Telegram Web Link
1901 йилда очилган Миср миллий музейида 160 мингга яқин экспонат бор экан. Жумладан, фиръавнларнинг ҳайкаллари, мўмиёлари, тилла ёмбиси, хазиналари, папируслар (Эсхил, Аристофан ёзган шеърлар ҳам), тангалар, саркофаглар, ниқоблар, шахсий буюмлар, ҳайвонлар скелетлари ва ҳк.
Энг ҳайратлиси — Тутанхамоннинг мўмиёсини кўрганим бўлди, афсуски суратга тушириш мумкинмас экан. Музей атмосфераси оғир, бошни оғритаркан, катталигидан тўлиқ айланишга куч етмади.
Қадимги маданият маркази Нил бўйида юзага келган. Дунёдаги энг узун ва кўхна дарё.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нилнинг бир тарафи Қоҳира, бир тарафи Гиза шаҳри.
Book.uz даман ҳозир.

Жавонимдаги ўқилмаган китобларим уйга борсам қанақа қарашини тасаввур қиляпман, аммо Улисс ва Чўл бўриси билан бахтимиз тўкис бўлиши муқаррар!
Шуни совға қилишларини кўнглим сезиб сотиб олмай юрувдим 😌

(шахсан эммақизнинг отасидан)
Ҳечни ўқиб чиқдим. Фикрлар, руҳият ёқди. Онгости оқимида ўзбек адабиётида яхши тажрибавий асар бўлган экан.

Энг ёққан иқтибос:

Аёлдан қочиш керак, қочган жойимиз эса аёлгача!
Asaxiybooks дан янги чиққан китобни жўнатишибди. Раҳмат!
Қизил денгизлик бу маҳлуқотларни номи нима бўлса ))
Папирус институтида шу ўсимликдан қоғоз тайёрлаб кўрсатишди. Сўнг қоғозни қуритиб устига суратлар чизиларкан. Улар қоронғуда нур таратаркан). Бир жуфт харид қилдим.
2024/09/30 12:11:54
Back to Top
HTML Embed Code: