Telegram Web Link
Исмоил Ҳанийянинг сўфий бўлгани, унинг шаҳидлигидан сўнг биз мусулмонларни иккига бўлмаслиги керак. Бир томон унинг сўфий эканини рўкач қилиб бошқа томонни камситмасин. Иккинчи томон бидъат аралашган сўфийлик билан сунний тасаввуфни фарқлаб олсин. Бўлди.

Биз бугун бирлашишга нақадар муҳтожмиз!

@MubashshirAhmad
Forwarded from Танатоз (ТАНАТОЗ)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Azon Global | Tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xitoy zulmi ostidagi musulmonlar bugun qanday yaşamoqda?

@azon_tezkor
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исмоил Ҳанийянинг оиласи унинг жасадини зағруда билан кутиб оляпти. Нимагалигини тушунган бўлсангиз керак.

Зағруда - аёлларнинг хурсандчиликда томоқдан хос овоз чиқаришлари.

@MubashshirAhmad
Юз йиллик худосизлик пропагандаси ва ҳукмронлигидан кейин Ўзбекистонда Аллоҳнинг борлигига ишонмайдиганлар нисбати 0,8% нигина ташкил қилибди.

Миллат номидан гапиришни, иродасини синдиришни ва намоёндаларига ўдағайлашни бас қилинг худосиз исломофоблар!

Манба: islamnews.ru

@MubashshirAhmad
Кеча муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратларининг Каъбада юзага келаётган бидъатлар ҳақидаги маърузаларини маъқуллаб, эълон қилган эдим. Пост тагида жуда кўп негатив комментларни кўриб, умумлаштирган ҳолда жавоб берсам:

1. Ҳазратнинг у бидъат ҳақидагина гапирганлари бошқа муаммолар ҳақида гапирмайдилар, дегани эмас. Инсон бирданига ҳамма муаммога тенг реакция қила олмайди, жавоб бера олмайди. Ўрни ва имкониятига қараб муносабат билдиради. Ҳатто Аллоҳ ва Расули ҳам муаммоларни тадрижий, навбати билан муолажа қилган.

2. Муфтийлик шарафли мартаба бўлиши билан бирга, масъулиятли вазифа ҳамдир. Ҳазрат муракккаб ва нозик шароитда иш олиб боришга мажбурлар. Ўзим диний идора тизимида ишлаганим учун мувозанатли фаолият қилиш Ҳазратга жуда қийин эканини яхши тушунаман. Ўрни келганда масъуллардан сўраб қоламан, Муфтий ҳазрат билан иш олиб бораётганда у кишининг мусулмонлар орасидаги обрўси ва давлат учун бу мақом жуда ҳам муҳим эканини ҳисобга олинглар!

3. "Бандасига шукр қилган Аллоҳга шукр қилади". Ҳазрат ишга келганларидан кейин диний идорада қатор ислоҳотлар қилинди. Мусулмонлар учун жуда керакли Фатво ҳайъатидек муссасалар иши йўлга қўйилгани шулар жумласидан."Вақф" хайрия жамғармаси ишлари ҳам жонланиб қолди. Эшитишимча, таълим соҳасида ҳам яхши ўзгаришлар қилмоқчилар. Яна ижтимоий тармоқларда ўзларининг ибратли ваъз ва насиҳатлари билан фаол қатнашмоқдалар. Бунинг учун у кишидан миннатдормиз.

4. Биз ўзимиздан чиққан лидерлар ва истеъдодларни авайлашни қўллаб-қувватлашни, нозик ва керакли вақтларда ёнларида туриб беришни ўрганишимиз керак. Жузъий хатоларидан кўз юмиб, яхши ишларида ёрдамчи бўлишимиз лозим. Бунинг ўрнига биз ўзимизга ёқмаган ёки хато қилган кишининг ҳатто эзгу ишларидан кир қидирамиз.

Бунга мисол, жуда чиройли ўйин кўрсатиб келаётган футбол бўйича олимпия терма жамоамизни, олимпиададаги омадсизликлари учун ҳақоратлаб-тепавериб, ўрнидан қайта тура олмайдиган қилиб ташладик. Бошқа миллатлар бундай ҳолда жамоасига далда бўлиб, келажак ютуқларга замин ҳозирлашга ўтадилар. Хатоларини кечириб, қўллашда давом этадилар.

Худди шундай биз ҳам муфтий ҳазратнинг ёнларида дуо билан қўллаб, хатолари бўлса, ўзларига изҳор қилиб, динимизга амал қилиб борсак, бу ишимиз уларни яна бошқа яхшиликларга ундайди, динимиз йўлидаги хизматлари қувват бўлади.

Айтмоқчи бўлганларим кўп эди. Балки яна ёзарман. Аммо айтиб қўяй:

Бу фикрларни ёзишга мажбур қолган эмасман, чунки чет элдаман; менда хавф ёки нимагадир тамаъ йўқ. Қолаверса у киши билан яқинлигим йўқ ва ҳатто кўришмаганман. Шундай экан сўзларимни холис қабул қиласиз, деган умиддаман.

@MubashshirAhmad
Мезана халқаро илмлар академиясига қабул бошланди!

Истанбул шаҳрида жойлашган "Mezana" академияси беш йиллик олий ўқув даргоҳи бўлиб, шариат илмлари бўйича мутахассислар тайёрлайди. Дарслар араб тилида бўлиб, таълимни Шайх Айман ЖАМОЛ, шайх Аҳмад ал-АҲМАД, шайх доктор Аҳмад Фозил, шайх доктор Муҳаммад Самир Ал-Ҳалабий каби араб тилли профессор-ўқитувчилар олиб борадилар.

Mezana академиясини битирган талабаларга махсус диплом берилади ва Академия қошидаги Фатво ва ҳадис илмлари магистратурасида ўқишни давом эттириш имконига эга бўладилар.

Академияда ўқиш учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида 👉 🔗 ҳавола (линк)
Имтиҳонлар қай тарзда ўтиши, ҳужжат топшириш кетма-кетлиги муддатлари, ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш ҳақида 👉 ҳавола (линк)

Белгиланган ҳаволалар орқали маълумот олишингиз мумкин.

Дарслар 15-сентябрдан "Мезана"нинг янги биносида бошланади.

Мезана муассиси
- Мубашшир Аҳмад ва мудири Абдулмажид Жузжоний бўладилар.

📹 Рўйхатдан ўтиш учун видеоқўлланма бу ерда 👉 🔗ҳавола (линк)

🧾 Рўйхатдан ўтиш: 👉 🔗 ҳавола (линк)

⚠️ Аёллар бўйича қабул кунлари ва шартлари ҳақида @Mezanauz_academy телеграм канали орқали кузатишингиз мумкин.

🚀 @Mezana_82
🚀 @mezanamanager
📞 05077631313
📞 05065443779

Манзилимиз: @mezanauz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Грязь и бесстыдство под видом современности

Смотреть 👉 https://youtu.be/LCkuJtu1s2k

©️Azon Global на русском
Не кунларга қолдик. Facebook, Instagram фикр ва сўз эркинлигини бўғаяпти, постларни ўчиряпти. Биз эса бу эркинликларни талаб қиляпмиз, адолатга чақиряпмиз.

Яқинда улар биздан буни талаб қилишар эди...

"Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз. Аллоҳ золим кимсаларни севмас". ("Оли-Имрон сураси, 140-оят).

@MubashshirAhmad
Бу лгбтчи, трансгендерчилар Олимпиаданиям бир жойларига тиқишяпти..

Гендерчилар учун бу адолатларининг ғалабаси бўлса керак.

Дунёда нари борса 0.01 фоиздан ҳам кам бўлган к. т лар бутун нормал инсониятни ўз йўлига юргизяпти.

Биздаги хайпчи, трендчилар эса шуларни қўллаб қувватлаш орқали гўёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, гўёки олий ҳиммат эгалари бўлиб кўриниб олмоқчилар. Нормал, соғлом одамларнинг ҳуқуқи ҳуқуқ эмасми?

Мана, иккита аёл спортчилар хунасалардан мағлуб бўлди. Биттаси ватандошимиз!

Гендерчилар, аёл ҳуқуқлари ҳимоячилари нима деяпти энди?

© Dilshod Odilov

@MubashshirAhmad
Спорт глобализмнинг энг хатарли қуролларидан бири. Яқинда Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ўтказиладиган жаҳон чемпионатларига ҳам мана шу транситлар кела бошлайди. Жаҳон чемпионатларини ўтказишни истаган бўшроқ давлатлар, иқтисодий манфаатни ўйлаб, қанча одамларимиз ишли бўлади, деб хўп деб юборади. Қатарда ҳам шу жинси бузуқлар "бизга доступ борми?!" деб уриниб кўришганди.

Саудиянинг эркпарвар шаҳзодаси, масалан 2034 йилда, Саудиа Арабистонида футбол бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга номзодини берибди. Стадионлардан бир нечтаси Жидда шаҳрида жойлашган. Жидда эса, муқаддас заминдан узоқда эмас. Шу тариқа, фақат иқтисодий манфаатларни ўйлаган ҳукуматлар разилликларга йўл очиб, ўзлари охиратдан бебаҳра қоладилар.

© Тарих ва сиёсат

@MubashshirAhmad
Шаҳид Исмоил Ҳания дунё давлатларини Исроил томонидан геноцид қилинаётган Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун 3 август куни намойишлар ўтказишга чақирган эди.

Бугун соат 18:30 da Ҳаниянинг сўнгги чақириғи доирасида Аясофя майдонида Фаластин билан бирдамлик митинги бўлиб ўтади.
Ҳис қиляпсизларми, агар дин бўлмаса, инсоният ҳайвониятга айланар экан.

@MubashshirAhmad
Тўфон ичра пайдо бўлган
нажот кемасидек туюлди менга.


======================
Саъдулло Қуронов ёзмоқдалар

Yoshlar ishlari agentligi va United soft hamkorligida yaratilgan “Bek va Lola” multseriali ayni shu ehtiyojni qondirish, bolalarimizni milliy ruhda, milliy qadriyatlar asosida tarbiyalash uchun yaratildi.

Mazkur loyihada kamina ham maslahatchi sifatida ishtirok etib kelyapman. Bolalarni zamonaviy ruhda, biroq milliy zaminda kamol toptirish jamoaning eng katta maqsadi.

Marhamat tomosha qiling!

Multserial havolasi: 👉 https://youtu.be/zt-onoQ3cCo?si=WQy140WJZoWEFLxG

=====================

Бундан 4-5 йил олдин Azon Media'да биз ҳам болаларимизни миллий қадриятлар билан тарбиялашда кўмакчи бўлиш мақсадида "Алининг саргузаштлари" мульт-сериалини тасвирга олишни бошлаган эдик. Сериал машҳур болалар адиби Эркин Малик домланинг "Шайтонвачча найранглари" асарлари асосида олинадиган бўлиб, қарийб 100 серия бўлиши режалаштирилган эди.

Биринчи серия тайёр бўлгач, уни Дин ишлари қўмита экспертизасига тақдим қилдик. Ўша пайтдаги қўмита раҳбарларидан бири: "Бизда болалар учун тайёрланган бирорта диний контентга рухсат йўқ. Биз болаларимизни сизларга бериб қўймаймиз!", дея рухсатни рад этди. У ўз қарорини атеистик қарашдаги қуйидаги сўзлар билан асослади: "Бола вояга етгунча мусаффо бўлади. Унгача дин ё мафкурани унга сингдириш мумкин эмас. Вояга етгач у билганини қилсин".

Бироз кутиб, мультфильмни барибир Ютубда эълон қилдик. Сўнг хархашалар ва молиявий муаммолар сабаб мультфильмни тасвирга олишни тўхтатдик.

Ҳозир қарасам, "Алининг саргузаштлари"ни томоша қилиш сони миллиондан ортибди. Сиз ҳам кўрингчи, балки сизда бу мультфильмнинг қолган сериялари ҳақида бирор фикр келиб қолар.

Мультфильм ҳаволаси: 👇 https://m.youtube.com/watch?v=nKc3JD0Jtcw

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо замонавий цивилизация ва халқаро тартиботларнинг башарасини очиб ташлади.

Видеода ўлган болалар ва аёлларнинг майда гўштлари йиғилган тоғорани кўтариб олган фаластинлик нидоси.

@MubashshirAhmad
Ўзбекистон ЖСТга қўшилса, нима бўлади?

Кеча Ёшлар ишлари агентлиги биносида “Vatandosh TV” ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига бағишланган Интеллектуал клуб йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро савдо бўйича тадқиқотчи, профессор Валижон Тўрақулов, Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев, ИССВнинг ЖСТ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирсодиқ Мираҳмедов, Вестминстер университети (Лондон) тадқиқотчиси Аҳлиддин Маликов маъруза қилишди.

Интеллектуал клуб йиғилишида ўзимга кўп нарсаларни олдим, айрим фикр ва қарашларим ўз тасдиғини топди. Қилган хулосаларимдан бири шу бўлдики, энди Ўзбекистонни ебтўймас амалдорлар ўрнини улардан ҳам очкўзроқ ва шафқатсизроқ капиталистлар эгаллайди, эгаллашни бошлади ҳам: телевизорга қарасангиз, деярли ҳамма рекламаларни ҳалқаро компаниялар, трансмиллий корпорациялар маҳсулот ва хизматлари эгаллаяпти, одамлар кредитга “ўтириб бўлди”. Машина дейсизми, тиш чўткасими, болалар овқатими ёки банклар – ҳаммаси капитализм қўллари узатган нарсалар.

ЖСТ эса шунчаки восита, расмиятчилик, холос ва кейинги 2 йилни ичида Ўзбекистон 166 давлат орасига қўшилади.

Олдимизда яна икки-уч йил бор. Унгача қуйи табақадан ўртага ва юқорига қараб ҳаракатланиш, имкон қадар автономлашиб, кредит ва бўлиб тўлашлардан ўзимизни тозалаб олишимиз керак. Аллақачон кредит ботқоғига ботганларга ҳамдардлик билдираман, олмоқчи бўлиб турганларга ривожланган давлатларда умри кредит тўлаш билан ўтаётганлардан ибрат олинглар деб қоламан.
Жаннат талаб қилишда биз билан саҳобийлар ўртасидаги ягона фарқ - улар уни амал билан исташди, биз эса орзу-хаёл билан.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
2024/10/02 22:29:42
Back to Top
HTML Embed Code: