Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказдилар..

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урганч шаҳрида 2,9 млрд. сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64.452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2.908.608.000 сўмни ташкил қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ экспертиза текшируви хулосасига кўра, ушбу дори воситаларининг айрим турларига нисбатан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги, айримлари эса сифатсиз ва яроқсиз ҳолатда эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 - моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга келди. Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда нечта стадион фаолият юритмоқда?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган стадионлар сони 421 тани ташкил этган.

Ҳудудлар бўйича стадионлар сони (бирлик):

Самарқанд вилоятида – 56 та;

Андижон вилоятида – 44 та;

Қашқадарё вилоятида – 43 та;

Тошкент вилоятида – 42 та;

Фарғона вилоятида – 40 та;

Сурхондарё вилоятида – 32 та;

Наманган вилоятида – 26 та;

Қорақалпоғистон Респ. – 24 та;

Сирдарё вилоятида – 23 та;

Хоразм вилоятида – 22 та;

Бухоро вилоятида – 21 та;

Жиззах вилоятида – 17 та;

Тошкент шаҳрида – 16 та;

Навоий вилоятида – 15 та.


📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 сентябрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/25 15:25:55
Back to Top
HTML Embed Code: