Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистон Хитойга мош экспорт қилмоқда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 28,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 37 минг тонна мош экспорт қилган.

Энг кўп экспорт Хитойга амалга оширилган. Жорий даврда  Ўзбекистон Хитойга 34,3 минг тонна мош экспорт қилган.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган кейинги давлатлар:

— Россия – 0,7 минг тонна;

— Нидерландия – 0,5 минг тонна;

— Ироқ  – 0,3 минг тонна;

— Бошқа давлатлар – 1,2 минг тонна.


📲 /Telegram/ Facebook/
🇺🇿🇰🇿 Қозоғистон ва Ўзбекистон яқин кунларда фуқароларнинг ички шахсий гувоҳномалари ёрдамида ўзаро саёҳат қилишига рухсат бериши мумкин

Ҳозирда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим мавжуд, бироқ икки давлат фуқаролари чегарадан фақат хорижий паспорт билан ўтишлари мумкин.

9 август куни Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида Шавкат Мирзиёев минтақада миллий ID-карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилганди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
15 AVGUSTGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasida kunning birinchi yarmida ba’zi joylarda  yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 36-41°, janubda va cho‘l hududlarda ba’zi joylarda 42-43° gacha, shimolda 28-33° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 39-41° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent viloyati va Farg‘ona vodiysi viloyatlarining ayrim tog‘li hududlarida qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 27-32° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
🛫 Асосан қайси ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга боришади?

🇺🇿 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 2,7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

🫂Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш — 442 минг нафар;

– 19-30 ёш — 459,7 минг нафар;

– 31-55 ёш — 1 296 минг нафар;

– 56 ёш ва ундан катталар — 532,8 минг нафар
.

📲 /Telegram/ Facebook/
“HET BILLING” мобил иловаси ишга туширилди

Эндиликда мазкур илова орқали истеъмолчилар бевосита истеъмол қилинган электр энергияси ҳисобини кузатиб бориши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Унда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилган.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Собиқ вазир Музаффар Салиев 7 йилга қамалди

2017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Салиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга қамалди.

Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Музаффар Салиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
16 AVGUSTGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 32-37°, janubda ba’zi joylarda 42° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, 10-12 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 34-36° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent viloyati va Farg‘ona vodiysi viloyatlarining ayrim tog‘li hududlarida qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
📱Ўзбекистонга 6 ойда 1,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 171,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1,8 млн дона мобил телефон импорт қилинган.

Ўзбекистон 2024 йилнинг 6 ойида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 1,5 млн дона

— Вьетнам – 288,8 минг дона

— Ҳиндистон – 42,8 минг дона

— Гонконг – 16,8 минг дона


📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х ва бошқалар умумий баҳоси 104,9 млн сўм бўлган 2 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 6 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими, ДХХнинг чегара қўшинлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Т.М. ўз уйида умумий баҳоси 101,3 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 7 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
А. Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан расмий ахборот

15 август куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг иш юритувида бўлган А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувида бўлган Х. Каримов (Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган) ва бошқаларга оид жиноят ишларини битта иш юритувга бирлаштириш юзасидан дастлабки эшитув ўтказилди.

Дастлабки эшитув Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида ўтказилиб, унинг натижаси бўйича иккита жиноят иши битта иш юритувга бирлаштирилди.

А. Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни 2024 йил 5 сентябрь соат 15.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида бошланади.

Тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 168, 184, 185-2, 189, 205, 206, 28,209, 209, 211, 228 ва 243-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

29 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 15 нафарига “гаров“ ва 6 нафарига "муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
19 AVGUSTGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi
yog‘ingarchilik kutilmaydi. Respublikaning tog‘ oldi va tog‘li hududlarda sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 30-35° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 31-33° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ba’zi  joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 20-25° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.
2024/11/15 14:04:07
Back to Top
HTML Embed Code: