Telegram Web Link
ДХХ: Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда суд ҳукми билан 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан бўлган жиноят ишини вилоят суди томонидан тафтиш тартибида кўриш давомида, унга нисбатан тайинланган жазони суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд. сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд. сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 19,5 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 10 122 нафар;

Россия — 2 905 нафар;

Қирғиз Республикаси — 2 022 нафар;

Туркия — 1 020 нафар;

Жанубий Корея — 948 нафар;

Қозоғистон — 764 нафар;

Буюк Британия — 363 нафар;

Хитой — 320 нафар;

Германия — 190 нафар;

АҚШ — 166 нафар;

бошқа давлатлар — 645 нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Олий мартабали меҳмонларни давлатимиз раҳбари ва рафиқаси кутиб олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди. Мажмуа Қирғизистон делегациясида катта таассурот қолдирди.

Қайд этиш жоиз, мамлакатимизга ташриф буюраётган Олий мартабали меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан барпо этилган ушбу муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.
2024/11/14 12:44:46
Back to Top
HTML Embed Code: