Telegram Web Link
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлиги маъсуллари иштирокида матбуот анжумани бошланди

Мавзу:  Орол денгизининг сувсиз худудида ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/paWHYH51Z9U?si=d-7-EfDxGVJey06o

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 11 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Мавзу: "Геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва шаффоф механизмлар асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
🇺🇿 Бугун  8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🎗️Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз!
📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi, shimolda ba'zi joylarda qor yog‘adi. Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kechga tomon ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir qorga aylanadi). Ba'zi joylarda tuman tushadi. Yo‘llarda ba'zi joylarda yaxmalak yuzaga keladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda, ba'zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 2-7° iliq, shimolda 2-7° sovuq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda kunning ikkinchi yarmida yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi, 12-15 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 3-5° iliq bo‘ladi.

🔹Тog‘li hududlarida qor yog'adi, ba'zi joylarda kuchli bo'ladi. Ba'zi joylarda tuman tushadi. Yo‘llarda yaxmalak yuzaga keladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayishi mumkin.  Harorat 2° sovuq-3° iliq bo‘ladi.
Forwarded from markaz16
⚡️ 11 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Мавзу: "Геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва шаффоф механизмлар асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркдан Тошкентга келаётган самолёт Санкт-Петербургга фавқулодда қўндирилди

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган "Uzbekistan airways" авиакомпанияси ҳаво кемасида йўловчи зўравонлик қилгани туфайли самолёт Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўндирилди.

Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори юзага келган муаммо туфайли йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан олинган.

Шундан сўнг ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради. HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиш маҳаллий вақт билан 13:00 га белгиланган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Бугундан АИ-80 ва АИ-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.

Автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига талаб тобора ортиб боришига жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига “E.E.” хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 3,6 млн сўмини қўлга киритиб, 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент-Самарқанд” пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳужжатини ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари
ажратилган.

Ушбу маблағлар ҳисобидан Австриянинг “ILF Consulting Engineers Austria GmbH” компанияси томонидан лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,5 млн евро миқдоридаги маблағлар ажратилди.
Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 км узунликдаги автомобиль йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 12 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази.

Мавзу: Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширалаётган ишлар.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  Геология соҳасининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва шаффоф механизмлар асосида хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/OOZq1UxvgFY?si=5lJWT6JzLd-t12Y2

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 12 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази.

Мавзу: Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалга оширалаётган ишлар.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi Toshkent, Samarqand, Jizzax, Sirdaryo viloyatlarida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba’zi joylarda qor yog‘adi. Qolgan hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba'zi joylarga tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Yo‘llarda ba’zi joylarda yaxmalak yuzaga keladi. Harorat 6-11° sovuq, shimolda 10-15° sovuq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan qor yog‘adi, tuman tushishi mumkin. Yo‘llarda yaxmalak yuzaga keladi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° sovuq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan qor yog‘adi, ba'zi joylarda kuchli bo'ladi. Ba'zi joylarga tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 8-13° sovuq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан "метан заправка"лар фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди

«Ҳудудгазтаъминот»нинг расмий хабарига кўра, айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилди.

Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 226,6 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 104,4 трлн cўм миқдорида қайд этилган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор – мамлакатлар:

— Хитой – 24,5 %

— Россия – 15,9 %

— Саудия Арабистони – 7 %

— Туркия – 6 %

— Кипр – 4,1 %

— БАА – 3,7 %

— Германия – 3,5 %

— Швейцария – 3,4 %

— АҚШ – 3,3 %

— Нидерландия – 2,4 %


📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Фанлар академияси жамоасига

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/15 18:47:30
Back to Top
HTML Embed Code: