Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
2 MAY OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 24-29° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 25-27° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Toshkent viloyatining tog‘li hududlarida (2000 m dan yuqorida) qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 11-16° bo‘ladi.
1 майдан энг кам пенсия миқдори оширилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди. Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2024 йил 30 апрель куни (ПФ–69-сон) Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

— иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд. сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Яқинда Статистика агентлиги Матбуот хизмати 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Маълумки, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларини самимий қутлаб, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорлар жам бўлаётганини таъкидлади.

Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди.

Бугунги тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини яққол тасдиқлайди.

Бу ўз навбатида, мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради.
Ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди.

Энергетика соҳасида “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren”, “Voltalia”, “Ҫalɩk” ва “Aksa”; кимё саноатида “Air Products”, “Indorama” ва “Камсе”, тоғ-кон ва металлургияда – “Orano” ва “DANIELI”, автомобилсозлик ва электротехника йўналишларида “BYD”, “Kia” ва “Samsung”, қурилиш соҳасида “Коҫ” ва “KNAUF” каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Бугунги форум доирасида дунёнинг илғор компаниялари ҳисобланган “Linde”, “Orascom”, “DataVolt”, “Bonafarm”, “PASHA holding” ва бошқа шериклар иштирокида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бу ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хорижий инвесторларга, барча ҳамкорларга чуқур ва самимий миннатдорлик изҳор этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир

📲 /Telegram/ Facebook/
Форумнинг биринчи кунида 10 дан ортиқ сармоявий битимлар имзоланди

Тошкент халқаро инвестиция форумида 93 давлатдан 2,5 мингга яқин делегат қатнашди. Форумнинг биринчи кунида йирик компаниялар, жумладан, ACWA Power, Masdar, Bonfarm Group ва бошқа компаниялар билан ўндан ортиқ сармоявий шартномалар имзоланди.

Ушбу тадбир энергетика, геология, озиқ-овқат саноати ва яшил технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. Битимларнинг имзоланиши ушбу тармоқларни ривожлантириш, иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун катта миқдорда сармоя олиб келиши кутилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Кенгаш ўтган даврда ўзининг самарали фаолиятини яққол намоён этгани таъкидланди. Кенгаш аъзоларининг кўмаги ва алоҳида эътибори натижасида ислоҳотларимизга катта ёрдам берадиган ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Улар илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол татбиқ этаётганини таъкидлаб, Президентимиз инвесторларга Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатларимиз ва қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экдилар. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.

📲 /Telegram/ Facebook/
markaz16
Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан…
Мажлисда кенгаш аъзолари, инвесторлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Муҳокамалар якунида Президентимиз уларнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ва конструктив мулоқотни кенгайтириш борасидаги қатъий интилиш ва ниятларини юксак қадрлашини, мамлакатимизда муваффақиятли бизнес юритиши, ўзини эркин ва ишончли ҳис этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Айтилган барча ташаббус ва тавсиялар тўлиқ инобатга олиниши қайд этилди.

Ҳукумат аъзолари, вазирлар, Президент Администрациясининг масъул ходимларига кенгаш аъзолари билан мулоқотларни изчил давом эттириш, киритилган ҳар бир таклиф, айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Жибути билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Mohamed Slad Doulaeh имзолади.

Маълумот ўрнида, Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/14 12:38:23
Back to Top
HTML Embed Code: