Telegram Web Link
"Менда кўраётганларинг, ўзинг менда кўришни истаётганларингдир".

@MubashshirAhmad
Янги Афғонистон гиёҳванд моддаларни йўқ қилди

🇺🇳 Америка қўшинлари ва уларнинг НАТО бўйича иттифоқчилари 2021 йилда Афғонистондан олиб чиқиб кетилганидан буён мамлакатда фуқролар уруши тугади, хавфсизлик ҳолати яхшиланди, коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва маиший жиноятчиликка барҳам берилди.

🇦🇫🏳️ Афғонистонда 2021 йилгача 7000 тоннадан ортиқ кўкнори етиштирилган бўлса, ҳозирда 2023 йил якунига кўра 333 тоннага тушган. Толибон ҳокимиятга қайтгунга қадар бу мамлакат сайёрамиздаги гиёҳванд моддалар савдоси билан синоним эди. Ҳозирда гиёҳванд моддаларини етиштирувчи етакчи давлат - бу Мянмар.

Манба: UNODC — БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси

Muzaffar Husniddinov

@MubashshirAhmad
Тажрибамдан кўрдимки, шаклан диндорлик билан, ҳақиқий диндорлик ўртасидаги фарқ, қалб қаттиқлиги ёки юмшоқлигида экан.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@MubashshirAhmad
Гуноҳнинг бошланиши қийин бўлади. Кейин осонлашади. Сўнг уни оқлаш бошланади. Охири унга кўникади. Энди ёқа бошлайди. Ва ниҳоят қалбга муҳр урилади.
Шу даражага етгач, кейин қалб бошқа гуноҳ излай бошлайди.

Айман Ёғий

www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида киши бир сўзни айтиб қўйиб мунофиққа айланарди. Ҳозир эса сизлардан бундай сўзни бир кунда ё бир ўтиришда ўн марталаб эшитяпман!"

Буни саҳобий ўз даврларида айтяптилар. Бугунчи?!!
Аллоҳ тилимизни асраш билан бизни ризқлантир!!

https://www.tg-me.com/MubashshirAhmad
Аброр Мухтор Алий’нинг гапи бир томондан ўринли. Тил маданият ва ахлоқ ташишини ҳеч ким инкор қила олмайди. Бундан фақат фикр доираси кенг кишиларгина истисно, улар таъсирланишмайди.

Тил танлашда ана шу жиҳат ҳисобга олиниши керак.

@MubashshirAhmad
- Сенга зарба қаердан келди?!
- Бағримни унга кенг очганимдан.

Айман Аттум, "Очлик" китобидан

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин яҳудийлар тараққиётига тўсиқ бўлдими? (видео)

Бизда диний таълимга таъқиқ қўйиш жонбозлари бўлган атеист, агност ва секулярларнинг ҳамиша Исроил давлатининг тарафини олганини кузатасиз. Улар Исроил давлатини дунёвий, демократик, тарaққий этган давлат ва Европанинг Яқин Шарқдаги вакили сифатида жуда олқишлашади.

Хўш, улар ўзлари учун йўлбошчи санаб турган, ҳамиша мақтайдиган, ҳар қайси ҳолда шаънини ҳимоя қиладиган Исроил давлатида диний таълим масаласи қандай эканини ўрганишганмикин? Исроилда диний таълим оддий обод-ахлоқ масаласи эмас, балки яҳудийларнинг муқаддас китоби Таврот ва унинг шарҳи Талмудга асосланишини билишармикин?

Батафсил: https://azon.global/1511

©️Azon Global
Ўзбек тилини ўрганмай, шарқона одоб-ахлоққа эътибор қаратмай фақат инглиз тилида таълим олса, кофирларнинг китобларини ўқийверса, уларнинг маданияти ва уларнинг мафкураси билан суғорилса болангиз феъл-атвори ва дунёқараши ғирт инглиз ёки американ бўлиб қолиши турган гап. Boarding school - инглиз тилидаги мактаб интернатда ўқиётган болаларга қаранг исботини кўрасиз.

Тил ҳазилакам нарса эмас. Шу даражага келганманки бола 17-18га киргунча умуман чет тилини билмаса ҳам майли деб қолганман. Ҳа бу жуда ғалати туюлиши мумкин аммо кейинги 3-4 йилда тарбия масаласида фикрим анча ўзгармоқда. Тил фақат мулоқот воситаси эмас у билан маданият, мафкура ва дунёқараш ҳам ўтади.

Маданият ва мафкурадан ажратиб фақат тилни ўрганиш қийин масала унда тил бўлмай қолади. Ўзим ҳам инглиз тилини росмана ўрганишни 20 ёшимдан бошлаганман ундан олдин фақат ўзбекчада маълумот олардим.

Бу фикрларимни ўзим ва танишларнинг фарзандлари мисолида айтяпман. Мусулмон ўзбек оилада бўлса ҳам ўзбек тилини яхши билмаслик ва фикрлаши инглизча экани таъсири яққол сезилади.

Яна бир мисол. Швецияга қочқин бўлиб борганларга ёшидан қатъи назар ёппасига швед тили курсига бориш мажбурий. Ўша қочқинлар борганида,тилни билмасидан олдин бошқача бўлади, тилни ўргангандан кейин 3-4 йил ўтиб уларнинг фикрлашида катта фарқни сезасиз.

Уларни мажбурлаб ўз ғоясини сингдирмайди шунчаки тил ўргатиш орқали ўз қадриятларини ўтказади. Дарсликларда ҳам матн, аудио -видео материаллар ва суратлар уларнинг мафкурасини сингдиришга хизмат қилади.

Биринчи борганда баъзи нарсаларга тоқатсиз бўлса энди у ўзгарган олдинги ғаюрлиги йўқ, анча бўшашганлигини кўрасиз.

Шу мигрантлар агар швед тилини билмаса ўз кимлигин асрашга сал узоқроқ кетиши мумкин. Мен тил ўрганишга қарши эмасман шунчаки тилнинг қудратини баён қиляпман холос.

Агар шахсда ўз тили, ўз кимлиги ва иммунитети мустаҳкам ўрнашмаган бўлса осонликча бошқа тил ва маданиятни шундоқ кийиб олади. Қарабсизки ғирт қоракўз Тошмат ғирт шведга айланиб қолган. Буни исботлаш ҳам шартмас.

" Кеча ва Кундуз " асарида ҳалиги Жадиднинг фикрини эсланг,болангни ўзбек мактабга бер кейин ўқиш учун Овўпога жўнат дейди.

© Fayzuddin Mumin

@MubashshirAhmad
Биз ўлим, муҳаббат ва ибодатга эҳтиром қолмаган замонда яшамоқдамиз. Ҳамма нарсани тасвирга олиш керак. Ҳамма нарсани тарқатиш лозим.

Ҳаким Фейсбукий

@MubashshirAhmad
Видеокамерамиз бузилиб қолгани сабабли*, муҳтожларга ёрдамни вақтинчалик тўхтатиб турамиз...

*илтимос, қайта ўқинг.

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари
Фазилатли шайх доктор Аҳмад Фозил
1966 йил Дамашқда туғилган. Аллома шайх Абдурраззоқ ал-Ҳалабий, аллома доктор Нуриддин Итр, устоз Муҳаммад Али Султоний каби уламолардан дарс олган.
Судандаги Умму Дурмон Ислом университетида Тафсир ва Қуръон илмлари фанлари бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган.

Истанбулдаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университети Исломий фанлар факультети доценти. Турли йилларда Суриядаги Левант университети Дин асослари факультети, Фалсафа ва Дин асослари кафедрасининг мудири, Дамашқда Вақф ишлари вазирлиги қошидаги Имомлар ва воизларни бошқариш ва имтиҳон қилиш ҳайъатининг аъзоси бўлиб ишлаган.

Ҳозирда "МЕЗАНА" халқаро илмлар академиясида тафсир илмлари ва ҳукм оятлари фанларидан дарс бермоқда.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинага бориб, Махсус ҳарбий операцияда жанг қилаётган доғистонликлар Путинга ниқоб хусусида мурожаат қилишибди.

@MubashshirAhmad
Лентада чиқиб қоладиган йиртқич ҳайвонларнинг ўлжасини овлаш саҳналарини кўра олмайман. Ўлжага раҳмим келади, жон беришини кўришга тоқатим етмайди. Илло негадир ўлжа сиртлон (гиена) бўлса томоша қилишим мумкин. Бунинг сабаби гиенанинг ўзини тутиши, характери ва кўриниши учун ёмон кўришим бўлса керак.

@MubashshirAhmad
#Мезана_устозлари

Fazilatli Shayx Ayman JAMOL

1972-yil tug‘ilgan. Iroq va Shomning mashhur ulamolari Shayx Abdul Fattoh Abu Gʻudda, Shayx Hishom
al-Burhaniy va Shayx Abdurrohman ash-Shog‘uriy va otasi Shayx Ahmad Jamol kabi olimlardan dars olgan.

U Albayda shahridagi Umar al-Muxtor universitetida shariat kafedrasi mudiri, Makkai mukarrama institutida shariat siyosati professori, Rushd universitetida islom madaniyati professor-o‘qituvchisi va bir qator universitetlarda professor-o‘qituvchi bo‘lib ishlagan. Islomiy ta’lim yo‘nalishi bo‘yicha Bag‘dod Universitetida doktorlik darajasini olgan.

"Mezana"da fiqh usuli va mantiqdan dars beradi.

@Mezanauz
Бошқа дин вакилидан таклиф.

@MubashshirAhmad
Қуръондаги ғайбий хабарлар: Ирам шаҳри (видео)

Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўртинчи қисмида Ирам шаҳри ҳақида суҳбатлашамиз. Тўртинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Батафсил: https://azon.global/1519

©️Azon Global
#Мезана_устозлари

Фазилатли шайх Аҳмад ал-АҲМАД

1954-йил туғилган. Дамашқдаги "Ал-Фатҳ" ислом ва араб фанлари институти, имом ан-Нававий номидаги шариат фанлари институтини тамомлаган. Мисрнинг Ал-Азҳар университетида араб тили бўйича бакалавр босқичини ўқиб, кейинчалик Дамашқ университетида араб тили мутаххасиси ва Байрут Ислом университети Фатво бўлимида илоҳиёт магистри даражаларига эга бўлган.
Шайх Муҳаммад Адиб Каллос ва Шайх Абдураззоқ Ҳалабий каби замонасининг улуғ олимларидан дарс олган. Узоқ йиллардан бери илм толибларига шариат илмларидан сабоқ бериб келади.

Ҳозирда устоз Аҳмад Mezana халқаро илмлар академиясида наҳв, сарф ва балоғат фанларидан дарс бермоқда.

@Mezanauz
2024/10/02 06:31:09
Back to Top
HTML Embed Code: