Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Buxoro viloyatiga tashrifini Bahouddin Naqshband maqbarasini ziyorat qilishdan boshladi
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзметкомбинат" АЖининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ташкил этилган тижорат ўқув курслари юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини Миллий матбуот марказининг Facebook даги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.facebook.com/profile.php?id=100072432589086

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

3 IYUNGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 29-34° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 30-32° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ayrim joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 19-24° bo‘ladi.
Эрон президенти сайловида иштирок этиш учун 37 киши рўйхатдан ўтган

Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловида қатнашиш учун расман рўйхатга олинган номзодлар сони тўрт кун ичида 37 нафарга етди. “Тренд” хабар беришича, бу ҳақда мамлакат сайлов штаби вакили Муҳсин Исломий матбуот анжумани чоғида маълум қилган.
Бугун рўйхатга олишнинг охирги куни.

Таъкидланишича, 2 июнь куни 37 аризачидан 20 нафари ҳужжат топширган.

Зуҳра Илоҳиён мамлакат тарихида президент сайловида иштирок этиш учун ҳужжат топширган ва номзод сифатида рўйхатга олинган биринчи эронлик аёл бўлди.

Исломий 31 май куни уч нафар эронлик аёлга “(зарур) шартларга жавоб бермагани учун” рўйхатдан ўтиш рад этилганини билдирди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 4 июнь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги брифинг ва матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 дан -16,30 гача Ўзбeкистон кўзи ожизлар жамияти.

Мавзу: Ўзбeкистон кўзи ожизлар жамияти ва Туркия кўзи ожизлар федерацияси ўртасида тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама дўстона муносбатларни мустахкамлаш.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.

Давлатимиз раҳбари ҳозирги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазиятда туризм каби янги иш ўрни яратадиган, инвестиция ва экспортни кўпайтирадиган соҳаларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Мамлакатимиз туризм соҳасида ана шундай ишга солинмаган салоҳият борлиги, куни-кеча Ислом ҳамкорлик ташкилоти Туризм кенгашига раислик қилиш ваколати Ўзбекистонга ўтгани ҳам катта имконият экани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддилар ва ҳокимлар соҳадаги тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни, фикр ва таклифларини ўрганиши, улар билан бамаслаҳат иш тутиши муҳимлиги таъкидланди.
Forwarded from markaz16
⚡️ 4 июнь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги брифинг ва матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 дан -16,30 гача Ўзбeкистон кўзи ожизлар жамияти.

Мавзу: Ўзбeкистон кўзи ожизлар жамияти ва Туркия кўзи ожизлар федерацияси ўртасида тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама дўстона муносбатларни мустахкамлаш.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик йўлида муҳим фармонни имзолади

Фармонга кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди:

а) 2025 йил 1 январдан бошлаб:

“Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи;

“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи;

“Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи;

“Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё
ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи;

б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб:

“UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи;

“Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган

Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган “Халқаро таққослаш дастури”да илк бор расман иштирок эди.

2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:

- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;

- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.


Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.

Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади.

Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
5 IYUNGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida, Toshkent, Samarkand viloyatlarida kechga tomon ba’zi joylarda biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 30-35° bo‘ladi.

Poytaxtimizda kechga tomon biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, kechga tomon 12-15 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 32-34° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 17-22° bo‘ladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

📱 Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

📆 Рўйхатга олиш 2024-йил 5-июндан 25-июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

📹 Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/22 11:26:49
Back to Top
HTML Embed Code: