Telegram Web Link
📊Карам экспорти 2 баробарга ошган. Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 2024 йил январь-май ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми:

— Олхўри (қуритилган) – 9,3 минг тонна

— Узум – 5,6 минг тонна

— Узум (қуритилган) – 14,4 минг тонна


— Помидор – 20,9 минг тонна

— Карам – 158,8 минг тонна

— Пиёз – 212,7 минг тонна

— Мош – 34,7 минг тонна


— Сабзи – 81,2 минг тонна


— Тариқ – 8,5 минг тонна

— Бодринг – 3,9 минг тонна

— Ерёнғоқ – 4,4 минг тонна

— Қалампир – 3,2 минг тонна

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ 30 ЁШДА

Бугун миллий валютамиз сўм қабул қилинганига 30 йил тўлди.

Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.

Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурага қабул бошланди

1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликларига танловларда  белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 - июль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўмон Ўзбекистон фуқароларига мамлакатга 14 кун давомида визасиз бўлиб туриш тартибини жорий қилди

Бу ҳақда Ўмоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Шу билан бирга, мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига 10 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2 IYULGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi , ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 30-35°.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 30-32° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 18-23° bo‘ladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманларида ҳоким ўринбосарлари пора билан ушланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʻzbekiston delegatsiyasining Parij-2024 yozgi Olimpiya oʻyinlaridagi bayroqdorlari maʼlum qilindi. Mazkur yuksak sharaf boks boʻyicha jahon chempioni Abdumalik Xalokov hamda qilichbozlik boʻyicha Xanchjou-2022 yozgi Osiyo oʻyinlarining oltin va bronza medallari sohibi Zaynab Dayibekovaga nasib etdi.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ Адлиядан қулайлик: Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам онлайн расмийлаштириш мумкин

🎉 Энди янги ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун тегишли ташкилотларга сарсон бўлиб бориб юрмайсиз.

📱 my.gov.uz орқали бу жараён янада осон ва қулай бўлди!

🆕 Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

🪪 Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олинг!

📱 my.gov.uz орқали тез, қулай ва замонавий бўлган ушбу имкониятдан фойдаланиб, вақтингизни тежанг! Аризани исталган вақтда бир нечта тугмаларни босиш орқали осон тўлдиринг.

Ҳатто мурожаатингиз ҳолатини ҳам реал вақтда кузатиб боришингиз мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун 3-4 июль кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 - июль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
3 IYUlGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi , ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 32-37°.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 34-36° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 20-25° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд. сўмлик дори воситалари олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ва «Тошкент-Аэро» ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатимизга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/23 05:19:35
Back to Top
HTML Embed Code: