Telegram Web Link
Бировни бир нав гуноҳ билан айблаётган пайтимизда, ўзимиз бошқа бир тур гуноҳни қилаётган бўламиз. Фақат гуноҳларимизнинг жинси бошқа бўлгани учун бировники кўзимизга кўринаверади.
Шунинг учун ўзимиз билан машғул бўлиб қўя қолайлик, жаноблар.


@Mubashshirahmad
Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: "Янгилик йўқ", деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!


Шайх Мутаваллий Шаъровий

@Mubashshirahmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Имомларимиз бутун жамиятга насиҳатчидир»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 17-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/-9C0k7dH4q8

©️Azon Global
Фойдали суҳбат. Кўришни қаттиқ тавсия қиламан.

👉 Ҳавола

@MubashshirAhmad
Эслаш

Болалигимда тонг саҳар булбул овози ва азон товушини эшитиб уйғонардим.

Энамнинг уйида катта бўлганман.
Уйимиз мачитга яқин эди, шундан азон овози баралла эшитиларди.

Боғимиз эса далага туташган эди.
У томондан ҳаволар исиган, гуллар очилган фаслда булбул сайраши эшитиларди.

Ҳовлимиздаги атластус ҳўроз ҳам эрта тонг кетма-кет қичқиришни яхши кўрарди.

Тонг куннинг илоҳий палласи.

Тонгда дайди итлар ҳурмайди, зшак ҳанграмайди.

Бугун уйимни орқасидаги йўлдан ўтган Камаз мошинаси уйғотди.

Қишлоғимизда аллақачон тонг саҳар азон овози, булбул навоси, ҳўрознинг қичқириғи эшитилмайди.

Негадир ҳозирнинг ҳўрозлари қичқирмайди.

Мачитлар ҳам кейинги пайт беркилиб кетди.

Булбулларимиз қаерга ғойиб бўлди экан.

Кўчада,далада итлар ҳалиям етарли, тинимсиз вовилайди.

Баъзан қоронғу саҳар айвон четига ўтириб борлиқни тинглайман: азон овози, булбул ҳониши эшитилармикан.

Йўқ. Борлиқда ёқимли товуш йўқ.
Борлиқ, шоир айтганидек, ҳайбатли бўшлиққа айланган.

© Раҳимжон Раҳмат

@MubashshirAhmad
Пеп Гвардиола:
"Ҳамма ўзининг уйи ғамида. Қўшнилари билан қизиқмайди. Дунёда содир бўлаётган ишларни қаранг. У зулмга лиммо-лим тўла. Биз бу ерда ўтириб олиб, ҳеч нарса қилмаяпмиз. Бир кун у (зулмлар) бизга ҳам етиб келади".

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Либерал ҳаёт керакми? Мана!

@MubashshirAhmad
Израильское Лобби: Влияние на политику США

Смотреть 👉 https://youtu.be/gzE3Qfmn6nM

©️Azon Global на русском
Бойкот ишига бепарво бўлган пайтингизда ўзингизга буни эслатинг:

У: «Эй Роббим, менга берган неъматнинг ҳаққи-ҳурмати ҳаргиз жиноятчиларга ёрдамчи бўлмасман», деди.

("Қасос" сураси, 17-оят)

@MubashshirAhmad
#Такрор
Ўзликни ўзлиги борлар ҳимоя қилади, авайлайди ва асрайди. Ўзлиги йўққа ҳеч нарсанинг фарқи йўқ.

Большевиклар келганда ўзлиги борлар динлари, ватанлари ва шаънларини ҳимоя этганлар. Бу йўлда жонларини қурбон қилганлар. Ўзлиги йўқлар эса, бир юмалаб болшавойларга айланганлар.

Ўзлиги борлар советнинг темир панжаралари аро ўзлиги учун курашиб ўтди. Жуда бўлмаганда ўзлигидан воз кечмади. Ўзлиги йўқлар эса, чин коммунист, рост комсомолга дўндилар.

Мустақиллик даврларида ҳам ўзлиги борлар ўзлигига содиқ қолдилар. Ўзлиги йўқлар эса аксар ғарбдан, қолгани шарқдан андоза истадилар, тобеълик изҳор қилдилар. Ўзлигининг метин асослари туриб, ўзгалардан ўзлик изладилар.

Бу юртнинг содиқлари, ҳомийлари ва жонкуярлари ўзлигини билганлардир. Ўзлиги йўқлар эса, хоҳлаган пайтда ўзгаларга сотиладилар, ватанга хиёнат қиладилар. Эътибор беринг, шамол қаердан эсишига қараб ўша томонга эгиладаганлар айнан ўзлиги йўқлар бўлади. Демак, энг хавфли ва энг тубан кимсалар улардир. Ўзлиги борлар эмас.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Влогер дегани шундай фикрласа-да.

Мўғулистоннинг хос жиҳати ҳақида видео:

@MubashshirAhmad
Этагини ёпмаган аёлдан, элини ҳимоя қиладиган ўғил туғилмайди.

Тоголок Молдо.
Байымбет Абдуррохман.
Қирғиз ёзувчиси..

Фахриддин Шайзақов саҳифаларидан


@MubashshirAhmad
Негадир миямда бир фикр айланиб туради. Ўзбекистон номидан -"истон"ни олиб ташлаш фикри. Таклиф сифатида:
- Ўзбек республикаси,
- Ўзбек эли ё юрти,
- Ўзбекия.
Охиргиси қандайдир сунъийроқ. Лекин нима бўлганда ҳам "истон" қандайдир бошқа мансубликни англатаётгандек бўлади. Афғонистон, Покистон дегандек. Қолаверса, янги давлатчилик сари интилиб турилган бир пайтда, бу элемент ҳам янгиланса яхши бўларди.

Бу менинг шахсий фикрим.

@MubashshirAhmad
Сендан муҳаббат ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳнинг руҳга отилишидир.

Шунда сендан руҳ ҳақида сўрашади. Айтгил, у руҳларни Яратгувчи Раббим ишидандир.

Аббос Аққод

@MubashshirAhmad
Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушбўйни севардилар, бадбўйни ёқтирмасдилар..
Мушк, уд ва кофур* билан хушбўйланар ва соч-соқолларини мойлардилар. Сафарда ҳам мой идишларини ёнларидан қўймасдилар.
----
* ҳаммаси ўсимликлардан олинадиган хушбўйлар.


@MubashshirAhmad
#Ҳаё

Гоҳида Аллоҳ учун икки ракат намоз ўқийман. Уни тамомлагач, уятдан гўёки ўғирлик қилган кишидек бўлиб қоламан.

Абу Бакр Варроқ раҳимаҳуллоҳ
---
Солиҳ салафларимиз ҳар бир амалларида ихлосни тафтиш қилишган. Гарчи тоат ва савобли амал қилишса ҳам эҳтиёт бўлишган. Унга риё ё ужб ёки бошқа бир қалб иллати аралашиб қолмадикан, деб. Шу сабабли ҳатто Ўзи учун ўқиган намозларидан ҳам хижолат тортишган.


@MubashshirAhmad
"Ўзинг учун солиҳ бўл, шунда одамлар сен учун солиҳ бўлишади".

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Бошқаларнинг яхши бўлишини истаган одам, ўзи яхши бўлиши керак. Шунда Аллоҳ атрофига яхшиларни йиғади.


@MubashshirAhmad
Киши хотинининг ҳатто айтмаган сўзини ҳам англаб олмагунча уйланган ҳисобланмайди.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Биродаримиз Аброр домланинг падари бузрукворлари Мухтор Алий дада бу дунёни тарк этиб, охират диёрига кўчиб ўтибдилар. Аллоҳ таоло дадамизни раҳмат ва охиратларини обод қилсин! Биродаримиз ва оила аъзоларига гўзал сабр берсин!

Жаноза 13 май, душанба, соат 13:30 ларда «Кўкча» масжидида ўқилиши мўлжалланмоқда экан.

@MubashshirAhmad
Бу умматга Меърож фақат Исро билан юзага келади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

Яъни, меърож - кўтарилиш ва юксалиш ўз-ўзидан юзага келмайди. Бунинг учун исро - сайр қилиш ва ҳаракат керак.


@MubashshirAhmad
2024/10/05 22:41:47
Back to Top
HTML Embed Code: