Telegram Web Link
Бугунги кунда 100 тадан ортиқ ишчиси бор корхоналар 3 мингга яқинлашиб, улардаги иш ўрни бир йилда 440 мингга кўпайди.

Хусусий секторда 5 миллион сўмдан кўп маош оладиган ишчилар 1 миллиондан ошди. Шундан 370 минги 10 миллион сўмдан зиёд ойлик олади.

Булар тадбиркорларимиз “сояда” ишлашдан кўра қонуний фаолият, соғлом рақобатни манфаатли деб билаётганидан далолат.

Тадбиркорлик рейтингида “А” ва “Б” – яхши тоифага кирувчи корхоналар 91 мингга кўпайди, яна 170 минг корхона “Д” – энг ёмон тоифадан чиқарилди. Бунинг ҳисобига солиқ текширувлари ўтган йилга нисбатан 2 карра, жумладан, камерал текширувлар 3 карра қисқарди.

Шу даврда йирик солиқ тўловчилар тушумлари 10 фоизга, вилоят даражасидаги корхоналарда 25 фоизга, туман тадбиркорлари тўлаётган солиқлар 40 фоизга ўсди.
Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи 9 фоиз тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.

Бу мақсадга бир йилда 10 триллион сўм берилади.

Энди Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.

Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга берилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.
Экспортни кескин ошириш учун янги бозорларга кўпроқ кириб бориш керак.

Сўровларда 30-40 фоиз корхоналаримиз қайси маҳсулотга ташқи бозорда талаб юқори, қанақа стандарт керак, деган саволларга жавоб топишга қийналишини айтган.

Ташқи бозорда маҳсулотларимиз турининг кўпайишига, экспортчи корхоналаримиз янги бозорларга кириб боришига хизмат қиладиган тизим яратилади.

Бу борада чет элда бизнес қилиб, катта тажриба орттирган ватандошларимиз ва экспортчи корхоналарни бир-бири билан боғлаш катта самара бериши таъкидланди.

Мутасаддиларга ватандошларимиз билан яқиндан ишлаб, улар билан “савдо ва инвестиция бўйича маслаҳатчи” сифатида ҳамкорлик қилиш, уларнинг таклиф, ташаббус ва лойиҳаларига кўмаклашиш топширилди.
Хизматларда улуши энг катта соҳалардан бири, бу – умумий овқатланиш ва меҳмонхона хизматлари.

Давлатимиз раҳбари уларнинг энг катта муаммоси ҚҚС ва ишчилар ҳисобини юритиш эканидан хабардорлигини таъкидлади.

Шу боис 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.

Уларга баҳор ва ёз мавсумида ўзларига туташ майдонларда стол-стул ва соябон қўйиб ишлашга рухсат берилади. Ресторан ва кафелар ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган меҳнат шартномасини тузиши мумкин бўлади.

Худди шу каби 1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.

Facebook|Instagram|X
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Жаҳон савдо ташкилотига кириш - чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, ислоҳотларимизнинг ажралмас қисми
21-AVGUSTGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 30-35° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 32-34° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qashqadaryo, Farg‘ona viloyatlarining tog‘li hududlarida ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin.  Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 22-27° bo‘ladi.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,3 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36,8 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,9 млрд АҚШ долларига ёки 5,3 % га ошган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ Markaziy saylov komissiyasining majlisida beshta siyosiy partiyalarning Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy Kengashlarga saylovda ishtirok etishiga ruxsat berish to‘g‘risida qaror qabul qilindi.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди

Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:

«Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади. Лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 трлн 360 млн сўмни ташкил этади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш мумкинлиги ҳақида ёлғон ахборот тарқалмоқда

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги «Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3413-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимнинг хизмат муддати календарь ҳисобда 20 йилга етганидан сўнг, ўтаган хизмат муддати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатиб ўтилган.

Ҳозирги кунда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/15 18:18:57
Back to Top
HTML Embed Code: