Telegram Web Link
Электрлаштирилган темир йўлларнинг узунлиги бўйича қайси ҳудуд етакчи?

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлиги 4,8 минг км ни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 % га ошган.

Умумфойдаланиладиган темир йўллар узунлигида электрлаштирилган темир йўлларнинг улуши 40,1 % ни ташкил этди.

Электрлаштирилган темир йўлларнинг умумий узунлиги энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент вилояти – 19,4 %;

Қашқадарё вилояти – 16,5 %;

Самарқанд вилояти – 12,6 %;

Наманган вилояти – 10,6 %;

Сурхондарё вилояти – 10,0 %.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 26 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Экология вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Макон» фестиваллар уюшмаси билан ҳамкорликда.

Мавзу: 10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархлари эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга ва VIP класс учун 40 фоизга ошди

Тошкент — Бухоро
VIP – 890 000 сўм
Бизнес – 600 000 сўм
Эконом – 403 000 сўм

Тошкент — Қарши
VIP – 747 000 сўм
Бизнес – 507 000 сўм
Эконом – 338 000 сўм

Тошкент — Самарқанд
VIP – 554 000 сўм
Бизнес – 358 000 сўм
Эконом – 244 000 сўм
Forwarded from markaz16
⚡️ 26 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Экология вазирлиги, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ва «Макон» фестиваллар уюшмаси билан ҳамкорликда.

Мавзу: 10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 850 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда чет элга борган.

Сафарга чиққан юртдошларимизнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

0-18 ёш — 110,4 минг нафар;

19-30 ёш — 148,8 минг нафар;

31-55 ёш — 425 минг нафар;

56 ёш ва ундан катталар — 165,8 минг нафар.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон халқаро имижида янгилик

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (УСТР) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди.

Ўзбекистон мазкур ютуқга интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар орқали эришди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ушбу МЧЖга чорва моллари учун озуқа экини етиштириш мақсадида, узоқ муддатга ижара асосида берилган 2,5 гектар ер майдонини ҳамда унинг укаси ўзи раҳбарлик қилаётган пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликнинг 17,5 гектар ер майдонини, жами 20 гектар ер майдонини ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда харидорга 225 минг АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

Андижон шаҳрида кузатилган ҳолатда 1990 ва 1993 йилларда туғилган ака-ука “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонасининг Андижон шаҳар филиали собиқ ходими ҳамда риэлторлик хизмати кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзганинг ишончига киришади ва шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 33 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 52 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Аммо, улар сўралган пул маблағини МЧЖ раҳбарининг хонасида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳамда ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қамаши туманида яшовчи, 1978 й.т. шахс ўзини гўёки туман кадастр бўлими ходими дея таништириб, Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига киради ва бошқа бир фуқарога тегишли бўлган 40 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари ва 98 млн. 800 минг сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  10-12 май кунлари Tashkent City да ўтказиладиган  «Тошкент кофе ва чой фестивали: Gastro 2024» учинчи фестивали олдидан.


📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/d4nL4J-3WMM?si=LKJG2Q7dNodIHge_

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ob_havo

29 APREL OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda . Harorat 18-23° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 21-23° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin, baland tog‘larda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida (2000 m dan yuqorida) qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° bo‘ladi.
Ўзбекистонда туғилишлар сони камая бошлади

Ўзбекистонда туғилиш даражаси аста-секин пасаймоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, янги туғилган чақалоқлар сони 205 713 нафарни ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кам.

Шу билан бирга, ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. 2024 йил бошидан буён бу кўрсаткич 3,1 фоизга ошди.

Аҳолининг табиий ўсиши ҳам 1,8 фоизга камайиб, 165 минг 516 нафарни ташкил қилди.

2024 йил 22 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони илк бор 37 миллион кишидан ошгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Уларнинг 18,6 миллиондан ортиғи эркаклар, 18,34 миллиондан ортиғи аёллардир.

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Бугун президент ўз маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
⚡️ 30 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Стандартлар институти.

Мавзу: Халқаро ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва уни тармоқларда кенг жорий этишда стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг ўрни ва аҳамияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.
2024/09/22 15:32:42
Back to Top
HTML Embed Code: