Telegram Web Link
"Чаноққалъадан Ғазогача ватан мудофааси"

Бугун, душанба куни Туркиядаги барча мактабларда янги 2024-2025 ўқув йили “Чанаққаладан Ғазогача ватан мудофааси” дарси билан бошланади. Бу ҳақда миллий таълим вазири Юсуф Текин маълум қилди.

Ушбу ўқув йилида Туркияда 20 миллиондан зиёд ўқувчи мактабларга боради.
Агар аҳмоқ аҳмоқона китоблар ўқийверса жуда қўрқинчли ва хатарли аҳмоққа айланади. Чунки у ўзига ишонган аҳмоқ бўлиб қолганди-да. Фалокат мана шундан бошланади.

Бернард Шоу

@MubashshirAhmad
100 йилда миллат қадриятларига ёт қуйидаги авлод тарих саҳнасига келди. Мен уларга ачинаман ва улардан нафратланаман. Янги мустақил бўлганимиз ўтган асрнинг 90-йилларида уларни манқурт дейилар эди. Мана улар:

- Истанбулда Аё София музейи масжидга айланганда ғазабдан кўкариб кетганлар. Улар бунда ўзларини ғайридин ўлароқ кўрмоқдалар.

- Феминист аёллар кўчага чиққанда уларнинг қаторига туриб олганлар. Ваҳоланки, боболари дини - Ислом аёлларга тарихда бўлмаган ҳуқуқлар тақдим этганди. Буни тан олмай ўзларини ғарбдаги динсизлар каби санаяптилар.

- Турли рангдаги ҳамжинсларнинг тарафини олаётганлар. Ҳатто ҳайвон ҳам жирканадиган ишларни қиладиган тоифани оқлашга уринаётганлар. Улар бунда ўзларини динсизлар ёки ранглилардек тутмоқдалар.

- Тили ва динидан уяладиганлар. Асл илдизларидан узоқ ҳамда динлари ва диндошларидан бегона бу тоифа ҳар қандай душман билан яшаб кета оладилар.

12.07.2020

@MubashshirAhmad
ИСЛОМ АДОЛАТИ

Миср аҳолисидан бўлган бир масиҳий аёл ҳазрати Умарга ҳовлисини Амр ибн Ос мажбуран масжидга қўшиб олганлиги ҳақида шикоят қилди.

У зот Амрдан бу ҳақда сўраганларида, шундай жавоб олдилар: мусулмонлар кўпайиб, масжид уларга торлик қилиб қолди. Масжид ёнида эса бу хотиннинг ҳовлиси бўлган. Амр унинг ҳовлисига бир миқдор пул таклиф қиладилар.

Пул миқдорини қанчалик кўпайтирмасинлар, хотин барибир рози бўлмайди. Бу ҳол Амрни ҳовлини бузиб, масжидга қўшиб олишга мажбур этади. Ҳовлининг пули эса хотин қачон хоҳласа, оладиган қилиб, Байтул-молга қўйилди.

Амр қилган ишларида узрли бўлган бу ҳолат ҳозирги қонунларимизда ҳам жоиз, деб билингани ҳолда Умар унинг бу ишларидан рози бўлмайдилар ва Амрга масжиднинг янги биносини бузишга ва хотинга ҳовлиси олдин қандай бўлса, шундай топширишга буюрадилар!

@MubashshirAhmad
Мусибат ёмонларнинг зулмида эмас, яхшиларнинг жим туришида.

Мартин Лютер Кинг

@MubashshirAhmad
“Ҳаётга қарашингни ўзгартир”: Деизмга кўра яратгувчи ҳикмат соҳибими? (+видео)

– Сен ишонган яратгувчи ҳикмат эгасими? Ёки ишларини фақат кўнгил очиш учун қилганми? Ҳар ҳолда, бу дунёни шунчалар чиройли яратган ва ҳар борлиққа ўнлаб фазилатлар берган Зот донодир. Зеро, бундай ҳикматли яратиш фақат Ҳаким зотга, яъни ҳикмат соҳибига хос. Бир назар сол, дунёда ҳамма нарсанинг вазифаси бор. Ҳеч нима исроф қилинмайди. Бекор ва беҳуда нарса йўқ. Бу ҳам яратгувчимизнинг доно зотлигини исботлайди. Зотан, буни инкор этсанг, бутун борлиқ сенга қарши туради ва ўзларидаги ҳикматни кўрсатиб, сени ёлғончига чиқаради. Энди эса бироз сен ҳақингда гаплашайлик:

Батафсил: https://azon.global/1963

©️Azon Global
Туркия ва турклар ҳақида таассуротларим, хулосаларим бисёр. Лекин ёза олмайман. Бирпасда пантуркист деб айблашади. Ёзмасам, гапирмасам ҳам кўп айблашган. Шунинг учун Туркияда кўп бўлсамда бирор туркни дўст тутмаганман, ҳатто тилини ҳам ўрганмайман.

Арабни ҳам шу. Арабчани яхши билсам ҳам, арабча гаплашмайман. Бўлмаса панисломчи ёрлиғи пешонамда туради.

Толибоннинг бошқаруви ва тутумлари ёқмаса-да, худди ичимга кириб чиққандай, толибонпарастликда айблашларига-ку кўникиб кетдим.

Ғарбни мақтаса, Россияни мақтаса статья қўядиган даражада айблашмайди, лекин. Энг аламлиси шу.

09.09.2022

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оғриғим, аламим, иложсизлигим, йиғим-фарёдим Ғазо.

Топталаётган орим, номусим ва ғурурим Ғазо.

Букчайган белим, юлинган юзим, эзилган юрагимсан Ғазо.

Шу билан бирга орзуим ҳам, умидим ҳам ва нурли келажагимсан ҳам Ғазо.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путинни Ўзбекистон аҳолисининг кўпайиши ташвишлантиряптими? 

©️Azon Global
"Ҳадид"* сурасининг соҳиби бўлган уммат ҳадидни ишлата билмайди**.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
---
* Ҳадид - темир.
** яъни оғир саноатни ривожлантира олмайди.


@MubashshirAhmad
Инглизлар Ҳиндистондаги ислом давлатини йиқитган пайтларида ҳокимиятни ҳиндусларга топширишган. Бу иш бутпарастлик қолишга исломдан кўра ҳақлироқ деган асосга кўра бўлган.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

=====
Ислом душманларининг ҳар ердаги иш услуби ва мақсади шу. Исломдан бошқа ҳамма нарсага кўнишади. Шуни унутмасак бас.

@MubashshirAhmad
Атеизм билан биринчи бор тўқнаш келганимда (ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари) уларнинг "илмий тараққиёт", "замонавий илмий дастурлар" ва "илм кишиси" каби ибораларни кўп ишлатиши мени довдиратиб қўйган.

Атеизм фақат ақл ва илмга суянадиган юксак тушунча экан, деган ёлғон тассурот пайдо қилган. Улар бу иборалар ортига яшириниб олишганини, аслида муноқаша учун ташлайдиган арзирли таклифлари йўқлигини кейинчалик билдим.

"Буни илм рад этади", "Бунга илм рози бўлмайди", "Буни илм исботлаган" деган баёнотлари қуруқ гап бўлиб, ўзлари эса ҳақиқатни юзага чиқарадиган илмий-танқидий мунозаралардан қочишлари маълум бўлди.

Қолаверса ўзлари рўкач қилаётган илмий назариялар муаллифлари аксар ҳолда атеист бўлмас экан. Йўллари ва ғояларини жозибали кўрсатиш учун хоҳлаганча ёлғон ишлатишар экан.

(Чунки "ёлғон гапириш ҳаром, гуноҳ бўлади", деган қадрият улар учун ёт.
Аслида нафс, модда ва ақлга бино қўйишдан бошқа қадриятлари ҳам йўқ, агар булар қадрият саналса).

Бу гапларни ёшлар уларнинг ялтироқ ва оҳанграбодек ўзида тортадиган ташвиқотларига алданиб қолмасликлари учун ёздим.

Чунки ақли ва фаросатини ишлатган ҳар қандай инсон атеизм соғлом ақл ва фаҳм рад этадиган ғоя эканини тушуниб олади. То буни тушунгунларича ва атеизм ҳақиқатини англагунларича вақт ўтказиб қўймасинлар, дейман холос.

@MubashshirAhmad
Атеизм устунларининг оддий одамларнинг кўзини боғлайдиган, лекин аҳли илм тирсагидан тутиб қоладиган қуйидагича фириблари бўлади:

1. Хос ишни умумлаштириш. Аёлларни уриш ҳақидаги сарказмдан унумли фойдаланганлари каби.

2. Умумий ишни хослашлик. Умматнинг ютуқ ва устунликларини айрим давр ва шахсларгагина хослаб қўйишлари каби.

3. Аслида бўлмаган нарсаларга қўшимча ва ўзгартишлар зиёда қилиш. Айрим аҳкомларни ёмонотлиқ қилишда бу усулдан кўп фойдаланишади.

4. Лозим бўлган қайд ва шартларни ўчириш. Бундай ўчириш ҳақиқатнинг ўзгаришига олиб боради. Масалан кўпхотинлилик масаласида бу услублари қўл келади.

5. Ҳақни ботил қилиш ва ботилни ҳаққа чиқариш мақсадида диний матнларни хоҳишга кўра талқин қилиш. Бунга мисоллар уларнинг даъволарида тиқилиб ётибди.

6. Асосида ихтилофли бўлган тушунчаларни тарқатиш. Минглаб китоблар ичидан ўзларига ёққан ихтилофли масалани кўтариб чиқиб, исломда шундай дея талқин қилишлари кўп кузатилган. Ваҳоланки бу ихтилофларнинг атеистларга дахлдор бўлмаган ва умматга фойдали сабаблари бўлади.

7. Айрим уламоларнинг заиф ижтиҳодларини, ислом мана шу, дея тақдим қилиш. Ваҳоланки бу ижтиҳод бошқа мужтаҳидлар ва ёки жумҳур уламо томонидан рад қилинган бўлади.

8. Исломга нисбат бериладиган айрим фирқаларда мавжуд нодир ва нотўғри тушунчаларни териб юриш ва уни мусулмонлар тан олган исломий тушунча, дея мутлақлаштириш. Ваҳоланки ислом ундай тушунчалардан ҳақ ботилдан бариъ бўлгандек топ-тоза бўлади.

9. Баъзи сўз ё матнларни муаллифи ё ровийсидан бошқага нисбат бериш. Бу илмий хиёнатдан юзлари қизармай фойдаланишади.

10. Саҳиҳ қавлларни яшириш ва билиб туриб кўрмаганга олиш. Бунда кўзлаган мақсадлари амалга ошмай қолишидан қўрқиш бош омил бўлади.

11. Моддий илмлар атеистик илмлар эканини шипшитиш. Ваҳоланки воқеълик бунинг тескариси эканини кўрсатади.
Атеистларнинг бундай алдов ва фириблари рўйхатини яна давом эттириш мумкин.

Мусулмон ўз дини ва борлиқ ҳаётни яхши ўрганса, уларнинг бу тузоғига тушмайди. Атеистларнинг уммат ва унинг тарихига хиёнатидан огоҳ бўлади. Уларнинг ҳақиқат душманлари - инс шайтонларига ақл ва қалбларини сотганларини чуқур англайди.

11.09.2022

@MubashshirAhmad
Исломофобия (исломдан қўрқиш) - бу дард, бу иллат.

Агар у жамиятимиздан йўқ бўлса:

- Ҳукумат ислом дини ва мусулмонларга нисбатан адолатли муносабатда бўлади, тўғри ва фойдали қарорлар чиқаради.

- Рўмолли ё соқоллини кўрган одамлар сесканиб-қўрқиб кетмайди.

- Жамиятдаги фикрий баҳс-тортишувларда холислик юзага келади.

- Турли қатламлар ўртасида тенгҳуқуқлилик ва шу сабаб самимийлик пайдо бўлади.

Исломофобияни йўқ қилишда мусулмон қатлам, айниқса илм аҳлининг ўрни ва масъулияти катта. Улар қилиши керак бўлган ишлар:

- Исломнинг қора чапланган юзини поклаш ва асл ҳақиқатларини кўрсатиш ва ёйиш.

- Динимизнинг гўзал ахлоқини ўзида намоён қилиш.

- Аҳолининг диний билим ва савиясини ошириш.

- Ислом душманларининг ҳийла ва кирдикорларидан огоҳ бўлиш ва огоҳ этиш.

11.09.2021 й.

@MubashshirAhmad
Мусо алайҳиссалом Раббиларидан: "Парвардигор, мен Сени қайдан топаман?", дея сўрадилар. Роббул изза жавоб қилди: "Мени қалби синиқлар ҳузурида топасан!".

Мусибат келганда "Биз Аллоҳникимиз. Ва биз Унга қайтажакмиз!", деганлар қалби синиқлардир.

Хасталикла оғриганларида "Ва агар хаста бўлсам У менга шифо берур", дея Ундан мадад сўраганлар қалби синиқлардир.

Бало-ю мусибат ҳужум қилганда унга сабр этиб, ажрини Ундан кутганлар қалби синиқлардир.

Мансаб пиллапояларидан кўтарилганда, халққа зулм қилмай тавозуъли бўлганлар қалби синиқлардир.

Мол-дунё берилганда туғёнга кетмай, ундаги сўровчи ва бечораларнинг ҳақларни адо этганлар қалби синиқлардир.

Ғам-ташвиш босиб қолганда "Аллоҳ, Аллоҳ" дея нидо қилганлар қалби синиқлардир.
Фараҳ ва сурур чулғаганда тиллари шукру ҳамд, ҳамда сано билан нам бўлганлар қалби синиқлардир.

Тоат ибодатга муваффақ бўлганда қўллари осмонга кўтарилиб: "Буни Ўзинг қабул эт, эй Карим!", деганлар қалби синиқлардир.

@MubashshirAhmad
Ботил аслида мағлубиятга маҳкум. Лекин ғолиб бўлишининг сабаби, уни мағлуб этадиган ҳақиқат аҳли топилмаслигидир.

Аббос Аққод

@MubashshirAhmad
Мусулмонларнинг салб юришларидаги ғалабалари биринчи сабаби - ахлоқий қуролланишни янгилай олганларидир.

Француз-яҳуд тарихчиси Клод Кохен

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Мубашшир Аҳмад: «Мен ҳокимиятга интилмайман!»

«Сиёсат ва биз» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/N5fTgXBDzUM

©️Azon Global
Севишга Аллоҳ, ҳамроҳликка Қуръон ва насиҳатга ўлим етарлидир. Аллоҳни дўст тутинг ва одамлардан четланинг.

Фузайл ибн Айёз

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Феминизм - адолатсиз тенгликни адолатсиз равишда талаб қилмоқдир.

Масалан, жисмонан кучсиз ва ҳиссиётли хилқат бўлмиш - аёлни кучли ва ҳиссизроқ эркакдек бўлишини исташда адолатсиз тенгликни талаб қилиш кўринса, бундай тенгликни аёлларнинг ҳамма қатламига раво кўрмаслик уни адолатсиз равишда талаб қилишга мисол бўлади.

Янада аниқроқ айтсам, аёл нозик елкасида тирикчилик юкини кўтара олмайди, масъулиятли ва таҳликали ишларда тушкунликка тушиб қолади. Бундай вазиятларда майдонда эркак туриши керак. "Йўқ, феминизм деганда биз буни эмас, аёлларнинг эрки, ўз истаги билан яшаш ҳуқуқини назарда тутамиз", дейишса, унда бундай ҳуқуқларни (ўз қадрияти бўйича яшаш ёки кийиниш ҳуқуқларини) ҳижобли ва итоатли аёлга раво кўришмаётгани, улар талаб этаётган бу тенглик фақат ўзлари ва пинҳоний ғаразлари хизмати учунгина экани ойдинлашади.

Энди яна юқоридаги таърифни ўқинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2024/10/02 20:31:26
Back to Top
HTML Embed Code: