Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланди.

У бунгача Бош вазир котибияти раҳбари эди.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси Ходжаев Алишер Жўрақулович лавозимидан озод этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Конгратбай Шарипов олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ К.Шарипов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Отабек Ҳасанов Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари бўлди.

Минҳожиддин Ҳожиматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Ҳожиматов ушбу лавозимга 2019-йил сентябрда тайинланган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🟣Bugun O‘zbekistonda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 7-12° iliq bo‘ladi.

🟣Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

🟣Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент мактабгача ва мактаб таълимидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиб, келгуси режаларни белгилаб берди.

Ислоҳотлар натижасида мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етди. 2016 йилда бу кўрсаткич 27 фоиз эди. Бу йил давлат боғчалари қуввати яна 10 минг ўринга, хусусий боғчаларда 50 минг ўринга оширилади.

Лекин баъзи чекка қишлоқларда боғча ҳали йўқлиги сабабли ҳамма болалар ҳам мактабгача таълим билан қамраб олинмаган, айрим туманларда боғча етарли бўлишига қарамай, қамрови ўтган йилга нисбатан бироз камайган.

Хусусий боғчаларда болалар ҳисобини юритиш рақамлаштирилмоқда, лекин давлат боғчаларида бу жараён ҳали бошланмаган.

Шу муносабат билан Мактабгача таълим агентлигига боғчаларда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича тизим яратиш топширилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Йиғилишда ҳар йили боғча тарбиячиларининг ўртача бор-йўғи 9 фоизи малака ошираётганига эътироз билдирилди.

Бундан ташқари, 12 мингта оилавий боғчада давлат таълим стандартидаги ўқув-методик материаллар етарли эмас.

Мактабгача таълим агентлигига боғча мудиралигига номзодларни саралаш, уларни лавозимга тайинлаш тизимини ишлаб чиқиш; барча боғчаларда овқат, давомат, бадал пули каби барча жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш; 250 та давлат боғчасида таълим ва тарбия сифатини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Боғчаларни миллий қадриятларимизга мос ягона стандартлар асосида ўқув-методик материаллар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жорий йилда мактаблар ва мактаб таълимига 46 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режалаштирилган.

Лекин, математика, ўқиш ва табиий фанлар бўйича ўтказилган 2022 йилги PISA халқаро дастури натижалари соҳада қилинадиган ишлар ҳали кўплигини аниқ кўрсатди.

Ёки, 500 та мактабда янги баҳолаш тизими жорий қилиниб, ҳақиқий билим қай даражада экани аниқланди.

Ҳозирда 1-11-синфларда хорижий тилга ажратилган 984 соат доирасида ўқувчиларни ярми ҳам “B1” даражага эга бўла олмаяпти.

Шунингдек, айрим ҳудудлардаги малака ошириш марказларининг фаолияти кўринмаяпти.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жорий йилда спортга қарийб 2 триллион сўм ажратилмоқда. Шу боис спортни оммалаштириш бўйича тизим тўлиқ ва юқори самара билан ишлаши зарур.

Ҳокимлар ўзи мусобақалар ташкил қилиб, янги иқтидорларни кашф қилишга етарли эътибор қаратмаяпти. Оқибатда, ҳудудларда яхши спортчилар четда қолиб кетаяпти.

Маҳаллаларни футбол, волейбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси каби спортнинг 12 та оммавий туридан бирига ихтисослаштириш, ҳар ойда маҳаллаларда оммавий спорт тадбирларини ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Спорт вазирлигига ва ҳокимликларга йил давомида “сектор – туман – вилоят – республика” даражаларида оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш топширилди.

“Спорт мактаблари – спорт коллежлари – спорт федерациялари – олий маҳорат мактаблари” занжири асосида доимий спорт билан шуғулланувчилар сонини ошириш вазифаси қўйилди.


📲 /Telegram/ Facebook/
Самарқанд шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.J.” ва “A.S.” МЧЖларга қарашли спиртли ичимликлар савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 301,3 млн сўмлик ҳар хил турдаги жами 12 432 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 5 февраль куни жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 2 февраль кунидаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 май кунидаги ҳукми, Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ва Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими ўзгартирилиб, 6 йил озодликдан махрум қилиш жазосига келтирилган Отабек Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, блогерлик фаолияти билан шуғулланган) нинг судга киритган илтимосномаси кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.

Шу тариқа суднинг ажрими билан О. Сатторий 2024 йил февраль ойининг 5 кунига қадар ўталмай қолган 2 йил 11 ой 25 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 74-моддаси (жазони енгилроғи билан алмаштириш) 3-қисми “в” бандига асосан ахлоқ тузатиш иши жазосига алмаштирилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади фойдасига ундирилиши белгиланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚫️Bugun O‘zbekiston bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasida va kechga tomon Xorazm viloyatida ba’zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba’zida 25-27 m/s gacha kuchayishi, chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 10-15° iliq bo‘ladi.

⚫️Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 13-15° iliq bo‘ladi.

⚫️Respublikaning tog‘li hududlarida ba’zi joylarda qor yog‘adi. Tuman tushishi mumkin. Qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3-8° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди.

Бунгача у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган, яширин цех очган тиббиёт ходимини қўлга олди

Тезкор тадбирда Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

У “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаб, сотиш билан шуғулланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонида дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги ҳам аниқланди.

Мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган. Бу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрланган флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари олинди.

Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
ИИВ вазир ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан Ашрапов Рамазон Ахматхўжаевич Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистон гендер маълумотлари рейтингида 56-ўринни эгаллади

Open Data Watch ташкилотининг “Gender Data Compass” рейтингида 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон 37 балл тўплаган ҳолда 185 та мамлакат орасидан 56-ўринни, Марказий Осиё минтақасида 3-ўринни эгаллади.

“Gender Data Compass”  мамлакатнинг гендер маълумотлари тизимини яхлит баҳолашни таъминлайди. У 53 та гендер кўрсаткичларининг беш жиҳати: мавжудлик, очиқлик, асослар, имкониятлар ва молиялаштириш манбаларига таҳлил қилинади.

Мамлакатимизда гендер статистикасини юритиш бўйича Статистика агентлиги ваколатли орган бўлиб, агентликда гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган.

Агентлик томонидан юритиладиган gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 19:23:29
Back to Top
HTML Embed Code: