Telegram Web Link
Президент Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси иштирокчилари билан биргаликда суратга тушди ҳамда етакчилар билан глобал саммит очилишига йўл олди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Янгийўл туманида таниқли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Х. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, инсон ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган кир ювиш кукунларини “Mif”, “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Ушастий нянь” номли товар белгиларидан фойдаланган ҳолда қопларга қадоқлаб ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) ва 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Сизда ҳуқуқшуносларга журналистик фаолият билан боғлиқ саволлар борми? Унда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан 2023 йил 5 декабрь куни “Журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий ҳимояси: қонунчиликни қўллаш ва ислоҳотлар” мавзусида ўтказиладиган семинарда иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу семинар “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ўтказилади.

Манзил: Миллий матбуот маркази

Бошланиш вақти: 11:00

Телефон: 90. 174-25-60

Анжуманга барча журналистлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф этилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Вa'zi joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 15-20° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 18-20° iliq bo‘ladi.

🔹Тog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича 7-ўринда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,5 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 квадрат метрга ошган.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси (ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача тўғри келадиган квадрат метр):

— Арманистон – 35,5 кв. м.

— Молдова – 35,3 кв. м.

— Беларусь Р. – 29,4 кв. м.

— Россия – 28,2 кв. м.

— Қозоғистон – 23,4 кв. м.

— Озарбайжон – 20,1 кв. м.

— Ўзбекистон – 18,5 кв. м.

— Қирғиз Р. – 13 кв. м.

— Тожикистон – 10,9 кв. м.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзгидромет 9-12 декабрь кунлари учун дастлабки об-ҳаво прогнозини тақдим этди

‼️ Жаҳон прогноз марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Урал ва Ғарбий Қозоғистон орқали Россиясининг шимолий Европа ҳудудларидан 9-10-декабрь кунлари Ўзбекистоннинг  шимолий ҳудудларига, 11-12-декабрда эса бутун республика ҳудудига жуда совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

10-11-декабрь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин).
📉 Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 11-12-декабрда кечаси 7-10 даража совуқгача, кундузи 0-3 даражагача пасаяди, шимолда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

📌 Тошкентда: 10-11 декабрда, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). 11-12-декабрда ҳаво ҳарорати кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқгача пасаяди.

9-12-декабрь кунлари учун об-ҳаво маълумоти маслаҳатомус ҳисобланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Дунё шахмат юлдузлари Самарқандга келади

25-31 декабрь кунлари Самарқанд шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 5 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти.

Мавзу: "Техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳамда мазкур соҳалардаги ижобий натижалар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Водийдаги аҳоли сони энг кўп бўлган шаҳарлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Фарғона водийсидаги доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган шаҳарлар:

Наманган шаҳри – 678,2 минг киши

Андижон шаҳри – 468,1 минг киши

Фарғона шаҳри – 305,6 минг киши

Қўқон шаҳри – 264,1 минг киши

Марғилон шаҳри – 246,7 минг киши

📲 /Telegram/ Facebook/
Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар У.Д. ва Н.К. “Б.” МФЙ ҳудудидаги иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, 321,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 482,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Э.А. ўзига тегишли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 311,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Т.” МЧЖ масъул шахслари тош майдаловчи ускунасининг электр ҳисоблагич тамғасини бузиб, жами 122,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги
аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф доирасида икки мамлакат Бош вазирлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумида иштирок этишлари кўзда тутилган.

Ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

📲 /Telegram/ Facebook/
“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023-йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10-декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:13 — Тошкент 13:23

768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:39 — Самарқанд 15:49

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 5 декабрь  КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади: 

🕙  11:00 да Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида семинар.
 
Мавзу: "Журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий ҳимояси: қонунчиликни қўллаш ва ислоҳотлар".

Матбуот анжумани

🕙  15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти.
 
Мавзу: "Техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳамда мазкур соҳалардаги ижобий натижалар".
 
📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Шавкат Мирзиёев 2023 йил 4 декабрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди - президент матбуот хизмати
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Вa'zi joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 15-20° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 18-20° iliq bo‘ladi.

🔹Тog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.
Forwarded from markaz16
⚡️ 5 декабрь  КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади: 

🕙  11:00 да Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳамда “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида семинар.
 
Мавзу: "Журналистик фаолиятнинг ҳуқуқий ҳимояси: қонунчиликни қўллаш ва ислоҳотлар".

Матбуот анжумани

🕙  15:00 да Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти.
 
Мавзу: "Техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳамда мазкур соҳалардаги ижобий натижалар".
 
📲  Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида автомобил йўллари узунлиги бўйича 4-ўринда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 42,9 минг км ни ташкил этган.

2023 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги:

— Россия – 1,6 млн км

— Беларусь Р. – 104,1 минг км

— Қозоғистон – 94,8 минг км

— Ўзбекистон – 42,9 минг км

— Озарбайжон – 28,3 минг км

— Молдова – 9,5 минг км

— Арманистон – 7,5 минг км

❗️Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/27 11:22:27
Back to Top
HTML Embed Code: