Telegram Web Link
Баҳри дилингизни очадиган уч нарсани ёзинг.

Мен учун:

денгиз 🌊
музқаймоқ 🍨
мушук 🐈
Бахтнинг манзили

Мен бахтни изладим кўп йиллар абгор
Изладим топай деб бетин, беқарор
Қуш бўлиб осмонга учдим– изладим
Қилай деб йўлига жонимни нисор
Йўқ, топмадим, бариси бекор
   Ҳеч қаерда йўқ!
Шунғидим денгизга бўлиб акваланг
Кавладим тупроқни мисли чувалчанг
Кездим тоғу тошни бирёну гирён
Толиққан вужуддан кўтарилди чанг
     Ҳеч қаерда йўқ!
Қоронғу ғорларга кирдим ўрмалаб
Тотай деб бахт таъмин гоҳо лаб ялаб
Ўйладим дерларку:”Излаган топар”
Йиғладим гоҳида дош бермай асаб.
    Ҳеч қаерда йўқ!
Аммо мен билсангиз кўп тиришқоқ қул
Қўлладим турли йўл, турлича усул
Ва ниҳоят мана, топдим! О, топдим!
Айтаман, манзилин келди фурсати:
“Б” ҳарфи.
55-бет.
41-қатор.
“Имло луғати”.

Неъмат Арслон
#tavsiya

         Yozning issiq kunlari o‘z nihoyasiga yetib, ko‘hna kuz  ostonasida turar ekanmiz, kitobsevarlar hamrohi bo‘lmish  nuktadon bu faslda sizga bilgi sohiblarining yanada foydaliroq kanallar jamlanmasini tavsiya qilamiz

Barcha kanallarga ulanish uchun bosing!
Кузги депрессия, қишги изғирин, баҳорги беҳоллик ўтиб, ҳадемай яна ёрқин ёз келади...
Ҳаёт мени қолдириб кетди.

Қолдириб кетди синглим -
Эрга текканмиш айтишларича.
Қолдириб кетди онам -
Балки қариган, балки унутган.
Отам қолдириб кетди.
Қолдириб кетишди ҳеч қачон бўлмаган дўстларим,
Севгим...
Балким ўзим бормадим
Балки куз...
Сап-сариқ шовур
Кўрсатмади заъфарондек сариқ рангимни
Балки ўткинчилик
Ўрмалаб ерда
Келар оёғидан чалгандир...

Балки, куз...

Энг сўнгги вагоннинг
Ташландиқ ўриндиғида
Ўтирибман кимнингдир келишин кутиб

Тилланисо
Раҳматлини гўри Лос Анжеласда. Америка элчихонасига Чарлз амакини ўзбек тилидаги (ЯАА чиқарса зора) китобини обориб, қабрига битта паркент виносини қўйиб, Буковски таржимонлари - улфатлари Гулноз опа, Алишер ака, Зоирга видеовизов қиламану қайтаман, десам виза берармикин?
КУЗ

дарахт энг баланд шохига илиб қўйди
ягона ёдгорлик —
бевафо баҳорнинг
сарғайган портретини.

Азиз Саид
Анна Серре — замонавий француз адибаси. Ўндан ошиқ китоблари нашр этилган. Бизга ҳали таржима қилинмаган. Канал ботига Сурайё исмли таржимон қиз ушбу ҳикояни йўллабди. Менга европалик замондош ёзувчилар ҳозирда нималарни қаламга олаётгани доим қизиқ бўлган. Ҳикоя қисқа, лўнда, эҳтимол оддийгина, якун кўнгилни чертди.

Ўқиш: https://tarjimalar.uz/?p=539
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Шахсий хона" ниҳоят қўлимга тегди 🔥
Каналда кичик конкурс, азизлар.

Шу пост остига севимли китобингиз номини ёзиб кетинг. Комментингизга босилган реакциялар сизни ғолиб қилиши мумкин.

Натижалар реакциялар сонига кўра ҳисобланади:

Форрест Гамп - 👍
Шахсий хона - 🔥
Хотиралар - ❤️

10 сентябр соат 19:00 ҳолатига кўра юқоридаги реакциялардан бирини энг кўп тўплаган уч нафар иштирокчи ғолиб бўлади. Баргача омад!
Ichimdagi bolajon xursand. Shuncha yildan beri ijtimoiy tarmoq orqali aloqada boʻlgan insonlarim bilan real hayotda koʻrishyapman. Ajoyib his.

Nodirabegim Ibrohimova oʻzlari tarjima qilgan kitobni hadya qildi.

@Mirahmedovas_blog
Nodirabegim
Ichimdagi bolajon xursand. Shuncha yildan beri ijtimoiy tarmoq orqali aloqada boʻlgan insonlarim bilan real hayotda koʻrishyapman. Ajoyib his. Nodirabegim Ibrohimova oʻzlari tarjima qilgan kitobni hadya qildi. @Mirahmedovas_blog
Кеча @Mirahmedovas_blog менгаям "Қорасуяклар"ни совға қилди, шу китобни излаб юрганимни билиб.

Бир нотаниш мухлисам эса кутилмаганда гул бериб кетди, бағрига босиб қучоқлаб ☺️
СИҒИНДИ

Ўша кун... ортиқчалик қилдим
жаннатга —
Лаш-лушсиз учдим-у,
Машриққа тушдим.
Қирқ йиллик фироқда жоним увишди —
Либосим япроқ эди.

Худо беҳудага бермас қирқта жон,
Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар,
Чопқилар гуллади, чопқилар!
Сотдилар...
Қадримга дунё топдилар —
Дунёси қуроқ эди.

Бир кун остонадан ҳайдалди онам,
Вазифасин янглиш уққани —
Ўғил эмас мени туққани
учун.
Ваҳоланки уларга меҳрим
Ўғилдан кўпроқ эди.

Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга
Қўғирчоғим билан кўмдилар,
Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга
Беркинмачоқ ўйнаяпти улар...
Нега ҳалигача топишолмади?"
Қўрқардим, дилдираб совуқда таним.
Охирги нафасда чақирдим зўрға...
Сўнгра
ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга...
Асосим тупроқ эди.

Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир,
Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал.
Қуёш олгани чун юзимдан бўса
Тошбўрон остида чайқалиб боқдим,
(гўё)
Илма-тешик мешдан май каби оқдим...
Кайф-у сафосига қон томиб турган
Кўйлагим — байроқ эди.

Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг —
Отаси,
боласи,
эрининг уйи...
Аъвомнинг умрида энг олий ўйи —
Аёлдан қутилишдай
жирканч озодлик!
Бу эрк — чин қамоқ эди.

Одамзот ғажир ўз қовурғасини,
Ишлашга қўймайди,
Тишлашга қўймас,
Миннатга йўяр-у,
Суннатга йўймас,
Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан,
Нақадар қўрқоқ эди.

Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда,
Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб,
Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла
Шунчаки,
Малолим келмасин ҳеч кимга дедим,
Уволим келмасин ҳеч кимга дедим,
Истагим топ-тоза авлод ўстириш,
Умидим буроқ эди.
Бироқ энди...

Жаннат оёғимнинг остидалиги
Бошидан сўроқ эди.

Нозима Ҳабибуллаева
Forwarded from Anif
Метро.
Янграйди овоз:
“Охирги бекат,
тушаётганда буюмларингизни унутманг!”
Одамлар шошганча тарк этар вагонни
мен ўтираман
охирги бекатдан сўнг нима бор?
билишни истайман.
Вагон доим йўловчиларни тушириб
сўнг йўл олар қора туйнук ичига
болалигимда жуда қўрқардим
охирги вагонда қолиб кетсам
ота-онам унутcа мени
ичкарига йўл олсам
сўнг қайтмасам у ердан.
Тушларимга кирарди метро
ер остида доим бекатлар аро
адашиб қолардим
бир вагондан тушиб
бошқа вагонга минар
уйимни тополмасдим
ўйимни тополмасдим
қайга кетишни кўзлаган эдиму
қай жойларга элтарди метро.

Қўрқувга тик боқ
қўрққан нарсанг ёнига бор
қўрққан ишингни бажар
мен бугун сўнгги бекатда
турибман вагондан чиқмай
ва кетишни истайман ундан нарига
охирги бекатдан ҳам охирги жойга
Нозир келар, туртар елкамдан
-Сиз етиб келдингиз.
-Етиб келганимча йўқ. Яна бор бироз.
-У ерга кирганлар қайтиб чиқмаган.
Ўйлаб кўринг, вақт жуда оз.
Мен ишонч билан ирғайман бош
нозир кетади.
“Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади”
Илтимос суянманг деган эшикка
суянганча юмаман кўзларимни
вагон юра бошлайди
ёрқин чироқлар ўрнини
эгаллар зулмат
ҳеч нимани кўриб бўлмас
илғаб бўлмас
қаттиқ силкиниб тўхтайди бирдан
эшиклари аста очилар
мен тушаман
вагон ўриндиғида қолдириб барча нарсамни:
сумкам, телефоним, ҳамёним,
туфлим, кўйлагим ва кўзойнагимни
оёқларим совуқ релсларни сезар
чакиллаб тепадан оқар нимадир
туртиниб кетаман юраётиб
пайпаслаб кўраман: нима эди у?
иссиқ, силлиқ нарса ялтираб
оёқларим ўраб олади
кейин белим, кўксимни
охири бўйнимга ўралганча
қаттиқ қиса бошлайди
на сўлда, на ўнгда кўринади нур

Метро кетар
янги йўл, янги одамлар томон
ёруғлик томон, яна нур томон
нозир менга эшик ортидан
силкир қўлини
кўзим тушар унинг ёнида турган аёлга -
йиғлаб юбормаслик учун
қўллари билан ёпар оғзини.

У эслатар менга кимнидир.

Аниф

@Anif_poetry
2024/09/29 16:22:51
Back to Top
HTML Embed Code: