Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўрмон хўжалиги агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  21 март - Халқаро ўрмонлар куни.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/-l975GWTLQI?si=aabmMr7lOoimiZsN

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 26 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Бадиий академияси.

Мавзу: “Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йилдаги фаолияти якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалари”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари "Қумтепа" кичик саноат зонасида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 26 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Бадиий академияси.

Мавзу: “Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йилдаги фаолияти якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалари”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
#2024_йил_1_апрелдан

🔰 Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлар меҳмонхонанинг камида 3 та хонасини ногиронлиги бўлган шахслар ўриндиқли аравачадан фойдаланиши учун қулай тарзда жиҳозласа, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатса, уларга ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

🔹юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;

🔹юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.

📲 /Telegram/ Facebook/
Республикамизнинг қайси ҳудудида янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойида 13 276 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 2 959 та

Самарқанд вилояти – 1 263 та

Фарғона вилояти – 1 154 та

Тошкент вилояти – 1 092 та

Хоразм вилояти – 913 та

Қашқадарё вилояти – 852 та

Андижон вилояти – 726 та

Наманган вилояти – 724 та

Сурхондарё вилояти – 705 та

Жиззах вилояти – 702 та

Бухоро вилояти – 689 та

Қорақалпоғистон Респ. – 630 та

Навоий вилояти – 474 та

Сирдарё вилояти – 393 та

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Наманган мамлакатимизнинг энг баракали, серсув ва серҳосил ҳудудларидан бири, меҳнаткаш ва саховатпеша, ғурури баланд, тадбиркорликда энг илғор инсонлар юрти эканини таъкидлади.

Уларнинг меҳнати ва фидойилиги билан Наманганда ҳаёт ўзгармоқда. Ўтган 7 йилда вилоят иқтисодиёти 2 баробар, экспорт 3 карра ўсиб, жон бошига даромад 15,5 миллион сўмга етди. 65 триллион сўм инвестиция ҳисобига 600 минг иш ўрни яратилди.
⚡️ 27 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Олмалиқ кон-металлургия комбинати.

Мавзу: ОКМКнинг 2023-йилдаги фаолияти якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Вилоятда 6 та давлат ва 3 та хусусий олийгоҳ бор. Улар ичида етакчи бўлган Наманган университетида ўзгариш қилиш вақти келгани таъкидланди.

Университетдаги 71 та таълим йўналиши 56 тага камайтирилиб, янги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади. Таълим сифатини ошириш учун ўқув дастурлари янгиланади.

Олийгоҳлардаги 65 минг талабадан 32 минги бошқа вилоятдан келиб ўқишини инобатга олиб, олийгоҳлар атрофидаги 43 та маҳаллада уй ётоқхоналарини ташкил этиш топширилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Бадиий академиясининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2023-йилдаги фаолияти якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалари

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/lba--q_rE_4?si=hGSnud3iP0Z6BtaT

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 - март куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тиллар институти кампуси қурилишининг бориши ҳамда Янги Наманганни барпо этишга оид тақдимот билан танишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 27 март КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Олмалиқ кон-металлургия комбинати.

Мавзу: ОКМКнинг 2023-йилдаги фаолияти якунлари ва 2024-йилдаги устувор вазифалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Россияга бораётган ва ўша мамлакатдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Россия Федерациясининг Москва вилоятида жорий йилнинг 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
Шу муносабат билан, Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлардан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралмоқда.
Хусусан, шахсни тасдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.
“Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин”, дейилади хабарда.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/23 11:24:40
Back to Top
HTML Embed Code: