Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📱Ахборот хизматлари фаолиятида мобилография имкониятларидан тўғри фойдаланиш

АОКАда матбуот котиблари ва ахборот хизматлари ходимлари учун медиа-техника қулайликлари, уларни иш жараёнида самарали қўллаш, керакли ва зарур мобил иловаларни танлай олиш юзасидан амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда фото ва видео тасвирга олишда, монтаж ишларида, шунингдек, тайёр контентни ижтимоий тармоқларда тарқатишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар санаб ўтилди.

Шунингдек, тобора ривожланиб бораётган сунъий интеллект инсон меҳнатини енгиллатиш билан бир қаторда иш ўринларига ҳам таъсир кўрсатиш эҳтимоллари муҳокама қилинди.

Медиа техника воситаларидан фойдаланишда доимий тажриба ошириш, яратилаётган кўплаб ва янги имкониятларни қўллай олиш малакасини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.

Тренинг якунида иштирокчилар билан бевосита жонли монтаж ишлари амалга оширилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Қадимги Хива шаҳрида ўтадиган музокараларда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларида кооперация алоқаларини ривожлантириш, транспорт ва энергетика соҳаларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, гуманитар дастурларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентлар минтақавий кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қиладилар.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Қайси ҳудудда кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 417,1 мингтани ташкил этган.

Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 нафар доимий аҳолига 14 тага тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони:

— Тошкент шаҳри – 87 458 та

— Тошкент вилояти – 38 458 та

— Самарқанд вилояти – 37 398 та

— Фарғона вилояти – 36 238 та

— Қашқадарё вилояти – 27 980 та

— Бухоро вилояти – 27 594 та

— Андижон вилояти – 24 381 та

— Хоразм вилояти – 23 854 та

— Наманган вилояти – 23 136 та

— Қорақалпоғистон Р. – 22 066 та

— Сурхондарё вилояти – 20 589 та

— Навоий вилояти – 19 539 та

— Жиззах вилояти – 16 677 та

— Сирдарё вилояти – 11 217 та


📲 /Telegram/ Facebook/
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди. Урганч халқаро аэропортида уни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Каньязов Есемурат Султамуратович вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди

Бунгача у вазирликнинг Интеллектуал мулк департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кўҳна Хоразм заминида учрашмоқда

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
#Қутлов

Таниқли журналист Фармон Тошев — 70 ёшда!


Фармон Тошев 1954 йил 6 апрелда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. 1975 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Зарафшон” газетасида мухбирликдан бошлаган. “Пахтачи” газетаси таҳририятида бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифаларида ишлаган. “Кўксарой”, “Регистон” газеталарини ташкил этган.

Ф.Тошев 1998-2012 йилларда “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири, 2012 йилдан буён “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўттизга яқин насрий ва назмий китоблар муаллифи.

Фармон Тошев 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати”, 2013 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2022 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ

"Жаннат оналарнинг оёғи остидадир. Она шунга лойиқдир.

Онани ризо қилишликка ҳаракат қилайлик азизлар. Онанинг дуосини олишга ҳаракат қилайлик.

Онанинг дуоси бу дунёда ҳам, охиратда ҳам биз учун энг манфаатли бўладигандир.

Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ".


Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
⚡️ 8 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Маҳаллий кенгашлар қарорлари лойиҳларини ишлаб чиқишда адлия органларининг роли.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 19:26:30
Back to Top
HTML Embed Code: