Telegram Web Link
“Ота ўғлига деди:
-Ўғлим, ҳар қадамингни эҳтиёт бўлиб босгин!
Ўғил отага жавобан:
-Отажон, ўзингиз хушёр бўлинг, мен изингиздан кетаяпман.”

Жуброн Халил "Кесик қанотлар"

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари

Доктор Муҳаммад Акрам Абу Ғуш
Фаластинда туғилиб, Иорданияда вояга етган. Иорданиялик ёш уламолардан.

Шайх Саид Абдуллатиф Фуда ҳафизаҳуллоҳ ва бошқа улуғ шайхлардан таълим олган.
Зарқо шаҳридаги Ҳошимий университетида мехатроника муҳандислиги бўйича бакалавр даражасини, Истанбулдаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университетида Калом ма мантиқ ихтисослиги бўйича Магистрлик даражасини олган. Мазкур университетда Калом илми бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган.

Истанбулдаги кўплаб ўқув юртларида калом ва мантиқ фанларидан дарс берган.
“Нофиъ” шаръий ва ақлий (ментал) билимлар платформаси ижрочи директори.

Атеист бошқа ғайридин тоифалар билан илмий баҳс-мунозаралар қилишга жуда қизиқади.

Ҳозирда Истанбулдаги “Мезана” халқаро илмлар академиясида мантиқ ва калом фанларидан дарс беради.

@MubashshirAhmad
Ҳақиқий эркаклар эркак бўлиш учун муайян вақтни кутиб ўтирмайдилар. Оналари уларни эркак қилиб туққан бўлади.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Жуброн Халилнинг "Кесик қанотлар" китобидан.

✍🏼- Инсондаги энг даҳшатли нарса нима?
- Инсон болаликдан зерикади. Тезроқ катта бўлишни орзу қилади. Катта бўлганидан сўнгра яна ёш бола бўлиб қолишни орзу қилади. Мол йиғиш учун саломатлигидан жудо бўлади. Сўнгра топган молини ўзини даволатиш учун ишлатади. Келажаги учун қайғуриб бугунини ҳам бой беради. Ҳеч ўлмайдигандек яшайди. Худди ҳеч яшамагандек ўлади!

✍🏼Хотиржамлик - нарсаларни табиатига кўра қабул қилган кишиларнинг насибасидир.

✍🏼Мусибатимиз шундаки:
Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.

Ўйга толдирувчи, ўзликни тафтиш қилишга мажбур қиладиган фалсафий ҳикоялар муаллифи Жуброн Халилнинг ушбу тўпламидан жой олган ҳикоялар ва жумлалар китобхонни ҳаёт моҳияти ва тирикликнинг баҳосини ҳис этишга ундайди. Ўқир экансиз, “қандай яшадим, энди қандай яшайман?” деган саволларга жавоб излашга мажбур бўласиз...

Буюртма бериш @TaskinKitob

Маҳбубларга улашинг
@TaskinKitoblar _ Яхшиликлар сари одим!
Ўлим катта йўқотиш эмас. Балки улкан йўқотиш тирик бўла туриб, ўзимиздаги нарсаларнинг ўлишидир.

Муҳаммад Моғут

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳 Ҳиндистон Кашмирда "Исроил модели"ни қўллаяпти

©️Azon Global
Қуйидаги мақола ЭлТуз деганнинг қаламига мансуб. У ўзбек халқини иккига бўлиб, ўртада бўлиниш юзага келиши учун давлатни ўз халқига қарши қўймоқда. Миллатдошлари устидан қатъий чоралар кўришга ундамоқда. Ўзининг ахлоқсиз ва тарбиясиз тутуми жамиятимизга сингишини истамоқда. Қуйидаги сатрларни ўқисангиз, ЭлТуз кабиларнинг асл мақсади - динсизлик ва тарбиясизликнинг ёйиш, бу йўлда жамиятни бўлиб, зўравонлик кайфияти пайдо қилиш, давлат ўз халқини террор қилишини исташ эканини кўришингиз мумкин. Яхшиямки, бошқарувда оқиллар бор, ташқаридан жамиятимизни пароканда қилиб, қайта истило этилишига йўл қўйишмайди.

Мен ҳаммани хушёрликка, халқимиз ва давлатимизнинг бир бутун эканини кўрсатишга, хориждан кўрсатмалар бера олишларига йўл қўймасликка чақираман.

ЭлТуз мақоласи:

ЎЗБЕКИСТОНДА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТЧИЛИК ХАВФ ОСТИДА

Янгиланган Конституциянинг 1-моддасида Ўзбекистоннинг дунёвий (секуляр) давлат эканлиги белгилангани яхши бўлди-ю, аммо бу билан иш битмас экан. Дунёвий давлатчиликни асраш ва ҳимоя қилиш учун жиддий амалий чоралар керак экан.

Бугунги кунда Ўзбекистонда диний эркинликка йўл берилгани яхши. Лекин шоли баҳонасида курмак ҳам сув ичади деганларидек бугун Ўзбекистон жамиятида радикал кайфият кенгайиб ва кучайиб бормоқда.

Содда қилиб айтганда Ўзбекистон жамияти тобора толибонлашиб кетяпти. Айниқса, ёшлар тушуниб-тушунмай шариат асосида яшашни ва ўрта асрларга қайтишни исташмоқда. Ўзидан дин пешволарини ясаб олган “қори ака” ва “ҳожи ака”ларнинг ошиғи олчи.

Ҳозирги вазиятда Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик реал хавф остида қолган. Дунёвий давлат ва диний тарзда яшаш тарафдорлари ўртасида кескин қутблашиш бошланган. Бу вазият фуқаролар урушини келтириб чиқариши ҳам ҳеч гап эмас.

Энг ёмони шундаки, Ўзбекистон ҳукуматининг жамият диний радикаллашувининг олдини олиш бўйича ҳеч қандай тайинли режаси ва дастури мавжуд эмас. Ўзбекистон ҳукумати бир неча масалалар бўйича дунёвий давлатчилик позициясини бой бериб бўлди.

Жумладан, Ўзбекистон Ҳукуматининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бандида 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мажбурий мактаб формасини жорий этиш назарда тутилган эди. Аммо шариат талаблари асосида яшашни истовчи “дин ҳимоячилари”нинг оммавий босими сабабли ушбу банд Ҳукуматнинг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан ўзгартирилди.

Яқинда ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга болани рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотларга ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган шахсларга ўқишга беришини тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам “шариатпарастлар” ижтимоий тармоқларда додлагандан кейин “осилиб қолди”. Бу лойиҳа Қонунчилик палатаси сайтида умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди. Амалда эса бундай тартиб мавжуд эмас.

Бир пайтлар Афғонистон ва Эрон дунёвий давлат бўлган. Аммо бу давлатларда секулярликни асраб қолиш ҳамда диний радикализм ва экстремизмнинг олдини олиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганлиги сабабли бугун уларнинг аҳволи қандай эканлигини кўриб турибмиз. Улардаги диний радикализм, оммавий жаҳолат босқинчи ташқи кучларни қувватлантирди.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам дунёвий давлатчиликни сақлаб қолиш ва уни ҳимоя қилиш бўйича ҳозироқ оқилона чоралар кўрмас экан кейин кеч бўлиши аниқ.
Бу кетишда яқин йиллар ичида диний радикализм ва экстремизм Ўзбекистон учун жиддий бош оғирига айланади. Яна бир ташвишли ҳолат шуки диний радикализм ва экстремизмга қарши курашадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари орасида ҳам радикаллашув кучайиб бормоқда.

Масалан, ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти – ИИВ Академиясида яширинча намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, кодекс ва қонунларни ўрганмасдан диний адабиётларни ўқишга муккасидан кетган, Ўзбекистон ислом давлати дейдиган курсантлар сони ортиб бораётганлиги ташвишлидир. Бундай ҳолат ҳарбий хизматчилар ўртасида ҳам авж олганини кўриб турибмиз.

Дунёвийликни очиқдан-очиқ инкор қилувчи, шариат асосида яшашни жорий этиш ҳамда Ўзбекистонни ислом давлатига айлантиришини истовчилар сони ортиб бораётганлиги етмаганидек энди уларнинг талаблари ҳам конкретлашмоқда.
Прогнозлар эса янада хавотирли: Ўзбекистонда дунёвийликни рад қилувчи ва шариат тузумини ўрнатишни истовчилар сони ортиб бориши билан улар энди сон кўрсаткичдан сифат кўрсатгичга ўтиш арафасида турибди. Яна ҳам даҳшатлиси, бу тоифадагилар институционаллашмоқда, яъни содда қилиб айтганда ислом давлати тарафдорлари бирлашиш босқичига яқин келиб қолган.

Уларга битта дадил етакчи етишмаяпти холос. Ўзбекистон ҳукумати эса жараёнларни жим кузатишдан нарига ўтмаяпти.
Ўзбекистон фақат дунёвий давлат сифатида ривожлана олади. Бизга диний давлат керак эмас, диний давлатда мутлақ адолат бўлади деган ваъдалар барчаси чўпчак эканини бошқа мамлакатлар тажрибасида кўрдик.

@MubashshirAhmad
Ҳеч кимга керак бўлмаса ҳам ёзай: радардан кўра сунъий дўнглик йўллардаги ўлим ҳодисаларини камайтиради. Чунки дўнгликка тезликда келса, автотеррористнинг ўзи ўлиши мумкин. Жон ҳаммага ҳам керак.

Аммо барибир буни ҳеч ким ўйламайди. Чунки радардан пул келади. Дўнгликка эса пул кетади. Ҳозир сенинг жонинг билан бировнинг қанчалик иши бор?!

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари

Доктор Омир Муҳаммад Халифа
1976 йил Бағдодда туғилган.

1998 йил Ироқ университетида бакалавр, 2001 йил магистрлик даражасини олган. 2007 йилда фиқҳ усули фанидан докторлик илмий ишини ёқлаган. Усули фиқҳ ва ҳанафий фиқҳи бўйича етук мутахассис.

Замонaмизнинг Барбар Ал-Ҳанафий, Шайх Муҳаммад Маҳрус, Шайх Абдулмалик бин Абдураҳмон Ас-Саъдий, Шайх Муҳаммад Фозил Али Ас-Сомурроий, Шайх Саъдуллоҳ Аҳмад Ориф Барзанжий каби етук олимларидан фиқҳ усули, наҳв, балоғат, ҳанафий фиқҳи каби фанлардан дарс олган.

Меҳнат фаолияти давомида Боғдод университетида фиқҳ, ҳадис фанларидан, Седав мадрасасида ҳанафий фиқҳи фанидан, Аш-Шариф академиясида фиқҳий қоидалар фанидан, Имом Абу Ҳанифа номидаги шаръий фанлар институтида фиқҳ усули фанидан дарс берган.

Ҳозирда Мезана халқаро илмлар академиясида талабаларга балоғат ва усули фиқҳ фанларидан сабоқ бериб келмоқда.

@Mezanauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Татаристон мактабларида ҳалол таом тортилиши тергов қилинади

©️Azon Global
Бундан 40 йил олдин ёзилган қуйидаги сатрлар ҳозирги ўзбек жамиятимизда ўзининг ҳақлигини мисоллар билан исботламоқда.

=================
Кенг секуляризм нафақат динни давлатдан ажратиш, балки инсоннинг ҳаётидан барча инсоний, диний ва ахлоқий қадриятларни ажратиш деганидир.

Аблулваҳҳоб Масирий

@MubashshirAhmad
Мен "сунъий дўнглик" қилиш керак, деганимда машинанинг ичини тўкиб ташлайдиган қуйидагича дўнгликни назарда тутмадим.
Қандай бўлиши кераклиги ўша постда кўрсатилган.

@MubashshirAhmad
⭐️ "Telegram Premium" хизматидан фойдаланадиган обуначилар каналимизни қуйидаги ҳавола орқали қўллаб-қувватланг!

💠 Бу орқали сиз янада уникал контентларни бунданда сифатли кўринишда етказишимизга ёрдам берасиз.

Энг муҳим хабарларни эса "Stories" бўлими орқали кузатиб боришингиз ҳам мумкин бўлади.

👇 Канал ривожи учун овоз бериш:
https://www.tg-me.com/boost/MubashshirAhmad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нега президентга мурожаат қилиш керак?

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 25-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/Z0YAyCbjEgU

©️Azon Global
Гоҳида ҳаммадан яшириниб олишни хоҳлаб қоласан. Аслида эса, сени топиб оладиган одамга муҳтож бўласан.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Турклар бу видеони тарқатиб, хурсандликларини изҳор қилишяпти.

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари

Aбдулмажид Муҳаммад Ҳошим Жузжоний

1996 йил Афғонистоннинг Жузжон шаҳрида туғилган. Дастабки таълимни араб тилида ўқитиладиган маҳаллий мадрасада олгач, отасининг тавсияси ва маслаҳати билан Ҳиндистондаги машҳур “Дорул улум Девбанд” ислом унивеситетида таҳсилни давом эттиради.

Девбанддаги кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, тўғридан-тўғри 5-курсга қабул қилинади.

Ҳадис йўналишида таҳсилни 5 йил давом эттириб, университетни 2000 талаба орасидан 3-ўринда 90,6 балл билан якунлади ва бакалавр даражасини олди.

Шу йилнинг ўзида мазкур университетнинг Ҳадис фани ихтисослиги бўйича магистратурасига қабул қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳадис фани ихтисослиги бўлими университетнинг олий бўлими ҳисобланади, шунинг учун ҳам талабаларнинг барчаси бу босқичда ўқишни давом эттира олмайди. Бу йўналишда фақат 5 нафар талаба қабул қилинади.

Устоз Aбдулмажид ушбу бўлимга қабул қилинган биринчи хорижлик талаба бўлди ва унда Ислом фиқҳи ҳамда ҳадис илми борасида етук мутахассис бўлиб етишди. У ўзбек, араб, форс, турк ҳамда урду тилларида эркин мулоқот қила олади ва илмий асарлар ёза олади.

Ҳозирда Aбдулмажид Жузжоний “Мезана” халқаро илмлар академияси мудири лавозимида фаолият юритмоқда, ҳамда ҳадис илми ва фиқҳ фанларидан таълим бермоқда.
Устоз Aбдулмажид Жузжоний қаламига мансуб асарлар:

• القواعد الفقهية المستخرجة من كتاب الهداية للإمام المرغيناني
• قواعد في علوم الحديث النبوي على منهج السادة الحنفية
• الوجيــز في أصــول الحديث عند الفقهاء الأوصــوليين والمحدثين
• تعليقات وزيادات على «الفوائد المهمة في دراسة المتون ومختلف الحديث» لشيخه العلامة المحدث نعمة الله الأعظمي تحت إشرافه
• تعليقات و زيادات على «تسهيل الأصول» لشيخه نعمة الله الأعظمي.
• ترجمة : نعمة المنعم شرح مقدمة صحيح مسلم للعلامة نعمة الله أعظمي إلى العربية

Aбдулмажид Жузжонийнинг китоблари форс, ўзбек, урду ва турк тилларига таржима қилинган. Китоблари дунёнинг айрим олий ўқув даргоҳларида дарслик сифатида ўқитилади.

@mezanauz
Ваҳб ибн Вирд раҳимаҳуллоҳ: "Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб: "Роббимиз, биздан қабул қил!", деганларини эсланг." (Бақара сураси, 127-оят)ни тиловат қилиб туриб йиғлаб юбордилар ва: "Эй Раҳмоннинг халили! Аллоҳ Байтининг пойдеворини кўтарасиз-да, яна шундай улуғ хизматингиз қабул бўлмаслигидан қўрқяпсизми?", дедилар.
--—————————————————--
Ҳа, биз кичик бир амалимизни ҳам, нақд қабул бўлгандек хотиржаммиз. Салафларимиз эса Қуръон қиссаларидан ҳам ўзларига шундай ҳукм олишган, ҳолларига йиғлашган..

@MubashshirAhmad
2024/10/04 09:31:08
Back to Top
HTML Embed Code: