчада кўриб қолдим. Ўзимни таништирдим, мамнун бўлишди. Кейин ҳамма ишим қонуний эканини айтгандим, ҳайрон қолишди ва бизга бу аҳамиятсиз, дейишди.

Эртасига ҳужжатларимни кўтариб, участка полициясига бордим. Паспортимни нари-бери кўришгач, қолган ҳужжатларимга аҳамият бермай, қўлимга қайтариб беришди ва: "Бемалол яшайвер, бирор киши безовта қилса, бизга айт", дейишди. Ўзим учраганим уларни ажаблантирганди.

Охирги икки йилда икки маротаба ҳарбий ҳолат жорий қилинган Мисрда бўлдим. Бирор марта ҳарбий ёки миршаб ҳужжат сўрамади. Искандария шаҳрига кетишимизда паспортимни олволайми, деганим учун кулгига қолдим.

Туркиядаги, умуман бошқа мамлакатлардаги ҳолатни гапириб ўтирмайман. Ҳужжат текшириш оддий жараён ҳисобланади. Полиция ҳам, раият ҳам ҳаяжонланмайди, асабийлашмайди.

Бизда эса, узоқ йиллардан бери тарғиб қилинаётган "Огоҳлик давр талаби", "Ўз уйингни ўзинг асра" каби шиорлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетди. Бегона кишидан хавфсираш характеримизга айланди. Милиция ҳужжатини текшираётган кишисини жиноятчи кўришга одатланди. Маҳалла институтидан фақат назорат учун фойдаланадиган бўлинди. Қисқаси, ҳамма бир-биридан қўрқади.

Яқинда яна Қозоғистонга бордим. Қозоқ чегарасидан ўтаётганимизда чегара нозири навбат охирида турган бизнинг олдимизга келди: "Мана бу кишидан кейингилар, орқамдан юринглар", деди ва ортидан 7-8 кишини эргаштириб кетди. Билсак, навбат катталашиб қолгани учун, у бошқа будкада паспорт назоратини ўтказиб, ҳамкасбларига ёрдам бермоқчи экан.

Шерикларимиздан бири шунда: "Биздан шубҳаланиб бўлимга олиб кетяпти, деб қўрқиб ўтирибман-а, бу бўлса ишимизни енгиллатди", дея ўз аҳволимизга ачинди. Қўшни давлатга элтадиган автобусда, автовокзалга катта ҳарфлар билан рус тилида "Ҳушёрлик ҳаммамизнинг бурчимиз" дея ёзилган шиорни ўқиб йўлга чиққан бизлардан яна қандай хаёлни кутиш мумкин эди?

Яқинда йўллардаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берганга мукофот ваъда қилинган қарор фонида бу ҳолатлар ёдимга тушди. Халқимиз қонини бузишга, характеридаги эҳтиёткорлик ва қўрқоқлик ҳисларининг кучайишига ва айримлардаги "хушёрлик" туйғусининг кўпайиб кетишига ўз ҳиссасини қўшадиган бундай тадбирларнинг фойдасидан зарари кўп бўлса керак. Ўзи шундоқ ҳам ҳушёрик синдромидан азият чекиб турган пайтимизда.

25.09.2018 й.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунё ўзи оздир. Ундан қолгани янада оздир. Қолганидан сенга қолгани бунданда оздир. Сенинг озингдан қолгани ҳаммасидан оздир".

"Сияру аъламин нубалаи", 8/330.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқат якка ўзи ғолиб бўлмайди. У эрлар қўли ва солиҳлар ҳиммати ила ғалаба қилади.

Шунингдек ҳақ қиличи ҳам ўзи ишламайди, ўзи урушмайди. Балки ўлимдан қўрқмас ботирлари қўлида нусрат қозонади.

Шунинг учун ҳақни ташлаб қўйманг! Уни қўлингизга олинг ва у билан, у учун курашинг!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон унга илм мухолафатчилик қилишдан юксакдир.

Рашид Ризо раҳимаҳуллоҳ

Яъни, илм соҳа ва турларидан қатъий назар Қуръон ҳақиқатларини инкор этишдан ожиздир. Қуръон таълимотларига асосли қарши чиқиши маҳолдир.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
- Нега таҳажжуд ўқияпсан?

- Фақат қул бўлганим учунгина. Бошқа мақсадим йўқ.

- Ундан сенга ҳеч нарса керак эмасми? Сўрамайсанми?

- Менга Ундан ҳамма нарса керак. Менда ҳеч нарса йўқ. Чунки қулман!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғарбона сиёсат: Исроил ва Фаластин учун махсус луғатдан фойдаланилмоқда

Нашр муҳаррирлари журналистларга "геноцид" ва "этник тозалаш" каби атамалардан фойдаланишни чеклайди, камдан-кам ҳоллардагина Фаластин сўзи ишлатилади, қочқинлар лагерлари ва Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларни тасвирловчи сўзларга ҳам цензура ўрнатилган.

Батафсил: https://azon.global/2073

Томоша қилиш: https://youtu.be/aRF6FU-Anys?si=HZDo6vdLRxsQXXat

©️Azon Global
Бу пост Путиннинг Ўзбекистонга келишига муносабат эди.

Яна такрорлайман: ўрислар ҳеч қачон бизга яхшилик истамаган. Ўзаро муносабатларида ташриф (шарафлаш) эмас, бизга таҳқирона қарашлар ва принциплар устун.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Балки бу сафар интрига бўлар

Ўзбекистонда 2004 йилдан бери битта партия парламент сайловларида 'ғолиб" бўлиб келади. Охирги учта сайлов-паловда "ғолиб" партия гўёки чизиб берилгандек 52-53та жой эгаллаган.

Парламентимизда "худди оврўпадагидек" либераллар, ўнглар, сўллар, қизиллар, яшиллар бор. Лекин пародия оригиналига янаям яхшироқ ўхшаши учун "ғолиб" ютқазиб ҳам туриши керакда. Янги "ғолиб" ҳукумат тузишга овози етмай, собиқ "ғолиб"ни коалицияга чақирса, янаям ишонарли чиқади.

Балки бу сафар шунақа интрига бўлар.

P.S. Дарвоқе, Қонунчилик палатаси биноси фасади ремонт бўлаяпти экан.
Фасадни янгилашга яна бир ишора.


© Отабек Бакиров

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/10/02 12:23:04
Back to Top
HTML Embed Code: