Telegram Web Link
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Ўрмон хўжалиги агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   "Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/0dQhVghn9oE?si=eFvXLlSZ3Zm6an84

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
​​Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида нутқ сўзлади.

Айтилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон “Transparency International” индексида 42 поғонага кўтарилди ва бу борада минтақамизда энг юқори ўринни эгалламоқда. 2030 йилга қадар мазкур рейтингдаги ўрнимизни яна 50 поғонага яхшилаш мақсадини кўзланган. “Open Data Inventory” рейтингида эса жорий йилда 30-ўринга кўтарилдик. Очиқ маълумотлар манбалари бўйича Ўзбекистон дунёда 4-ўриндан жой олган.

Президентга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади. Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилади.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хорижий турдош муассасалар билан яқин ҳамкорлигини кучайтириш орқали унинг салоҳият ва имкониятлари янада оширилади. Энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмлар татбиқ қилинади, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 20 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Маданий мерос агентлиги.

Мавзу: Маданий мерос агентлиги томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар таҳлили.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#MeniEshiting #BolalarniAsraylik

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болалар билан боғлиқ муаммоли вазиятга урғу қаратди. Албатта, боланинг қадр-қимматини оёқости қилиш, салбий муомала ва жазо унга нисбатан зўравонликнинг бир кўринишидир.

Болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамиша давлат эътиборида бўлиши, ижтимоий ҳимоя сиёсатининг устувор йўналиши бўлиши керак. Боланинг ҳар бир сўзи ва фикри тингланиши, оилада унга нисбатан бефарқлик ҳисси уйғонмаслиги жуда муҳим. “Мени эшитинг” кампанияси айнан болаларга зўравонликсиз болаликни тақдим этишни кўзлаган.

Аввалроқ "Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокамага қўйилган ва болалар зўравонликнинг барча шаклларидан холи бўлиши кўзда тутилган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 20 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Маданий мерос агентлиги.

Мавзу: Маданий мерос агентлиги томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар таҳлили.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофотнинг айнан юртимизда ўтказилиши - Янги Ўзбекистон бу соҳада бор кучини сафарбар қилишга тайёрлигининг ёрқин ифодаси.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун, 2023 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қирқ саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Унда Сенат, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис виедоконференцалоқа тизими орқали ташкил этилган. Шу билан бирга, мажлисни Youtube ижтимоий тармоғи орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️СЕНАТ: 2024 йил 1 мартдан бошлаб лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликлар аниқ чоралар асосида бартараф этилади

Бугун, 20 декабрь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновнинг маълум қилишича, 2023 йил 15 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 602-сон қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб кўп квартирали уйларда лифт ва эскалатордан фойдаланиш билан боғлиқ камчиликлар аниқ чоралар асосида бартараф этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Fanlar majmuasi 2023_2024.pdf
1.6 MB
⚡️2024/2025-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

2024/2025-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Шунингдек, таълим йўналишларини оптималлаштириш натижасига кўра йўналишлар номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Сенат 2024 йилга мўлжалланган Ўзбекистоннинг Давлат бюджетини маъқуллади

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Маданий мерос агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Маданий мерос агентлиги томонидан 2023-йилда амалга оширилган ишлар таҳлили

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/zLeGhORvfUw?si=Tzcgf-l4S_oA3cYw

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, IT ва рақамлаштириш соҳасидаги натижалар ва режалар билан танишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Давлатимиз раҳбари 2024 йилдан бошлаб ҳудудларда IT хизматларини ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратилишини эълон қилди. Бунда:

- IT компаниялари ҳудудлардаги бўш турган биноларга бир йил муддатга бепул жойлаштирилади;

- иқтидорли дастурчиларга бир йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан компьютер ва техникалар берилади;

- 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилади;

- экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилинади.

Бу мақсадларга келгуси йилда 65 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги IT паркни халқаро миқёсга олиб чиқиш учун келгуси йилда Германия ва Саудия Арабистонида унинг шўъба корхоналарини очади.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/27 15:28:11
Back to Top
HTML Embed Code: