Telegram Web Link
#сарказм

Ўзбекларнинг йиллик ароқ истеъмоли ўртача 2.5 литр экан, бу 112,5 млн литр, 5 625 000 000 000 сўм дегани.

Шу пулга нечта мактаб қурса бўларкан ёки а?!

Ибодатга пул сарф қилгандан кўра мактаб қур дейдиганлар, хафа бўлмас а...

@nishondagi_gaplar_tegadi

@MubashshirAhmad
Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
🎬 "Azon Global" жамоаси ёш ва маҳоратли режиссёрларни ишга таклиф этади

Керакли кўникмалар:

• масъулиятли, тартибли ва креатив бўлиши;
• камида 1-2 йиллик амалий тажриба;
• мустақил сценарий ёза олиш;
• монтаж ҳам қила олса афзаллик ҳисобланади;

🔘 Имкониятлар:

• Ётоқхона, кунига 3 маҳал овқат;
• Касбий ўсиш ва илмий ривожланиш;
• Ойлик суҳбат давомида келишилади;

🇹🇷 Иш жойи Истанбулда. Номзодлар Истанбулда яшаши ёки шу ерга келиб, ишлай олиши керак.

🖇 Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни ҲАВОЛА орқали ўтиб тўлдиришингиз сўралади.

🤝 Имкониятни бой берманг ва сиз ҳам жамоамиз аъзосига айланинг!
"Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!
Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!".
("Моида" сураси, 90-91-оятлар).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким нарда (ўша пайтдаги қимор) ўйнабди, гўё қўлини чўчқа гўшти ва қонига булғабди", деганлар.
Ушбу берилган ҳаволада Ўзбекистонда қимор ўйинларини қонунийлаштириш сабаблари баён қилинган. Юқоридаги илоҳий қайтариқлар фонида у сабаблар ўта мантиқсиз ва ахлоқсиз кўриниш касб қилган. Аллоҳнинг наҳий ва қайтариқларини менсимаслик халқимиз бошига ҳали жуда кўп балолар келтиради. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат!

Ўқиш учун ҳавола: https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/27/ilma/

@MubashshirAhmad
Биттаси бокиралик оғир юк деса, бошқаси танасини кўз-кўз қилса. Биттаси монополияни қонунийлаштирса, бошқаси қиморни машруъ эттирса. Яна биттаси ароқхўрликни қўллаб-қувватласа ва бошқаси, афифалик тимсоли ҳижобга қўл чўзса... Кундан кунга ботилнинг овози баландласа ва бузғунчилик қувват олса. Билъакс ислоҳ йўли қийинлаштирилиб, насиҳатгўй насиҳати учун маҳкамага тортилса. Фасоднинг панжасига панжа урилмаса, бўлди "Бас!" дейилмаса...

Фасод ана шунда бошланажак. Унинг балоса ҳамманинг бошига ағдарилажак.
Ҳақ таоло айтади: "Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Ер фасодга дучор бўлади". ("Бақара" сураси, 251-оят).

"Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур". ("Ҳаж" сураси, 40-оят).

Демак, Илоҳий қонуният бузғунчиликка қарши туришни тақозо этади, ботилнинг ҳужумини дафъ этишни талаб қилади. "Замон бузилиб кетяпти", "Биз нима ҳам қила олар эдик", дея қўл қовуштириб ўтиришни тақиқлайди. Ёвузлик, бузуқлик кучларига қарши туришни амр этади. Агар унга "Бас!" дейилмаса, фасодига қарши турилмаса, унда уммат нусратдан мосуво бўлади ва Аллоҳ бошқаларни ғолиб қилиб қўяди.

Ҳақ таоло айтади: "Агар қўзғолмасангиз, У зот сизни аламли азоб билан азоблайдир. Ўрнингизга бошқа қавмни келтирадир. Сиз Унга зарар келтира олмассиз. Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир". ("Тавба" сураси, 39-оят).

@MubashshirAhmad
Қимор аҳкомлари

Қимор - ютиш ва ютқазиш ўртасида қоладиган ўйиндир. Унинг ёмонлиги бировларнинг ҳаққи норози бўлган ҳолда бошқаларга ўтиб кетишида.

Уламолар қиморнинг ҳамма тури ҳаром эканига иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло айтади:
"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз" ("Моида" сураси, 90-оят).

Қиморнинг ҳаром бўлиши ҳикматини Аллоҳ қуйидагича баён қилади:
"Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!" (Аллоҳ таоло бу икки нарсани–хамр ва қиморни «ифлослик ва шайтоннинг иши», деб атамоқда. Аллоҳ Ўз бандаларига меҳрибон бўлгани учун уларни ифлослик ва шайтоннинг ишидан қайтаради. Нопок таомларни зарарли бўлгани учун ҳаром қилганидек, ифлос ишларни ҳам бандаларига зарарли бўлгани учун ҳаром қилади). ("Моида" сураси, 91-оят).

Қиморбоз топган маблағ ҳаром ва ифлос киримдир. Ҳаромдан мол топган киши тезроқ уни зиммасидан соқит қилиши керак. Бу ё молни эгасига қайтариш билан ёки у топилмаса, камбағалга бериш билан бўлади.

Жумҳур фуқаҳо ҳукмига кўра қиморбоз-яширмай гуноҳ қилувчи фосиқларга салом бериш макруҳдир.

Қимор ўйнаш гуноҳи кабира бўлгани учун қиморбознинг шаҳодати қабул қилинмайди. Гарчи бир марта ўйнаган бўлса ҳам.

Раҳбарлар гуноҳ ишларни ман этиши лозим, жумладан қиморни ҳам. Қиморбоз экани исботланганларни албатта жазолаши керак.

(Нашрга тайёрланаётган "Катта фиқҳ энциклопедияси"дан қисқартириб олинди).

@MubashshirAhmad
Биз қози эмасмиз!
Биринчиси тунги клубга кириб ўлди, иккинчиси эса масжидда жон таслим қилди. Биринчиси у ерга насиҳат қилиш учун кирганди, иккинчиси эса намозхонларнинг пойафзалини ўғирлаш учун.

Шундан, одамларни жаннат ва дўзахга ҳукм қилиш бизга эмас!

@MubashshirAhmad
Аллоҳдан хавф қилганинг қадар халойиқ сендан ҳайбатланади. Аллоҳни севганинг қадар халқ сени севади. Аллоҳга машғул бўлганинг қадар халқ ишинг билан машғул бўлади.

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ

@Mubashshirahmad
«У, албатта, мол мулки уни мангу қолдирур деб ҳисоблар. Йўқ! Албатта, у «ҳутома»га улоқтирилур»

Ҳумаза сураси тафсири

«Софватут-Тафосир»дан дарслар, 15-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/tu1jjF1D0JI

©️Azon Global
Агар нотўғри ҳолатни тўғирламоқчи бўлсангиз, бу ҳолатни ўзгартиришга шошмасдан, аввало унинг муқобилини ҳозирлаб қўйинг!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

=======
Танқидчилик ва маломат кўпайган замонимизда, ҳаммамиз ўйлаб кўришимиз керак бўлган танбеҳ экан.

@MubashshirAhmad
Тиббий изланишлар шу қадар илғорлаб кетдики, энди одамлар ичида соғломи қолмади.

Олдос Хаксли, инглиз ёзувчи ва файласуфи

@MubashshirAhmad
Агар уйланмоқчи бўлсанг эркакларни изла!
Ҳақиқий аёллар эркакларнинг уйида яшайди!

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Суданлик бир аҳли хайр ўғлининг тўйида дастурхон ёзибди. Сўнг меҳмонлардан дастурхонга қўйилган таомларни емасдан, ўзлари билан олиб кетишга, уйда фарзандлари ва қариялар билан бирга баҳам кўришга чақирибди.

Яхши ташаббус. Буни ўқиб, болалик давримдаги тўйлар хаёлимдан ўтди. Чақирилган меҳмонлар сонича болалар ҳам ошга ташриф буюрар, улар ўчоқбошида насибаларини егач, қўлларидаги идишга ош солдириб, уйларига олиб кетишарди. Табиийки, бу эҳсондан кўпчилик баҳраманд бўларди. Буям яхши одат эди.

Суданлик аҳли хайрни дунёга машҳур қилган ташаббуси, саховатли халқимизнинг азалий урф-одати эди. Аммо афсус, бу яхши одат бутунлай барҳам топаёзди.

@MubashshirAhmad
ويقول الشيخ محمد_الغزالي -رحمه الله-:
"الأمر المثير للقلق أن تجد بعضهم يعرف أطرافًا من المرويات، يكترث بها وحدها ويذهل عن غيرها، ثمّ يذهب يتحدّث عن الإسلام دون فقه أو رويّة.
روى أحدهم حديث: ”ما أسفل من الكعبين من الإزار فهو في النّار” ثمّ حكم على الألوف المؤلّفة من عباد الله أنّهم من اهل جهنّم! قلت له: إنّ إسبال الإزار كِبْرًا رذيلة، وقد كان في الجاهلية الأولى شارة الرياسة والملك، وقصة الأمير جبلة بن الأيهم معروفة، أمّا طول الإزار حتّى الكعبين أو دونهما قليلاً لستر الجسم وتجميله دون اغترار ولا استكبار فهو لا يدخل النّار! فأبى المتحدث أن يستمع إلى شرحي، وعدَّني من علماء السّوء، الخارجين على السُّنّة! ونظرتُ إليه وهو كميش الثّوب، بالغ الاعتداد برأيه، وقلتُ له: إذا كان الكبر بطر الحقِّ وغمص النّاس –كما عرّفه الرّسول الكريم صلّى الله عليه وسلّم- فأنتَ متكبّر، ولو ارتديت ثوبًا إلى الركبتين".

كتاب (هموم داعية)

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу тўғрида ҳамманинг позицияси бўлиши керак.

@MubashshirAhmad
Телевидение, радио, киносаноат, газета ва журналлар муҳим бир вазифада беллашмоқдалар.
У вазифа - инсонни ўзидан ўғирлаб кетиш!

Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукмрон" китобидан

@MubashshirAhmad
Forwarded from Rasul Kusherbayev
ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди.

Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Ажойиб янгилик бўпти! Ўзининг инновацион, замонавий ечимлари билан танилган ANORBANK’ка ушбу лойиҳани амалга оширишда омад тилаб қоламиз!

Батафсил
2024/10/06 07:29:50
Back to Top
HTML Embed Code: