Telegram Web Link
👶🏻 Ўзбекистонда 2023 йилда 21 012 нафар эгизаклар туғилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикамизда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган. Шундан 21 012 нафари эгиз туғилганлар.

Ҳудудлар кесимида эгиз туғилганлар сони:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 996 нафар;
🔸Андижон вилояти – 1 947 нафар;
🔸Бухоро вилояти – 1 059 нафар;
🔸Жиззах вилояти – 937 нафар;
🔸Қашқадарё вилояти – 2 171 нафар;
🔸Навоий вилояти – 583 нафар;
🔸Наманган вилояти – 1 784 нафар;
🔸Самарқанд вилояти – 2 313 нафар;
🔸Сурхондарё вилояти – 1 679 нафар;
🔸Сирдарё вилояти – 511 нафар;
🔸Тошкент вилояти – 1 570 нафар;
🔸Фарғона вилояти – 2 494 нафар;
🔸Хоразм вилояти – 1 129 нафар;
🔸Тошкент шаҳри – 1 839 нафар.


📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради

Давлатимиз раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда хизмат муддатини ўтаб бўлган фуқароларни резервга бўшатиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2024-йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2024-йилнинг март-апрел ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гўдакларини минглаб АҚШ долларларига сотаётган аёллар қўлга олинди

Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро вилоятида туғилган, Гулистон шаҳрида вақтинча яшовчи аёл жорий йилнинг 30 январь куни туғилган ўғил фарзандини 40 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Термиз туманида яшовчи аёл жорий йилнинг 25 январь куни туғилган қиз фарзандини ўзининг жиноий шериги бўлган аёл билан тил бириктириб, Термиз шаҳрида 25 млн сўмга сотган вақтларида ушланди.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2018 йилда туғилган ўғлини Тошкент шаҳрида 3 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида яшовчи аёл ўзининг 2014 йилда туғилган ўғлини 18 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, талаб қилинган пулдан 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди

Бугун Божхона қўмитаси томонидан бугун 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди.

Қайд этилишича, божхона органлари томонидан 2023-йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 2023-йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамаки маҳсулотларинг миқдори 2022-йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.

2023-йилнинг 3-август куни божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири ўзи бошқарувидаги юк машинасига ортилган умумий қиймати 1 млрд 240 млн сўмлик 3 турдаги 108 минг қути тамаки маҳсулотларини Боёвут туманидаги хонадонлардан бирига тушираётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Таъкидланишича, ўтган даврда 2 млн қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларининг иш фаолияти қисқариши мумкин

"Ҳудудгазтаъминот" жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари республикада ҳаво ҳароратининг кескин совиши туфайли мазкур чеклов ўрнатилиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Соҳанинг қуйи бўғинидаги деҳқон ва фермер ҳам рақобатбардош бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев

Президент Андижон вилоятига ташриф буюриб, дастлаб тўқимачилик корхонасида бўлди

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💠Bugun O‘zbekiston bo‘yicha ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi, ayrim joylarda kuchli bo‘lishi mumkin. Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Buxoro, Navoiy, Samarqand, Qashqadaryo, Surxondaryo viloyatlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba’zida 25-28 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat ertalab 7-12° iliq bo‘ladi, kunduzi 0-3° iliqqacha pasayadi, shimolda 3-8° iliq bo‘ladi.

💠Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan yomg‘ir yog‘adi, kunning ikkinchi yarmida qorga aylanishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat ertalab 9-11° iliq bo‘ladi, kunduzi 0-2° iliqqacha pasayadi.

💠Tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor), ba’zi joylarda kuchli bo‘ladi, tuman tushishi mumkin. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat ertalab 2-7° iliq bo‘ladi, kunduzi 0-5° sovuqqacha pasayadi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Андижондаги мактаб ва спорт мажмуасида яратилган шароитлар билан танишди, ўқувчи ва спортчилар билан учрашди

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адияманда 2 минг 798 хонадон ўз эгаларига топширилди

Ўтган йил 6 февраль куни қардош Туркия Республикасида мудҳиш воқеа – 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар рўй берган эди.

Бир йилдирки, Туркия халқи оғир шароитдан чиқиб кетиш, йиқилган биноларни тиклаш, жабрланган фуқароларга моддий, маънавий кўмак бериш мақсадида мислсиз ишларни амалга оширмоқда.

Давлат муассасаси ва ташкилотларининг зилзиладан кейинги фаолиятини жойида ўрганиш, соғлиқни сақлаш, таълим, шаҳарни ривожлантириш, қишлоқ уйлари, инфратузилма ва маданий мерос объектларини қайта қуриш ишлари давом этмоқда.

Бугунги кунда қурилиш ишлари давом этаётган Адияман ҳудудида 2798 та хонадон эгаларига топширилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига келиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Айни пайтда Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари вилоят жадал суръатда ривожланаётгани, саноати бўйича республикада тўртинчи ўринга кўтарилганини қайд этди.

Вилоят йилига 280 минг тонна пахта, 530 минг тонна ғалла ва 2,5 миллион тонна мева-сабзавот етиштиради.

Шу билан бирга, Андижонда ҳали ишга солинмаган имкониятлар ва салоҳият жуда катта экани кўрсатиб ўтилди.
⚡️ 19 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишда муҳим бир қадам – 5 та Қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент коррупция билан ҳибсга олинган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб, Бош прокурорга махсус топшириқ берди.
2024/09/24 11:24:23
Back to Top
HTML Embed Code: