This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди
“Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинланган Девид Кемерон жаноблари билан учрашиб, Ўзбекистон - Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилишдан мамнунмиз. Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни барча соҳаларда мустаҳкамлаш борасида келгусидаги саъй-ҳаракатлар, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқдик”, деб ёзади Бахтиёр Саидов.
📲 /Telegram/ Facebook/

Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар, Дўстлик, Кармана, Сергели ва Паркент тумани бўлимлари томонидан божхона бошқармаси, ИИБ ва солиқ инспкцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 5 та МЧЖа қарашли савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз қалбаки акциз маркали алкоголь ва акциз маркасиз таъмаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконларидан 72 хил турдаги жами 19 722 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 1 430 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.O.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси харидорга “Шаҳрисабз” ва “Зелёный город” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 12 хил турдаги 2 111 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, Тўрткўл туманидаги “Мискин” ЙПХ масканида фуқаро Ж.Х. бошқарувидаги “YUTONG” русумли автобусда қалбаки акциз маркали 1 200 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотини Самарқанд вилоятида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, Ж.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда фуқаро С.С.нинг хонадонидан қўлбола усулда тайёрланган жами 1 356 дона “Қаратау”, “Актау” ва “Русская водка” номли алкоголь маҳсулоти, 12 литр спирт, 450 дона қалбаки акциз марка ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент метрополитенидан фойдаланганда йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олишнинг ҳожати қолмаяпти. Ўтиш жойида УЗИНФОКОМнинг - Palm ID, томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишга туширилди.
Кафтингизни сканер устига тутасиз ва тизим сизни идентификация қилади. Сиздан автоматик тарзда тўлов ечиб олинади. Бунинг учун сиз бир неча дақиқа сарфлаб, дастур орқали ўз шахсий маълумотларингизни киритишингиз зарур.
🤳Жамоат транспорти фойдаланувчилари учун мобил илова ҳам ишга туширилган. Мобил илова орқали виртуал карта очилиб, пул маблағи билан тўлдирилади. Шундан сўнг тўлов учун кафтингиз кифоя қилиб, ҳеч қандай интернетсиз, карта ёки, QR-кодли чекларсиз тўловни амалга ошира оласиз.

Қайси ҳудудларда савдо соҳасидаги корхоналар кўпроқ ?
2023-йилнинг 1-ноябрь ҳолатига савдо соҳасидаги 159 719 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар жами корхоналар сонининг 32,6 %ини ташкил этади. Уларнинг сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳрида – 31 442 та
Самарқанд вилоятида – 16 454 та
Тошкент вилоятида – 14 707 та
Фарғона вилоятида – 14 700 та
Қашқадарё вилоятида – 10 601 та
Бухоро вилоятида – 9 505 та
Хоразм вилоятида – 9 447 та
Андижон вилоятида – 9 293 та
Наманган вилоятида – 9 157 та
Сурхондарё вилоятида – 8 424 та
Навоий вилоятида – 8 215 та
Қорақалпоғистон Р. – 7 508 та
Жиззах вилоятида – 5 780 та
Сирдарё вилоятида – 4 486 та

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
📲 /Telegram/ Facebook/
📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов Масдар компаниясининг бош операцион директори Абдулазиз Аль Обайдли билан Зарафшон туманида қурилаётган шамол электростанциясини бориб кўрди.
2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.
📲 /Telegram/ Facebook/
2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.
📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фуқароларни Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган бир нечта шахс қўлга олинди
ДХХ томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Мазкур шахс ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
➖Пастдарғом туманида яшовчи шахс Каттақўрғон туманида истиқомат қилувчи таниши билан келишган ҳолда, маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, уни Туркия-Арманистон-Никарагуа-Мексика йўналиши орқали Қўшма Штатларга юборишни ваъда қилиб, эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, улар олдиндан 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
➖Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон туманида яшовчи шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Америкага юборишни ваъда қилиб, эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яшаш ва овқатланиш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?
Республикамизда 2023-йилнинг январь-октябрь ойларида яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш соҳасида 4 963 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилиб, сўнгги беш йилнинг мос даврларида уларнинг динамикаси қуйидагича:
2019-йилда – 6 064 та
2020-йилда – 4 451 та
2021-йилда – 5 575 та
2022-йилда – 4 951 та
2023-йилда – 4 963 та

Водий журналистлари Наманганда фикр алмашди
Наманган шаҳрида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва уюшманинг Наманган вилояти бўлими ҳамкорлигида “Медиа соҳа ривожи ва журналист масъулияти” мавзусида минтақавий конференция ўтказилди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раиси Носиржон Деҳқонов олиб борган анжуманда вилоятда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, Фарғона ва Андижон вилоятларидан келган журналистлар, Наманган давлат университети филология факультети журналистика йўналиши ўқитувчи ва талабалари, блогерлар қатнашди.
Минтақавий конференцияда Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботирхон Нуриддинов иштирок этди ва конференция ишига муваффақият тилади.

⚡️Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди
Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.
140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.
Президентимиз ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда!