Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марғилонда момақалдироқли жала

Сизлардачи?
Тиним йўқ, азизлар. Эркин Воҳидов ижод мактабида кириш имтиҳонларига ҳакамлик қиляпман. Беш кун давомида ўқувчилардан ёзма ва оғзаки имтиҳон олмоқдамиз.
Ҳаммасидан ким бўласиз келажакда деб сўраяпман. Асосий қисми шифокор деяпти ) биттаси ижодкор бўлмоқчиман деди. Бу мактабдан мен билган яхши ёш шоир, носирлар етишиб чиққан. Буёғигаям шундай бўлаверсин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳр манзараси.
Бобо неварасини велосипедда боғ бўйлаб роса айлантирди. Раҳматли бобом бизниям бола пайтимиз қизил москвичга солиб музқаймоққа олиб борганини эсладим.
Эртага жонажон Олтиариққа бораман. 35 йилдан бери Тошкентда яшасам ҳам илдизим шу ерда.
Nodirabegim
Меҳр манзараси. Бобо неварасини велосипедда боғ бўйлаб роса айлантирди. Раҳматли бобом бизниям бола пайтимиз қизил москвичга солиб музқаймоққа олиб борганини эсладим. Эртага жонажон Олтиариққа бораман. 35 йилдан бери Тошкентда яшасам ҳам илдизим шу ерда.
имтиҳон асли баҳона, мен олтариқ марожна егани келгандим ўзи, бунақа таъмни ҳеч ерда тотмаганман.

йиллар ўтиб, катта амаким бола бақрани оқ черрига солиб машетга обкелганди деб эслашим учун ёзиб қўйдим.

хайр, водийим.
Майдалаб, қайталаб, Ҳаррининг яланғоч қалбини кўриб, унда аксимни таниб китобниям тугатдим. Ўзингни кўрган ва шубҳали мавҳум саволларингга жавоб излаётган персонажни учратсанг унга чиппа ёпишволаркансан.

Ҳессени Ғилдираклар остидани ўгирганимдаги ўша таниш азоб бу асарда икки карра кучайди. Гўё таржимамдаги ўсмир бола энди Чўл бўрисидаги эллик ёшли эркакка айлангандек. Иккиси ҳам жонига қасд қилиш илинжида-да. Балки муаллифни ҳам шу ўй тинч қўймагандир.

Руҳий маънавий таназзулдан ҳар қанча чалғиш ва қочишга уринма, барибир юзма юз келасан ва босиб ўтишинг керак буни. Чўл бўрисида асл диндор нафаси бор. Хермина - суюқоёқ ёш қиз монологи титратди мени; худо, нариги дунё ва боқийлик борасида иймони нақадар бақувват.

Ва ғалат бир севги-биродарлик ҳиси. Ҳарри Херминани суйди ва сўйди. Аччиқ реализм бирдан фусункор реализмга эврилиб кетди.

Якунда ўша мағия тўрларида чувалашиб қолиб кетдим. Ҳақиқат қани? Нима бўлди ўзи? Қаердасизлар, Ҳарри, Хермина? Назаримда, сирли хоналардан бирига мени қамаб кетдинглар.
Мопассаннинг ҳикоялар тўплами нашр қилинибди, ундан 6-7 та таржималарим ўрин олган.

Book.uz дўконида сотувда.
Вақт — нўноқ табиб. Эски жароҳатларнинг оғриғини унутишга мажбур қилади, аммо тобора янгиларини ҳам яратиб туради. Шундай қилиб, биз ҳаётнинг ярадор аскарлари каби судралиб юрамиз. Йилдан йилга қалбимдаги чандиқлар сони ортиб бормоқда.

Эрих Мария Ремарк

@mittihaqiqatlar
Беихтиёр болалик йилларимдаги бир изтиробли воқеа эсимга тушади. Эҳтимол, Сенинг ҳам ёдингда тургандир. Ярим кеча эди, одатдагидек ғингшиб, сув сўрадим, лекин бу сув ичгим келганидан эмасди, балки, қисман сизларнинг жаҳлингизни чиқармоқчи бўлганимдан, қисман ўзимни овунтирмоқчи эканлигимдан эди.
Дўқ-пўписа билан зорланишим тинавермагач, Сен тўшагимдан даст кўтариб олдинг-да, пешайвонга чиқариб қўйдинг ва мен бир мунча вақт ёпиқ эшик ортида, ёлғиз, биргина юпун кўйлакда дийдираб қолдим. Бу тадбир нотўғри бўлган демоқчимасман, эҳтимол, ярим кечада болани тинчитиш учун бундан бошқа қулайроқ бир чора топишнинг иложи бўлмагандир — фақат Сенинг тарбия услубинг қандайлигини, унинг менга кўрсатган таъсирини айтмоқчиман, холос. Шунда дарров тинчидим, лекин бу менга бало-қазодай қилди. Табиатимга кўра, истагимга терс ҳаракатлар билан ҳеч келиша олмайман, ўшанда бемаҳал сув сўраб, хонадан ҳайдалганимда тасаввуримга сиғмас қўрқувни илк бор ўз бошимдан кечирдим. Қанча йиллар ўтиб кетганига қарамай, бу азобли воқеани ҳамон унутолмайман ва кўз олдимда отам сиймосидаги маданиятли киши ўрнига бир барзанги эркак пайдо бўлиб, қарийб ҳеч бир сабабсиз ярим кечада қахр-ғазаб билан олдимга яқинлашгани, тўшагимдан юлқиб олиб, пешайвонга чиқариб қўйгани келади-ю, демак, мен унинг учун жуда ҳам арзимас бир нарса бўлган эканман-да, дея маҳзун ўйлардан эзилиб кетаман.

Кафка. "Отамга хат"дан

@mittihaqiqatlar
Ёзиш ўлимдан-да мушкулроқ. Мен текинга жон деб ёзардим, лекин биров сенга ақча тўламаса, очдан ўларкансан.

Эрнест Хемингуэй

@mittihaqiqatlar
— Men chiroyli emasman, — dedi Kyoko qo‘lini ko‘ksiga bosib.
— Qo‘ling ham, oyog‘ing ham bejirim. Ofatijonsan-da…
— Unday demang! — Kyoko qo‘li xalaqit berayotganini sezib, ko‘ksidan oldi.
— Farzanding bo‘lganida ham senga uylanar edim, — shivirladi er ayolning qulog‘iga. — Uni o‘z bolamday yaxshi ko‘rardim. O‘sha bola qiz bo‘lganida qaniydi?

Faxriyor tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=513
Forwarded from Anif
бугун сени кўрдим
қаршингда
бегоналик завқи берарди ҳузур
қара, ичимга қадаган
ғазаб уруғларингдан
униб чиқди
лоқайд нилуфар –
ботқоқни севар
экилмаган лолалар учун
нигоҳинг-ла айтмагин узр

йиллар ўтиб бугун
мени учратдинг
қаршимда айбдорлик юки
эзарди кўнглинг
ёнингдан ўтарканман
ниҳол суқдим
бу кўзларингга
бироз кут
бироз қил сабр
кўп ўтмай берар мевасин…

Аниф
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жамила"ни ҳам, "Евгений Онегин"ни ҳам аввалига ўз жамияти қабул қилолмагани ва тушунтириб берилганидан сўнг тан олингани ҳақида. Адабиётшунослар шунинг учун ҳам бизга зарур.

Тўлиқ кўриш: https://youtu.be/W3IsP6vEo3c?si=uwDtNruMJgivnKTN
#Тез_кунда

ВИРЖИНИЯ ВУЛФ

МУНДАРИЖА

Қисса-эссе
Шахсий хона. Нодирабегим Иброҳимова таржимаси

Ҳикоялар
Шоҳона боғ. Эшқобил Вали таржимаси
Арвоҳлар уйи. Дилмурод Усмонов таржимаси
Тор квартет. Василахон Ортиқова таржимаси
Ҳимматини суйган одам. Василахон Ортиқова таржимаси
Герцогиния ва заргар. Василахон Ортиқова таржимаси
Мерос. Василахон Ортиқова таржимаси
Лаппин ва Лапинова. Василахон Ортиқова таржимаси
Хулоса. Нурали Қаҳрамон таржимаси

Сўнгсўз
Буюк аёл қисмати. Қандилат Юсупова таржимаси


@mittihaqiqatlar
Албатта, тушунаман, буларни кимдир ўқиса, эҳтимол, мени эси оғиб қолган, дер. Ахир, мактуб одамга ёзилади. Сен эса... мушуксан. Кимларнингдир назарида шунчаки бир ҳайвон, жониворсан. Аммо мен учун сен бундан кўпроғи эдинг. Ҳа, ҳа, сен мен учун оддий мушукдан кўра кўпроқ аҳамиятга эгасан. Нима қила олардим, бу менинг қўлимда эмас. Зеро, одам ким билан дўст тутинишни, кимни ўзига яқин олишни ўзи ҳал қилади, айни пайтда, бу ўзига боғлиқ нарса эмас. Ғалати парадокс бўлдими? Лекин аслида шундай. Дўстлик, севги каби ришталарни одам ўз истагига кўра боғлайди, аммо бунинг учун, аввало, ич-ичидаги нимадир рози бўлиши керак, дўст ёки жуфт қалбнингми, руҳиятнингми, хуллас, инсон боласи вужудидаги энг инжа хилқатнинг талабу истакларига ҳар жиҳатдан мос-муносиб бўлмоғи шарт.

Ўқиш: https://telegra.ph/NEGA-KETDING-MOSHA-07-06
Forwarded from Русские классики
Может быть, нам только кажется, что мы существуем, а на самом деле нас нет.

— Антон Чехов

Русские классики
2024/09/30 04:34:05
Back to Top
HTML Embed Code: