Telegram Web Link
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари ҳақида.

Томоша қилиш: 👉 https://youtu.be/mi4kY552sIs?si=UKETfCNRrSmlyeiw

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир дақиқага ҳам етмаган бу видео Ғазо халқининг бор заҳмати, умматнинг таназзули ва даҳшатли дуои-бадни ўз ичига олган.

Бу оҳу-нолалар нишони бўлишдан асра ва зиммасидан масъулиятни соқит қила олганлар қаторида қил я Робб!!

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
"Хиёнатнинг энг ёмон жиҳати, у ҳеч қачон душман томонидан келмайди".

@MubashshirAhmad
Қурбонлик қилмоқчи бўлганларга мусофир олим ва талабаларни далолат қиламиз.

Маблағингиз эвазига номингиздан қурбонлик сўйилади ҳамда мусофирчиликдаги муҳтож илм эгалари ва талабаларга тарқатилади.

Мурожаат учун:
+998-94-444-66-88 (телефон)
+90-506-239-73-21 (телеграм)

@MubashshirAhmad
Ғазо устида тинчлик эпкинлари эсмоқда...

@MubashshirAhmad
Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни экан.
Ёлғон шиорлар, мунофиқона байрамлар ва каззоб даъволардан безор бўлдим.

@MubashshirAhmad
Умар Мухтор – Саҳро арслони

У қўллари темир кишанлар билан кишанланган ҳолда, собит қадамлар билан, юзида эса табассум порлаган ҳолатда дор остига келарди. Бу табассум ватан ўғлонларига унинг охирги саломи эди. Келаётиб оғзидан шаҳодат калимаси тушмади. Буюк шайхнинг юзи шаҳодат башорати ва Аллоҳнинг қазои қадарига розилик роҳатидан ял-ял ёнарди. Уни дор остига олиб келишлари билан осмонда самолётлар пайдо бўлиб, дор устида айланиб пастлаб уча бошлади. Мақсад – Умар Мухтор агар бирор нарса гапирса, уни халққа эшиттирмаслик эди.

Батафсил: https://azon.global/1254
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/xncIVmeTY2Y

©️Azon Global
Бугун кимнидир ўлишини қўрқинч билан кутиб яшашади. Ва бирлари учоқдан ташланган бомба остида ўлади, кўпчилик ярадор.

Уни вайрона остидан чиқариб кўмишди.

Ёшлардан бири озуқа бўлар нарса излаб вайроналар ичра кеза бошлади. бошқалар унга маҳтал.

Ғазонинг бир куни бу...

@MubashshirAhmad
Мисрнинг шонли армияси сионист газандаларни ер билан яксон қилди ва Ғазо заминини ғайридинлардан тозалади.

("Халоскор Сиси" сериалининг 2-фасл, 23-бўлимидан).


@MubashshirAhmad
"Биз уларга ҳамдардгина эмасмиз, балки биз уларданмиз".

@MubashshirAhmad
Одамларни тавбадан тўсадиган нарса орзу-ҳавас бўлади.
Тавба қилувчининг аломати - кўз-ёш тўкиш, хилватни севиш ва ҳар ишда нафсни ҳисобга тутишдир.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Барака недир?!
У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади.

Шайх Али Тантовий

@MubashshirAhmad
"Агар оғриқни ҳис қилаётган бўлсангиз, демак тирик экансиз. Агар бошқаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз, демак инсонсиз".

@MubashshirAhmad
- Кўз ёшлари нима ўзи?
- Кўз ёшлари руҳнинг нафас олиши. Соғинч кучайгани сари инсон кўзидан нафас ола бошлайди.

Вуждон Али

@MubashshirAhmad
Мусулмонман деганларга..

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом тилларидан ҳикоя қилиб: "Ким менга эргашса, у мендандир"*, дейди. Бу ким менга эргашмаса, менданмас, деганидир. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан: "Албатта ўғлим аҳлимданку?!" ☆☆ деганларини ҳикоя қилиб, бунга: "Эй Нуҳ, албатта у(ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир", ☆☆☆ дея жавоб қилади.

Демак, эргашишлик гарчи бегона бўлсада, эргашувчини эргашилганнинг бир бўлагига айлантиради. Бунга Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мисол бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Салмон биздан-аҳли байтдан" деганлар.

Ҳаммамиз Салмонни форслик эканлиларини биламиз. Лекин ўзларига эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таълим бердилар. Демак, эргашишлик алоқадорликни исбот этса, эргашмаслик алоқа узилишини қарор топтиради.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Тожул-арусул ҳовий" китобидан
---
* Иброҳим сураси, 36-оят.
** Ҳуд сураси, 45-оят
*** Ҳуд сураси, 46-оят.


@MubashshirAhmad
2024/11/16 08:50:06
Back to Top
HTML Embed Code: