Telegram Web Link
Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси автоматлаштирилган станцияси бўйича берилган маълумот берилди.

2024 йил 29 январь соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 30,4 мкг/м3 ни ташкил этди,

СанEҚваН 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади. PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 28,5 мкг/м3 ни ташкил этди,

ЖССТ тавсияларидан 5,7 марта ошди (5 мкг/м3).Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,5 мг/м3 ни ташкил этди,

СанEҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини қайд этди.

Шу муносабат билан транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигидаги йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 29 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Мавзу: Республика ҳудудларидаги довон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга:

жойларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарнинг “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш;

йил якунида ҳудуд ва тармоқларнинг экологик рейтинги ва экологик паспортини эълон қилиб бориш топширилди. Натижалари бўйича ҳокимлар аҳолига мурожаат қилиши белгиланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Республика ҳудудларидаги довон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/-jnOmYlg7pQ?si=AA2FV3bNsNDwEss0

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Bugun respublika bo‘yicha ba'zi joylarda biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi, tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 0-5° iliq, shimolda 0-5° sovuq bo‘ladi.

     Poytaxtimizda biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 3-5° iliq bo‘ladi.

   Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qor yog‘adi, tuman tushadi. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 0-5° sovuq bo‘ladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтларнинг рақамли харитаси яратилди

Айни дамда Ўзбекистондаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади. Дарахтларни паспортлаштириш 3 босқичда амалга оширилади.

1-босқич доирасида барча ҳудулардаги яшил қоплам майдони аниқланди. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилди. Жами 5 ёшдан юқори 254 миллиондан ортиқ дарахтнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди. 

Шу билан бирга, 2-3-босқичларда хатлов ишлари инспекторлар томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилмоқда. Бунда “Яшил макон” электрон платформаси такомиллаштирилиб, дарахтлар хатлови бўйича дарахатлар реестри тизими жорий этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ Сирдарёда давлат манфаатларига 62 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган "газ заправка"ни аниқлади

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбирда, Боёвут туманидаги автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди.

Ўтказилган текширув жараёнида мазкур шохобчада газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари байпас линияси орқали табиий газга уланиб, уни мижозларга сотиб келингани маълум бўлди.

«Ўзэнергоинспекция»нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 41 млн. 666 минг м3 газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 62 млрд 488 млн сўм миқдорида зарар етказилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 31 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 15:00 Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон аккредитация маркази.

Мавзу: "Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида"ги Қонун ва ундан келиб чиқадиган устивор вазифалар. Аккредитация тизимини халқаро талабларга мослаштириш ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган вазифаларга кўра техник тартибга солиш тизимини такомиллаштириш.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
АВТОЛИЗИНГ ФИРМА ҲИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ЭХТИЁТКОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриб келади.

Ҳозирги вақтга қадар Қўмитага истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва ижарага берувчи корхоналар томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаётлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Хусусан, ўтган йиллар давомида автомобиллар учун олдиндан тўловларни амалга оширган, бироқ белгиланган муддатда автомобиль етказиб берилмаган ёки тўланган пуллар қайтариб берилмаётганлиги ҳолати бўйича 2000 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг асосий қисми “UMID AVTO COMPANIES” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ va “IMKON AVTO” МЧЖ, “MEGA AUTO LIZING” МЧЖ, “AVTO 60-OY” МЧЖ, “AVTOHAMKOR 0 FOIZ” МЧЖ ва бошқа корхоналар хиссасига тўғри келади.

Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўз мажбуриятларини бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) каби ҳолатларга йўл қўймоқда.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан «Umid auto leasing”, «Umid lizing Tashkent”, «Umid auto”, «Umid avto Tashkent», «Umid avto lizing», «Mega Avto Leasin-Hamkor», «Mega Avto Leasin», “Samo Rimmax Avto”, «Rimmax Auto Leasin», «Ishonch Auto Leasin», «Asr Auto Leasin», «Baraka Avto Baraka Business» МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Бироқ, бугунги кунда ушбу каби корхоналар мансабдор шахслари томонидан истеъмолчиларни чалғитиш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан пул маблағларини жалб қилиш каби ҳуқуқбузарликларни давом эттирмоқда ҳамда улар фаолияти устидан истеъмолчилардан кўплаб шикоят аризалари келиб тушмоқда.

Қолаверса, “Авто 60-ой” ва “Автоҳамкор 0 фоиз” каби аҳолини миллардлаб пулларини ўзлаштирган автолизинг фирмалар ҳақида жуда кўп марта гапирилган бўлсада, айрим фуқароларимиз хамон бундай фирмалар алдовига ишонмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, автолизинг фирмалар билан шартнома тузиш (имзолаш) ва уларга пул тўлашдан аввал шартнома шартлари билан яхшилаб танишинг, унда тўловларнинг талаблари ва муаммоли вазиятларда унинг қайтариб олиш муддати ва шартлари билан тўлиқ танишиб чиқинг, фирма ишончлилигини ахборот манбааларидан текширинг, ҳар қандай алдов ва ваъдаларга ишонманг.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 31 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/28 15:35:44
Back to Top
HTML Embed Code: