Telegram Web Link
"На дунёни ва на жаннатни хоҳлайди. Фақат Аллоҳ дейди"

"Ҳикамул Атоийя" дарслари. 1-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/QqCSqEgSTu8

@MubashshirAhmad
Усмонлилар ва оврўпаликлар ўртасида тузилган 1688 йилги Стои шартномаси:

"Дунё ҳукмдорининг Австрия ва Герман кофирларига лутф ва эҳсони ўлароқ..."

жумласи билан бошланган. Икки давлат бу таърифни ғинг демай қабул қилган.

Олдинлари қандай ҳам кучли ва ҳайбатли бўлганмиз. Буни унутмайлик!

@MubashshirAhmad
Имом Сарахсий кўп жилдли машҳур асарлари "Мабсут"ни зиндонда ёзганлари ривоят қилинади. Мен ҳам "дам олиш"ни унумли ўтказиш учун ўқишим керак бўлган китобларим рўйхатини тезликда яқинларимга юбордим (Бу ерда ибодат қилиш ва китоб ўқишга мутлақ имкон берилган экан). Муҳим бу китобларни эркинликда ўқишга вақт топилмаётган эдим. Икки ойлик менга берилган бу имкоятдан қуйидаги китоблар мутолааси учун фойдаланиб қолдим:

1. Доктор Муҳаммад Али Саллобийнинг "Сийратун набавийя. Воқеалар таҳлили, дарс ва ибратлар" китоби. 1200 саҳифалик китобда Пайғамбар алайҳиссаломнинг даъват йўлидаги стратегик-тактик қарорлари, давлат тузиш ва бошқарув услублари ва бошқа сийрат китобларида ёритилмаган жиҳатлари қаламга олинган.
2. Ибн Халдуннинг машҳур "Муқаддима"си. Европада ҳам жиддий ўрганиладиган, исломий социология отахони Ибн Халдуннинг бу китобини синчиклаб мутолаа қилгач "Ибн Халдунни ўқиб" китобини қоралашни бошладим.
3. Тафсир қаймоғи - 2000 бетлик "Софватут-тафосир" асосида Қуръони каримни яна бир бор ўрганиб чиқдим.
4. Мисрлик олим Аҳмад Аминнинг "Фажрул-ислам", "Зуҳал-ислам" ва "Зуҳрул ислам" китобларида мусулмон ақлониятига ташқи омилларнинг таъсирлари ҳақида ажойиб мулоҳазалар билан танишиб чиқдим.
5. "Саҳиҳ Бухорий"ни шайх Муҳаммад Алий Собуний шарҳларида ўқидим.

Ва яна баъзи китобларни қисман ўқидим ва баъзилари билан танишиб чиқдим. Асосийси китобни узлуксиз ва тартибли ўқиш кўникмамни мустаҳкамлаб олдим. Ҳамда бу қийматли китоблар асосида ўтган ҳаётимни таҳлил қилиб ва келажак режаларимни белгилаб олдим.

Буларни ёзишдан эса, сиз азизларнинг эътиборини мазкур китобларга тортиш ва ҳар қандай ҳолатда ҳам вақтдан унумли фойдаланишга ундашни мақсад қилдим.

@MubashshirAhmad
Тасаввуф илми саҳиҳ амалларнинг натижасидир.

Ҳикамул Атоийядан

Қачонки, биз зоҳирий ва ботиний  амалларимизни соғлом қилсакгина натижага эришилади. Соддароқ айтадиган бўлсак зоҳирий соғломлиги - ибодатларни таҳорат билан, шартларига риоя қилинган, одобларига риоя қилинган ҳолатда бўлади. Ботиний соғломлиги эса амалларнинг нийяти, қасди, фақатгина Аллоҳ таолога ихлос билан қилинган ҳолатда бўлади.

@MubashshirAhmad
"Ким ўзи олган илмига амал қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло унга ўрганмаган илмини мерос қилиб беради."

Ҳадиси Шарифдан

Шарҳ: Ким олаётган илмини ҳужжатим кўпайсин, мухолифларимга гўзал жавоб қилай, машҳур бўлай, шу илмим орқасидан тирикчилик қилай, обрў-мартаба топай ёки мансаб эгаллай деб эмас, балки Аллоҳ таолонинг дини, аввало ўрганган илмга амал қилиш, бу илмларни бошқаларга етказиш мақсадида ўрганса ва ушбу илмларга амал қилса, Аллоҳ таоло ҳали билмаган илмларни билдириб қўяди.


@MubashshirAhmad
Мусулмонларнинг офати шундаки, агар улардан Аллоҳнинг йўлида ЎЛИШ учун ўнта одам сўрасанг, улардан юзтаси, балки мингтаси шаҳидлик истагида ўлимга тайёрлигини изҳор қилади. Аммо ислом йўлида ЯШАШ учун мингта одам сўрасанг, ўндан ортиқ одам олдинга чиқмайди.

Бугун биз ислом йўлида ўлишнигина эмас, яшашни ҳам дўндиришга қанчалар муҳтожмиз.

Устоз, доктор Исом Башир

@MubashshirAhmad
Синовда тўрт ибодат бор:

- ажрни умид қилиш.
- сабр билан вақт ўтказиш.
- гўзал зикр.
- лутфни кутиб яшаш.

@MubashshirAhmad
«Фотиҳа» сураси, «Аъузу...» ва «Бисмиллаҳ...»ларнинг тафсири

«Софватут-Тафосир»дан дарслар, 1-дарс

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/AX_J2OE6IP0

©️Azon Global
Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
"Қавм бойликни талаб қилишди ва уни мол-дунё йиғишда деб ҳисоблашди. Билингки, бойлик қаноатдадир. Роҳатни эса мўл-кўлликда исташди. Балки роҳат етишмовчиликдадир. Қадр-қимматни халқдан исташди. Лекин обрў-эътибор тақводадир. Неъматни эса юмшоқ ва пўрим кийимларда, ҳамда лаззатли таомларда деб билишди. Неъмат бўлса, ислом, ҳаё ва офиятдадир".

Имом Байҳақийнинг "Аз-зуҳдул кабир" китобидан

@MubashshirAhmad
Аллоҳ сенга тақсим қилганига рози бўл, одамларнинг бойи бўласан!
---
Мулоҳаза: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиснинг бу қисмини мусулмон ҳаётида шиор қилиб олиши керак. Бу жуда кўп қийинчиликлар, хасталиклар ва бахтсизликларнинг олдини олади. Ишонмасангиз, уч кун ўзингизда синаб кўринг бу шиорни. Ҳар бир фикрингиз, интилишингиз, ҳаракатингизда. Қолганини ўзингиз ҳал қиласиз.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қўлида тош бўлса ҳам, танк қўрқади»

«Аср шоҳиди» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/eg7LG5tRIZI

©️Azon Global
Ғазо ҳақида ёзмай қўйдим. Ёзиш у ёқда турсин, у ҳақда хабар ва таҳлилларни ҳам кузатмаяпман. Чунки бу фожеадан қанчалар қийналганим, аламланганим "дам олган" пайтим билинди, таъсир кўламини ҳис қилдим. Олган ички жароҳатларим ҳалигача битмаган, яраларим оғритяпти. Хабарларни очишга юрагим бетламаяпти. Битта "Ал-жазира. Фаластин" каналида очилмаган 14 000 хабар турибди.

Аммо бу фаластинлик биродарларимизни ташлаб қўйиш дегани эмас. Аввалгидек хос дуоларимда улар биринчи қаторда. Бойкотни ўзим қаттиқ ушлаб, бошқаларга тарғиб қилавераман. Асосийси, энди, "Нега бундай бўлди?", деб эмас, "Бундай бўлмаслиги учун нима қилиш керак?", деб яшайман, ўрганаман, ёзаман, гапираман ва ишлайман.

@MubashshirAhmad
Азамат Акбар ёзмоқда:

Эътибор берсам, Нобель мукофотига сазовор аёллардан ҳеч бири Фаластин ёҳуд ўлдирилган/тажовуз қилинган фаластинлик аёллар ҳақида фикр билдирмаган. Қизиқ, кимга ҳизмат қилиши учун буларга бу мукофот берилади?

▪️Наргес Моҳаммади (Эрон) вазиятга изоҳ бермаган.

▪️Мария Анжелина Ресса (Филиппин) ХАМАСни қоралаб, ўт очишни тўхтатишни талаб қилган.

▪️Надия Мурод (Ироқ) вазиятга изоҳ бермаган.

▪️Малала Юсуфзай (Покистон) ХАМАСни қоралаб, сулҳ талаб қилган.

▪️Таваккул Карман (Яман) Исроил томонидан амалга оширилган зўравонликни кескин қоралаган.

▪️Эллен Йоханссон (Либерия) фаластинликлар ва исроилликларга мактуб ёзиб, ҳар икки томонни бир-бири билан сулҳ тузишни сўраган.

▪️Лейма Гбови (Ливия) ҲАМАСни қоралаган намойишда иштирок этган.

▪️Ширин Эбади (Эрон) вазиятга изоҳ бермаган.

Уларнинг ҳеч бири фаластинлик аёллар ҳақида мустақил баёнот бермаган. Империализм ўз мукофотини кимга беришни жуда яхши билади. Тинчлик учун бериладиган Нобел мукофоти жуда ҳам сиёсий мукофотдир.

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Муқаддас миллий зулм". Мисрнинг мустамлакачиликдан кейинги тарихи

Youtube'да кўриш 👉 https://youtu.be/T-jNj0W3CvI

©️Azon Global
🌐 Umma Life - Мусулмонларнинг биринчи ва ҳозирча ягона ижтимоий тармоғи.

Мусулмонлар учун алоҳида ижтимоий тармоқ керакми? Нега шу вақтгача исломий ижтимоий тармоқ қилинмаган? Umma Life'ни бошқа ижтимоий тармоқлардан фарқи ва афзалликлари нимада? Азон Глобал тармоқ эгалари билан суҳбатлашди.

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/L4BcSVmXuFc

UMMALIFE | Google Play | App Store | Azon Global саҳифаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АСР ШОҲИДИ"

Шу номдаги Azon Global‘да берилаётган туркум кўрсатувларни кўряпсизларми?

Ўзбек ёзувчи-адиблари ва мутафаккирлари ичида мен энг ҳурмат қиладиган инсон - Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон бўладилар. Нуруллоҳ ака билан ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида йўлларимиз кесишган, у кишига шогирд бўлганман. Шундан бери қўлларида ишладим, ижодларини кузатдим, ҳаётий тажрибаларига гувоҳ бўлдим. Миллат ғамидаги мен билган кам сонли инсонлардан бири. Мусулмон қадриятли улкан ёзувчи. Раҳматли дадамларнинг энг яқин ҳамфикр ва сафдошлари. Бу инсоннинг теран фикрлари, юрагимга яқин сўзлари, диёний ўгитлари ҳеч ёдимдан чиқмайди.

Собиқ иттифоқнинг аянчли хотимасига, мустақилликка эришганимиздан то бугунимизгача бўлган алғов-далғов кунларнинг гувоҳи бўлган ва уларга фаол муносабат кўрсатган Нуруллоҳ ака билан "АСР ШОҲИДИ"га ўхшаш кўрсатув олиш ғояси анчадан бери бор эди. У кишидаги миллат ва дин ғамини бошқаларга ҳам юқтириш истаги олдиндан мақсадим эди. Мана шу ғоя Azon‘чи йигитлар ғайрати билан бу кунларда амалга ошмоқда.

Кўринг, фикрланг ва шунга кўра яшанг!

5-кўрсатув ҳаволаси:

https://youtu.be/eg7LG5tRIZI?si=F8vvT8kbYp5Ru5jB
Umma Life фойдаси учун мен бошқа ижтимоий тармоқлардан воз кечаман.

Umma‘да обуначиларим сони 5000 дан ўтса, ундан асосий тармоқ сифатида фойдаланишга ваъда қилган эдим. Ваъдамда туриб энди фақат Umma‘да ёзаман, уларни эса админим Facebook, X, Telegram ва Instagram‘ларда бериб боради. Демак, энди мен бошқа ижтимоий тармоқларда бўлмайман, улардаги коммент ва шахсий мактубларни ўқимайман.

Менинг танловим Umma Life! Сизга ҳам шуни таклиф этаман.

"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз!". ("Моида", сураси, 2-оят).

@MubashshirAhmad
​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.
Агар гуноҳ қилган бўлсанг мағфират сўра.
Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.
Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).

Ориф биллаҳ Абул Ҳасан Шозилий раҳимаҳуллоҳ
​​Агар содир этган гуноҳингдан кейин қалбингда қоронғулик топсанг, билгилки ҳали қалбингда нур бор экан. Агар у бўлмаганда қоронғуликни сезмасдинг.

Абдураҳмон ибн Жавзий
---
Демак, умидсиз бўлмай, қоронғуликни кетказиб, нурни кўпайтириш керак.
Қалбни нурлантирадиган ишлар намоз, Қуръон тиловати ва зикрлардир.
Қани бошладик..
2024/10/07 13:35:08
Back to Top
HTML Embed Code: