Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Шакур ёзяитилар.

Ўқув муассасаларида "маънавий ишлар" авжида. Эмишки, ҳижоб ўраганларнинг ҳаммаси рисовкачилар (ҳаммасининг имони махсус аппаратда ўлчаб кўрилипти), шу учун рўмоллари ечтирилиши керак экан.

Геосиёсий вазият қалтис, буни ҳаммамиз кўриб турипмиз. Рўмол билан геосиёсатнинг нима алоқаси бор дейишингиз мумкин.

Аниқ бўляптики, жамият қанчалик бирдам бўлса, шунчалик кучли бўлади. Тарқоқ жамият ҳеч қандай ташқи хавфга қарши туролмайди.

Украина-Россия уруши мисолида кўряпмизки (бу шунчаки мисол), регуляр армия уруш пайтида тезда тугайди ва халқ ичидаги эркаклар мобилизация қилиниши керак бўлади. Ана шундай пайтда бирдамлик керак бўлади. АРМИЯ ФОЙДА БЕРМАЙДИ.

Халқимизнинг аксари - мусулмон. Демак, давлат ўзини мусулмонларга дўст тутиши керак, потенциал аскарларнинг аксари - мусулмонлар, яҳудийлар эмас. (Мен ҳозир давлатни халқдан ажратиб гапиришга мажбур бўляпман, мантиққа зид бўлса ҳам, начора, аҳвол шуни тақозо қиляпти).

Иккинчидан, бунақа хурмача қилиқлар норозиликни кўпайтириши ортидан ақл миграциясини кучайтиряпти. Бундай миграциянинг ҳисобини ҳеч ким олмаяпти.

Учинчидан... ўша гап:

Махсус идоралардаги “Аллоҳ бор, Қиёмат бор” деб ишонувчи ходимлар, кабинетингиз деразасидан уфққа тикилиб, ўйлаб кўрингизлар, умр қанчалик узун нарса?

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қул хожаси Аллоҳга юкиниши ва Унинг хизматини малол кўрмаслиги ажаб эмас! Чунки банда Унга муҳтож ва фақирдир. Шундан бу қонуниятдир.
Балки ажаб, бандасидан беҳожат бўлган Хожа томонидан қулига турли нав инъомлар етиши ва турли хил эзгуликлар ила унга мулозамат кўрсатишидир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Наманганлик Юнусхон қори Жабборов вафот этибдилар.
Илмли, тақволи ва миллатга фойдали зотлардан эдилар. Оталари Исроилжон домла устозларимиздан бўлганлар.

Аллоҳ икки устозни мағфират ва ғариқи жаннат қилсин!

@MubashshirAhmad
#Жадидчилик

Агар мусулмонлар динларини англамоқчи бўлишса Қуръонларини фақат хатм учун эмас, уйғониш учун ҳам тиловат қилишсин! Ўликлар учун эмас, тириклар учун ўқишсин!

Тажвидини эмас, ақлга хитобини ўрганишсин! Фақат ёдлашнинг ўзи билан тўхтаб қолишмасин!
Мусулмонларнинг йўлбошчи ва намуналари бўлган зотнинг хулқлари Қуръон эди. Ҳақиқий муаммомиз ахлоқ бўлган бугунги кунда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашмаймизми?!

Доктор Салоҳиддин Кофтаро

13.09.2021 й.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен сиёсатга қандай аралашаман? Ҳокимиятга интиламанми?

@MubashshirAhmad
Салафи солиҳларнинг зикр мажлисларида бўлгим, улар билан Охират ишлари ҳақида суҳбатлашгим, олдиларида узоқ вақт қолгим, балки-да қолган умримни фақат улардек зотлар билан ўтказгим келяпти.

"Сиз ўзингизни эрта-ю, кеч Парвардигорларининг юзини — розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!"
("Каҳф" сураси, 28-оят).

@MubashshirAhmad
Саноқда дунёнинг бешдан бирини ташкил қиладиган умматни маърифат майдонида қидириб тополмайсан. Ишлаб чиқариш соҳасида эса борлигини сезмайсан. Закий хулқ намунасида, фойдали ҳамкорликда, эҳтиромга лойиқ эркинлик ва адолатда қўлин бўм-бўш кўрасан...

Бу уммат нима билан машғул?!

У мадорсиз назарияларни баҳс этиш билан, арзимас жузъий масалаларни тортишиш билан ва зоҳири дину аслида эса ҳаво бўлган бўлинишлар билан! Буларнинг ҳаммаси уни ғарқ этган.

Бунинг самараси ўлароқ у ҳазоравий
(цивилизацион) хулқий ва ижтимоий томондан замин аҳлининг башарий тараққиёт нарвони охиридадир..

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

P.S. Жўраевлар, инбазару бошқа машмашалар фонида бу сўзлар янада аҳамият касб этмоқда.


@MubashshirAhmad
Шайх Муҳаммад Рашид Ризо айтади:
Қуръонда Мусо (а.с.) 120 марта зикр қилинган. Бирор пайғамбар ё подшоҳнинг исми Мусоникичалик кўп зикр қилинмаган. Мусо қиссалари тасалли ва қизиқтириш учун келтирилмаган. Балки халифалар фиръавнларга айланмаслиги учун, яна халқлар Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш жиноят эканини билиши учун ҳикоя қилинган.

Зеро қулликка розиликнинг натижаси дунё ва охират хорлиги бўлади.

@MubashshirAhmad
"Имомнинг манекен қизи" ёки "Қайнотасидан ҳомиладор келин"?

Ижтимоий тармоқда замонавий турк оммавий адабиёти танқид қилинди. Танқиднинг ортидаги асл сабаблар ҳақида эмас, бу пост. Келинг, ёшлар нимага Омина Шенликўғлини ўқияпти, деган саволни берайлик.

Аслида саволни бошқача ҳам берса бўлади: Бошқа кимни ўқисин?!

Дарҳақиқат, бугун ўзбек адабиёти аянчли аҳволда. Замонавий оммабоп ўзбек адабиёти. XX аср ўзбек адабиёти, гарчи қадриятлари, муаммолари ва мавзулари бугун учун эскирган бўлсада, ўз даврида гуллади, камолотга етишди дейиш мумкин. Биргина Ўткир Ҳошимовнинг асарларини олсангиз, бир неча йилда ўқиб тугатишингиз мумкин. Бироқ, бу асарлар мен ва мендан катталар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Адабиёт замон билан ҳамнафас ҳамда долзарб бўлиши керак. Бугунги ёшлар "Ўртоқ Мелис Мурадовичга Московдан шошилинч телеграмма келди", деган матнни биз ўйлагандек тушунмаслиги аниқ.

Бугун "Ўткан кунлар", "Меҳробдан чаён", "Фарғона тонг откунча" ёки "Уфқ" асарлари ўртамиёна ёшлар ўқийдиган китоб эмас, балки тарих ва тил бўйича етарли билимга эга бўлгандагина маънавий озуқа олса бўладиган классик асарларга айланиб бўлган. Буни тўғри тушуниш керак.

Масалан, Ўткан кунлардаги қора чопон ва қипчоқлар ўртасидаги низоларни олинг. Улар ким ва бугунга қанчалик алоқаси бор? Бугун қипчоқлар ҳам, хўжалар ҳам, қоралар ҳам, ўзбеклар ҳам ўзаро аралашиб, бир миллат бўлиб кетди. Бугунги ўқувчи Қодирийнинг дардини тушунмайди.

Хўш, ёш ўқувчи нимани тушунади? Албатта, замонага мос, унинг ҳаёти, қувончи ва дардларини акс эттирган мавзуларни тушунади. Ўқувчини қирқ йиллик "Пахтакор" мавзусидаги интермедия билан китоб ўқишга қизиқтириб бўлмайди. Балки бундан интермедиялар уларни тушунадиган, лойиҳаларни қўллайдиган раҳбарлар учун мос келар, бироқ ёшлар учун эмас.

Шунда аввал бошдаги саволни қайта берамиз: Ёшлар унда нимани ўқисин?

Бугунги зиёлилар, адабиётшунослар, ёзувчилар уюшмасидагилар ана шу ҳақда ўйлаши, шу талабга мос таклиф бериши керак. Шундагина, турк замонавий адабиётига осилиш мумкин.

Иккинчидан, замонавий турк оммабоп адабиётини янада оммалаштираётган нарса бу қадрият тушунчасидир. Биз ёшларга таклиф қиладиган асарларимиз уларнинг қадриятига мос бўлсагина оммалашади, ўшандагина одамлар уни ўқийди.

Хўш, қадриятларимизга мос адабиётимиз борми ўзи? Бу алоҳида оғриқли савол.

Токи биз замон билан ҳамнафас, бироқ қадриятларимизга мос бадиий асарлар таклиф қилмас эканмиз, ёшлар ёки "Имомнинг манекен қизи" асарини ўқийди ёки "Қайнотасидан ҳомиладор келин" номли кинони кўришига тўғри келади.

© Саид Комил Муҳаммад Карим

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МИЛЛИЙ_ҒОЯ_ЙЎЛИДА

Миллат ўзи нима?

Биз миллат деганда нимани тушунамиз? Миллатимиз ўзи аслида нима?

Биз “миллат”, “миллийлик”, “миллий қадриятлар”, “миллий урф одатлар” ҳақида кўп сўзлаймиз. Бироқ, ушбу тушунчаларни тўғри тушуниб, ўрнида ишлатамизми? “Миллий” деганда нима тушунишимиз керак? Миллатимизга хос бўлган хислатларимиз нималардан иборат?

Бугун ана шу саволга миллий тарихимиздан жавоб қидирамиз.

👉 Батафсил ўқиш

@MubashshirAhmad
Дунё азоб ва уқубат диёридир. Сен унда жароҳатини даволаётган киши каби бўл ва оғриқнинг шиддатига сабр қил!

Мутриф ибн Абдуллоҳ

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудҳуд Сабаъдан қайтган пайтда уларнинг тараққиёти ва маданиятлари гуллаб-яшнагани ҳақида гапирмади. Балки:

"Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда-ибодат қилаётганларини кўрдим" ("Намл" сураси, 24-оят) деди.

Бугун айрим одамлар Ғарбдан қайтишса, унга эртаю-кеч поклаб-ҳамд айтувчи бўлиб, ҳамма камолотни уларда кўрувчи бўлиб қайтишади. Камига ватан ва миллатларини масхаралаб сўкадиган бўлиб қолишади.

Ҳудҳуднинг тавҳидга эътибори бугунги кўпгина мусулмонларнинг эътиборидан кучли бўлган.

© Алиса Эйманол

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аёллардаги рашк улардаги кучли муҳаббатдангина бўлади.

Қозий Иёз, "Икмалул-муаллим"

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Атеистлар отахони Вольтер айтади: "Хизматкорларга Аллоҳ мавжуд эмаслигини айтмагин. Бўлмаса улар сендаги кумушни ўғирлаб қўйишади". Бундай фикрга кейинчалик Зигмунд Фрейд ҳам келган. Одамларнинг адоват ва шаҳватга асосланган истакларини сўндириш учун дин зарурат эканига у иймон келтирган.

Аллоҳга иймоннинг ахлоққа таъсирини тан ола туриб, Унинг ўзини инкор қилиш нақадар инсофсизлик бўлса, бундайларни ўзига йўлбошчи кўриб, эргашиш ўта кетган бемаънилик ва ношукрликдир.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Tunchiroq
Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!
Қанчали кучли, зўр ва қадрли бўлмагин, барибир бир кун унутишади.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқимаган киши бахт таъмини тотиб кўриш учун ҳаётда ҳамма нарса қилиб кўради. У ҳамма нарсадан завқ олади, илло бахт таъмини туя олмайди.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марям алайҳас салом: "Қанийди бундан олдин ўлиб кетсам", дедилар. У зот ҳали Аллоҳнинг пайғамбарига ҳомиладор эканларини билмасдилар.

Баъзи хафагарчиликлар ўз қатида каромот ва тортиқларни яширган бўлади. Шу сабаб бало қанчалик улкан бўлмасин, умидсизликка тушманг!..

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биз билмаган ҳақиқат: мусулмонлар қандай қилиб “террорчи”га айланди?

Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз. Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.

Батафсил: https://azon.global/2022

©️Azon Global
2024/10/04 01:24:51
Back to Top
HTML Embed Code: