Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ўтказилади

Бу Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган барча уруш ва фронт орти меҳнат фахрийларига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, юрт ҳимоячиларининг Ватанга садоқатини намойиш этиш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларда фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш мақсадида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун, 8 май куни соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади ҳамда “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дифеле намойишлари ижро этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
9-11 май кунлари айрим жойларда сел келиш хавфи эълон қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати агентлиги тақдим этган тезкор маълумотга кўра, шу йилнинг 9-11 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучаяди, момақалдироқ бўлиши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

10 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi O‘zbekiston bo‘yicha vaqti-vaqti bilan  yomg‘ir yog‘adi, ba’zi joylarda kuchli bo‘ladi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kechga tomon yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 19-24° bo‘ladi.

Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi, 12-14 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 21-23° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yomg‘ir yog‘adi, ba’zi joylarda kuchli bo‘ladi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 13-18° bo‘ladi.
Қайси соҳада масъулияти чекланган жамиятлар кўпроқ фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 298 338 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритмоқда.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

савдо соҳасида – 112 069 та

саноат соҳасида – 42 415 та

қурилиш соҳасида – 27 253 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 26 205 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 15 365 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 15 328 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 8 455 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 625 та

бошқа соҳаларда – 44 623 та

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.

Бу борада энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор.

Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани, тайёр имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили чармсаноатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, қарийб 3 триллион сўмга етди. Лекин, шуни ярми Андижон ва Фарғонага тўғри келади.

Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас.

Маҳсулотига бозор топиш, айланма маблағ масалалари сабабли айрим корхоналар ўтган йилни зарар билан якунлаган. Ўтган йили чармсаноат экспортида тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз бўлган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Давлатимиз раҳбари соҳадаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

Мутасаддиларга:

- ишлаб чиқарувчиларга Европа бозорларига чиқиш учун талаб этиладиган сертификат олишига кўмаклашиш;

- хорижий давлатлардаги савдо уйларида миллий чарм, гилам ва ипак маҳсулотларини ҳам жойлаштириш, янги савдо уйларини очиш;

- Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш;

- Кооперация порталида фақат ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартибни жорий қилиш  ва тадбиркорлар кўтарган бошқа масалалар ечими бўйича таклиф киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
⚡️ 13 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

13 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasida ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, shimolda va cho‘l hududlarda ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 27-32°, ba’zi joylarda 33-35° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 29-31° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 17-22° bo‘ladi.
Forwarded from markaz16
⚡️ 13 май КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  “Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони юзасидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/IcFeS1VvnVw?si=WMMrahI3Zo2rqLyW

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

14 MAYGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, ayrim joylarda kuchli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 32-37°,  ba’zi joylarda 38-39° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 34-36° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 20-25° bo‘ladi.
2024/09/21 20:12:05
Back to Top
HTML Embed Code: