Telegram Web Link
Баҳор ва гўзалликни ҳис қилиш учун дашту далаларга чиқиш шартмас)) Чорсу гул бозор ҳам яхши вариант экан 🌺🌸🌼
ОРҚА ФОН

Нодирабегим Иброҳимова

Фидойилик, ҳалоллик, уятчанлик ва ҳаё, энг муҳими, тежаш қобилияти - бу ҳамон эркаклар аёллардан талаб қиладиган фазилатлар эди. 1723 йилда Падуа университетида таълимни аёллар учун очиқ қилиш керакми, деган масала бўйича мунозара бўлиб ўтди. Бироқ консерваторлар таклифни даҳшат билан рад этишди. Аёллар, улардан фарқли ўлароқ, салонларни шакллантиришни бошлайдилар. Ҳатто «Амазонлар уйи» ҳам бор эди, у бир неча бадавлат зодагон аёллар томонидан бошқарилган.

Ўқиш: https://telegra.ph/AYOL-VA-ADABIYOT-TARIH-VA-TAL%D2%9AIN-03-27
— Сиз ўзингиз арвоҳларга ишонасизми? — тингловчилардан бири лектордан сўради.
— Албатта йўқ, — жавоб қайтарди лектор ва секинлик билан ҳавога сингиб кетди.

Аркадий ва Борис Стругацкие "Душанба шанбадан бошланади"

@mittihaqiqatlar
Яхши ёзувчиларнинг яхши асарлари яхши таржимонлар томонидан ўзбек тилига ўгирилса, ўқимай бўлурми?

💥 Уилям Сароян "Даҳо" (Америка) — Алишер Файзуллаев таржимаси.

💥 Шин Кёнг Сук. "Онамни асра" (Ж. Корея) — Рахшона Аҳмедова таржимаси.

💥 Асли Санжар. "Харам" (Туркия) — Илҳом Салимов таржимаси.

🔥 Булар сафига тез орада Виржиния Вулф "Шахсий хона" (Англия) — менинг таржимамда қўшилади 😌

Янги аср авлоди нашриётининг Book.uz дўконидан излайсиз.

@mittihaqiqatlar
Nodirabegim
Эълон Таржимонлик курсимизнинг янги гуруҳи очиляпти. Дарслар ҳафтада икки кун, онлайн шаклда бўлиб ўтади. Курс давомийлиги 2 ой. Тўлов - 250 минг (бир ойга). Қатнашмоқчи бўлганлар ўзингиз ҳақингизда қисқа маълумот жўнатинг: @nodirabegim_bot @mittihaqiqatlar
Таржимонлик курсимнинг дастлабки гуруҳидаги икки ойлик дарслар кеча якунига етди. Галдаги янги гуруҳ машғулотлари 2 апрелдан бошланади. Қатнашмоқчи бўлганлар ботга ёзинг. Дарслар онлайн.
КИЧКИНА ОДАМ

«Биз кичкина одаммиз», – дейди у ҳар кун,
Доим «катталар»нинг гапига «қўшилади»,
Ўтирмайди талашиб
Кичкина одам.
Ҳар куни тобора кичрайиб, ингичкалашиб,
Шукр қилиб борига,
Арқон бўлиб эшилади
Улуғ инсонларни осишлари учун
Кичкина замоннинг каттакон дорига
Кичкина одам.

Абдулла Шер
@mittihaqiqatlar
Ҳаёт лаззати - завқу иштиёқда.

Бодлер

@mittihaqiqatlar
У яна алжирай бошлади: вақтдан хаёл қутқармайди, вақтдан фикр қутқаради. Чунки фикр моддийлашади. Хаёлни эса моддийлаштиртб бўлмайди. Ана, Денгиз Наим метрода кетиб йигити бор қизга суйкалади. Унга ёнидаги шеригига хиёнат қилишни таклиф қилади. Дейдики, йигит буни барибир билмайди ва қизнинг сочларини бармоқлари билан силайди, ҳидлайди, қулоғига шивирлайли, дейдики кетдик мен билан. У қизни аллақандай гўристонга элтади, қўрқувга тушган хаёлий қизни тинчлантиради: Денгиз Наим зўрламайди уни. У фақат манави исқирт вақтни тўлдириши керак. Бир. Икки. Саксон. Бир юз қирқ. Денгиз Наим қаерда? У нима қиляпти ҳозир?

https://telegra.ph/T%D0%8ELMAJDIGAN-VA%D2%9AT-03-31
Тўхта тиллақўнғиз,
У ёққа борма,
Этик пошнасида эзилар жонинг,
Инсон банд, у сизнинг саломга зорми?
Ўртоқ қумурсқалар, менга ишонинг...


М. Юсуф

@mittihaqiqatlar
Бугундан хусусий нашриётлардан бирига таржимон бўлиб ишга жойлашдим. Яхши китоблар кутинглар )
QOCHISHIM KERAK

Stiven King

“Bu yerda nima qilayapman?” dedim ajabsinib. Dahshatga tushgandim. Hech narsani eslay olmasdim, ammo shu yerda edim, atom zavodining konveyerida ishlayotgandim. Yagona bilganim — ismimning Denni Fillips ekani edi. Huddi hozir uyqudan uyg’ongandek edim.

Samandar Nazirjonov tarjimasi: https://tarjimalar.uz/?p=408
Бугун апрель.
Негадир совуқ.
Ишонсанг,
Кеча ёғиб берди қор.
Баҳор-ку келган
Аммо ғамларинг
Кетмаяпти қиш каби мендан...

Ўрганиб қолмасам бўлди изғиринларга!

Наргиза Асадова

@mittihaqiqatlar
Жамият (авоми ҳам, зиёлиман дегани ҳам) жабр чекканни ўзини айбдор қилиш даражасига етиб келган. Жабр чексанг балиқ бўл.

@mittihaqiqatlar
2024/10/01 17:32:24
Back to Top
HTML Embed Code: