Forwarded from Перезагрузка (А Файзуллаев)
қанча хурсандлигимни тасаввурам қиломисила😈😈😈
кейин кичкина идейка: QR кодга албатта кириб кўришингиз керак
кейин кичкина идейка: QR кодга албатта кириб кўришингиз керак
Зоминда тасодифий тарзда йиғилиб қолдик бир пайтда. ❤️ Ижодкор аёллар Гулноз Мўминова, Дилором Абдураҳмон, Гули Нигор билан соат 7 да бошланган гурунгимиз ҳозир тугади. Албатта, аёл ва ижод борасида кечди асосан. Ўзбекона ёзилган Шахсий хонага ўхшаш асар бизга ҳам керак экан) Муаммоларимиз кўп. Орқа фон лойиҳасида шуларни ёритишга келишдик. Уни китоб қилиб чиқарамиз ҳали.
ГУНОҲ
Бир эсла,
Тишимдан тақинчоқ,
Кўзимдан кўзмунчоқ,
Қўлимдан қўғирчоқ ясадим сенга!
Дардимдан дастурхон тузадим сенга!
Оловга отдилар тақинчоғингни,
Қатъий ман этдилар кўзмунчоғингни,
Отанг кўмаётган чуқурда эдинг,
Қўлингга тутдилар қўғирчоғингни!..
Бир эсла,
Агора.
Урфоннинг қонига ташна
Туёқлар остида қучдим танингни.
Ўлим пок!
Яқинлаш! Ярақла! Яшна!
Кўргим йўқ ёвларга ялинганингни!
Бир эсла,
Икки минг йил аввал ўлган Исонинг
Шаклига чўқиниб, қўлингни ўпдинг.
У севинг деганда мени айтганди,
Сен эса илоҳлар изидан чопдинг.
Бир эсла,
Ҳажарул Асваднинг шундоқ ёнида
Пичирлаб бўзладинг: суюгим, мардим!
Ёввойи тақволар тошбўронида
Бошингни кўксимга босиб турардим.
Қанчалар севардим, юзларинг, қўлинг...
Сочингни қучоқлаб олардим нафас.
Адашган бандалар!
Эргашманг, қолинг,
Бу гуноҳ сизгамас,
менга муқаддас.
Шаҳриёр Шавкат
Бир эсла,
Тишимдан тақинчоқ,
Кўзимдан кўзмунчоқ,
Қўлимдан қўғирчоқ ясадим сенга!
Дардимдан дастурхон тузадим сенга!
Оловга отдилар тақинчоғингни,
Қатъий ман этдилар кўзмунчоғингни,
Отанг кўмаётган чуқурда эдинг,
Қўлингга тутдилар қўғирчоғингни!..
Бир эсла,
Агора.
Урфоннинг қонига ташна
Туёқлар остида қучдим танингни.
Ўлим пок!
Яқинлаш! Ярақла! Яшна!
Кўргим йўқ ёвларга ялинганингни!
Бир эсла,
Икки минг йил аввал ўлган Исонинг
Шаклига чўқиниб, қўлингни ўпдинг.
У севинг деганда мени айтганди,
Сен эса илоҳлар изидан чопдинг.
Бир эсла,
Ҳажарул Асваднинг шундоқ ёнида
Пичирлаб бўзладинг: суюгим, мардим!
Ёввойи тақволар тошбўронида
Бошингни кўксимга босиб турардим.
Қанчалар севардим, юзларинг, қўлинг...
Сочингни қучоқлаб олардим нафас.
Адашган бандалар!
Эргашманг, қолинг,
Бу гуноҳ сизгамас,
менга муқаддас.
Шаҳриёр Шавкат
Осмон тўла ҳаволар учун раҳмат, Зомин 🍀
Кўзим, кўнглим кенгликлардан яйради.
Кўзим, кўнглим кенгликлардан яйради.
Сен фақат бор бўл –
Ҳаётга қўйиб бер қолганини.
Ва сенсиз ҳам
ғижирлайди эшигинг сенинг.
Агар кимнидир кутаётган бўлсанг
сен минг бора эшитасан
олис кутилган қадамлар товушини.
Агар ёлғизлик жонингга тегса,
ташқарига чиқ –
минг бора эшитасан
исмингни айтиб чорлашаётганини.
Агар аёлни соғинсанг,
кут – у сени излаб топади.
Сен фақат бор бўл,
Ҳаётга қўйиб бер қолганини.
Бесик Харанаули (Грузия)
Даврон Ражаб таржимаси
Ҳаётга қўйиб бер қолганини.
Ва сенсиз ҳам
ғижирлайди эшигинг сенинг.
Агар кимнидир кутаётган бўлсанг
сен минг бора эшитасан
олис кутилган қадамлар товушини.
Агар ёлғизлик жонингга тегса,
ташқарига чиқ –
минг бора эшитасан
исмингни айтиб чорлашаётганини.
Агар аёлни соғинсанг,
кут – у сени излаб топади.
Сен фақат бор бўл,
Ҳаётга қўйиб бер қолганини.
Бесик Харанаули (Грузия)
Даврон Ражаб таржимаси
Forwarded from BOOK.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM