Telegram Web Link
«Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса... »
Наср сурасининг тафсири


«Софватут-Тафосирcдан дарслар, 9-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/DFuS7UDyPdU

©️Azon Global
Девонаи Ҳақгўй билан ҳамфикрман. У киши шундай ёзяпти:

Ғазодаги сионистларнинг жиноятлари акс этган янгиликлардан ҳар қанча ўзимни олиб қочмай, барибир дуч келяпман.

Ишонасизми, юрагим қаттиқ оғрияти. Мусулмон бўлганим учун эмас, одам бўлганим учун.

Россиядаги теракт ҳам, Украинадаги босқин ҳам бугунги Ғазо аҳлига қилинаётган террор олдида зарра қадар.

Бу ҳақидаги хабарларни ўқишнинг ўзи азобли. Оналар, гўдаклар, қариялар ва эркаклар бомбалар остида қолиб ҳалок бўлишяпти. Энг алам қиладигани бутун дунё жим...

Аллоҳга қасамки, исроил деган террор ташкилоти қулатилган кун ҳаётимдаги энг қувончли кун бўлажак. Фарзандли бўлганим ҳам, барча эришган муваффақиятларим ҳам бу қувончнинг олдида йўқ бўлиб кетар эди. Чунки бу инсониятнинг ғалабаси...

Сионистларнинг исроил деган террор тузилмаси бор экан, дунёда тинчлик бўлмайди, хунрезликлар тўхтамайди. Аллоҳдан сўрар эдимки, сионлар ер юзидан қирилиб йўқ бўлиб кетсин!

@adolat_kuychisi
"Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва Ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, у гуё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди".

("Моида" сураси, 32-оят).

@MubashshirAhmad
Динимизни, хусусан ундаги жиҳод аҳкомларини чуқур ўрганмас эканмиз, бировлар қўлида қўғирчоқ бўлиб, терактларда айбдор саналиб юраверамиз.

Айб ўзимизда. Жоҳиллигимиз туфайли ғайридин ҳунармандлар қўлида "ҳомашё" янглиғ ишлатилмоқдамиз.

Azon global'да батафсил: https://youtu.be/8_e0YeCicrc

@MubashshirAhmad
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

"Ҳар бир банда нима устида ўлган бўлса, шунда тирилади".

Ё Аллоҳ! Жонимизни солиҳ амал устида олгин!

@MubashshirAhmad
Шайтон қараганда сени Аллоҳнинг тоатида давомли кўрса, у ҳам узлуксиз талабингда бўлади. Агар яна давомли эканингни кўрса чарчаб, ташлаб кетади. Аммо гоҳида ундай, гоҳида бундай бўлсанг, у умидвор бўлиб қолади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Хузоъий айтадилар: "Абдулвоҳид ибн Зайд қирқ йил хуфтоннинг таҳорати билан бомдодни ўқиганларини биламан".
---
Изоҳ: Бу - қирқ йил ухламай ибодат қилди дегани. Раҳматли бувим ҳам туни билан намоз ўқирдилар. Уйқулари келса, жойнамоз устида ўтириб ухлардилар. Бундай ҳолатда ухласа таҳорат бузилмайди. Шунинг учун бироз мизғиб, тетиклашиб олгач, яна намозни давом эттирардилар ва хуфтон таҳорати билан бомдодни ҳам ўқирдилар.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Мажнун закот берадими? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Бир одам Иброҳим ибн Адҳамга: "Тун намозига қодир бўлолмайман. Бунинг давосини менга айтинг", деди.
У киши: "Сен кундузи Унга гуноҳ қилма, Ўзи сени тунда олдида турғизади. Чунки тунда Унинг олдида туришинг энг буюк шарафдир. Бундай шарафга эса осийлар ҳақли бўлмайди", дея жавоб қилдилар.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Давлат халқ билан бирлашсагина кучаяди»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 12-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/YslWfiCQyvg

©️Azon Global
Агар куч-қудратинг одамларга зулм қилишга ундаётган бўлса, Аллоҳнинг сенга нисбатан қудратини эслагин!

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
Ким шаҳватини чин тарк этса, Аллоҳ у шаҳватни унинг қалбидан ўчиради. Аллоҳ Ўзи учун шаҳватини тарк этган қалбни жазолашдан баланд туради.

Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Аксиялар нархи кўтарилиб тушади. Бунда қандай ҳисоб билан закот берилади? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар билан Рамазон суҳбати:
"Тасаввуфга ҳар қачонгидан кўра ҳозир муҳтожроқмиз.
Умматнинг тасаввуфсиз таназзули.
Ғазо фожеалари фонидаги аҳволимиз
Биз айтаётган тасаввуф сиз тасаввур қилаётган тасаввуф эмас!".

@MubashshirAhmad
Влогерлар томонидан бойлар ҳаёти, бизнеси ҳамда топкан ва ишлатадиган пули ҳақида сўзлайдиган видео-кўрсатувлар кўпайиб кетди. Пулни ҳалолдан топиб, ҳалолга сарфлаётган ва халққа манфаати тегаётган тадбиркор ҳақида бир нарса демоқчи эмасман. Аммо монополия-ю, коррупция орқали қўлга киритилган бизнеслари ва зебу-зийнатлари ҳақида оғиз кўпиртириб мақтанаётганларни оммага олиб чиқиш тўғри иш эмас. Ҳатто мафиоз ё кўча болаларини ҳам кўкларга кўтаришяпти. Бу билан бор бахт бойликда деган тушунчани ёшлар онгига сингдиришяпти.

Илгари биз кўрсатувларда кўриб катта бўлганимиз ўқитувчи ё адибнинг ҳаётини ҳеч ким намуна ўлароқ тарғиб қилмаяпти. Агар кўрсатса ҳам, уларникидек миллионлаб эмас, балки бир-икки минггина "просмотр" бўлса керак.

Ўйлаб кўрсам, қадимда бузғунчи бойлар отахони - Қоруннинг ҳаёти ҳам қолганлар учун қизиқарли бўлган экан. Бу ҳақда Қуръон шундай ҳикоя қилади:

"Бас, у (Қорун) қавми ҳузурига зебу зийнати ила чиқди. Ҳаёти дунёни хоҳлайдиганлар: «Қани энди бизга ҳам Қорунга берилган нарсадан бўлса эди. Ҳақиқатда у улуғ насиба эгасидир», дедилар. (Молу дунёсига ишониб мутакаббирлик билан ғурурга кетган, дунёда бузғунчилик қилишга уринган, ношукр одамга фақат ҳаёти дунёни ўйлайдиган кишиларгина ҳавас қилиши мумкин. Ушбу дунёнинг беш кунлик матоҳига эришишдан бошқа мақсади йўқларгина ўша туғёнкор, бузғунчига ўхшаган бўлишни орзу қилиши мумкин. Ана ўшаларгина ғурурга кетган мазкур мутакаббирни «улуғ насиба эгаси, дейиши мумкин.) ("Қасас" сураси, 79-оят).

Ҳолбуки Қоруннинг оқибати яхши бўлмади:

"Бас, Биз уни ва унинг ҳовли-жойини ерга ютдирдик. Унга Аллоҳ (азоби)дан ёрдам берадиган гуруҳ ҳам бўлмади, унинг ўзи нусратга эришгувчилардан ҳам бўлмади. (Ҳаммаси оддийгина тугади. Қорунни ҳам, ҳовли-жойини ҳам ер ютди-қўйди. Қорун ҳам, унинг бойликлари ҳам, кибру ҳавоси ҳам йўқ бўлди-кетди. Қорунга Аллоҳнинг азоби келганида унга ёрдам берувчи топилмади. Унинг ўзи ҳам илми ила, молу дунёси ила ўзини қутқариб қола олмади.)". ("Қасас" сураёи, 81-оят).

Кимга ҳавас қилиб, кимнинг изидан юришга эътиборли бўлайлик.

@MubashshirAhmad
Кишининг ибодатгоҳи-уйи қандай ҳам яхши. Унда у қулоғи, кўзи, дини ва обрўсини сақлайди.
Бозорларни кезишдан ҳазир бўлинг. Чунки улар чалғитади ва (дунёга) қизиқтириб қўяди.

Абу Дардо розияллоҳу

@MubashshirAhmad
Тўрт хотиним ва тўққиз фарзандим бор. Уларнинг ризқлари тўғрисида шайтон менга бирор нарсани васваса қила олмади.

Ҳотамул Асом раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қисқа_видеолар

Закотни бўлиб-бўлиб берса бўладими? | Устоз Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совместимы ли Прогресс и Ислам?

"Свидетель века", 3 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/xqjEpUXlTFQ

©️Azon Global на русском
#Абадият ҳақида ўйлар №1

"Инсон ота-онасини ташлаб қочиши аниқ. Ечим нимада?".

Устоз Мубашшир Аҳмад билан янги кўрсатув

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/J4WQec4cv84

©️Azon Global
2024/10/06 21:25:59
Back to Top
HTML Embed Code: