Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 - июль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
15 IYULGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Xorazm, Navoiy, Toshkent, viloyatlarida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda ba’zida 18-23 m/s gacha kuchayishi, chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 30-35°.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, 10-13 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 32-34° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° bo‘ladi.
Қайси ҳудудда фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 июль ҳолатига 42,8 мингта оилавий корхоналар фаолият юритмоқда.

Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

Самарқанд вилояти – 7 387 та

Хоразм вилояти – 4 680 та

Фарғона вилояти – 4 575 та

Сурхондарё вилояти – 3 744 та


Тошкент вилояти – 3 564 та

Навоий вилояти – 3 261 та

Қашқадарё вилояти – 3 183 та

Тошкент шаҳри – 2 978 та

Бухоро вилояти – 2 970 та

Қорақалпоғистон Респ. – 2 133 та

Андижон вилояти – 1 502 та


Жиззах вилояти – 1 484 та

Наманган вилояти – 996 та

Сирдарё вилояти – 304 та


📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 - июль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent viloyatida, Farg‘ona vodiysi viloyatlarida va shimolda Navoiy viloyatida ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 32-37°.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, 10-13 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 33-35° bo‘ladi.

Tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 23-28° bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистонга 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Тожикистон — 43 287 нафар;

Қозоғистон — 6 615 нафар;

Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;

Россия — 925 нафар;

Туркманистон — 462 нафар;

Туркия — 23 нафар;

Афғонистон — 16 нафар;

Озарбайжон — 9 нафар;

Бошқа давлатлар — 52 нафар.
❗️ Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган Қонун лойиҳасига кўра, Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

— жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;

— гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;

— айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;

— гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;

— ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;

— агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;

— шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги.

📲 /Telegram/ Facebook/
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун расман визасиз режимни жорий қилди

Таиланд ҳукумати 15 июлдан бошлаб 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
📱Ўзбекистонда ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши ошди

🏢 Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 10 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг ўз уйида интернетдан фойдаланаётганлар улуши 79,2 фоизни ташкил этган.

Маֹълумот учун бу кўрсаткич:

2022 йилда – 59,6 фоизни;

2023 йилда – 67 фоизни ташкил этган.


📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 - июль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.
Биринчи ярим йилликда жами капитал қуйилмалар 229 триллион сўмни ташкил қилганини таъкидланди. Шундан 15,5 миллиард доллари хорижий инвестиция.

Йил бошидан 3,5 миллиард долларлик 3 мингта лойиҳа ишга тушиб, 76 мингта юқори даромадли доимий иш ўрни яратилди.

Тадбиркорлик учун 82 триллион сўм кредит ва 15,5 триллион сўм субсидия берилиб, 600 минг аҳоли бизнесга жалб қилинди. Берилган енгиллик ва имтиёзлар ҳисобига тадбиркорлар ихтиёрида 56,3 триллион сўм маблағ қолди.

Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибалари бошлангани, иқтисодий комплекс маҳаллага туширилгани ҳисобига 4 мингдан ортиқ маҳалла саноат ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашди, 1 миллион 600 минг аҳоли расмий банд бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда ҳудудий корхоналарда 164 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, ўсиш 8,6 фоизни ташкил қилди.

Хусусан, 87 та туманда ҳудудий саноат ўсиши республика кўрсаткичидан юқори бўлди. Лекин айрим туманларда саноат пасайгани, баъзиларида деярли ўсмагани кўрсатиб ўтилди.

Тўлиқ қувватда ишламаётган 295 та корхона фаолияти тикланиб, ишлаб чиқариш ҳажми 390 миллиард сўмга кўпайди.

Вилоят ҳокимлари ва мутасаддиларга яна 2 мингдан ортиқ корхона муаммосини ҳал қилиб, йил якунигача ишлаб чиқариш ҳажмларини тиклаш вазифаси қўйилди.

Умуман, барча вазирликлар ва вилоят ҳокимликларида Барқарор ривожланиш марказларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, таннархни камайтириш, истиқболли бозорларга йўл очиш, ҳудудларда тадбиркорлар масаласини тез ва шаффоф ҳал қилишда 7 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш кун тартибидаги навбатдаги масала – қурилиш ва транспорт комплексидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Қурилиш соҳаси ярим йилда 10 фоизга ўсиб, 80 триллион сўмга етди. Шундай бўлса-да, хотиржамликка берилмай, қурилишда таннархни пасайтириш бўйича жиддий шуғулланадиган вақт келгани таъкидланди.

Қурилиш таннархи фақат ер ва қурилиш материалларига боғлиқ эмаслиги, техник талабларни мослаштириш, лойиҳани келишиш, қурилишга рухсат олишдаги мураккаб тартиботлар ҳам таннархга таъсир қилиши қайд этилди.

Бу борадаги жараёнлар такомиллаштирилиб, тадбиркорлар учун шароитлар яхшиланса, қурилиш материаллари, элтехсаноат, ипотека хизматлари каби ёндош соҳалар ривожланишига катта туртки бўлади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиги туфайли лавозимидан озод этилди, вазирнинг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Йиғилишда Қурилиш инспекцияси фаолиятини жонлантириш зарурлиги қайд этилди.

Ўтган бир ярим йилда экспертизаси йўқ 2,2 минг объект қурилишига асоссиз рухсат берилган. Ўтган йил рўйхатдан ўтказилмасдан қурилиши бошланган 1,6 мингта объект аниқланган.

Шу боис, ушбу инспекция Ҳукумат таркибига ўтказилиши ва ваколатлари кенгайтирилиши белгиланди.

Рухсатсиз ёки лойиҳадан четга чиқиб қилинаётган қурилишлар бўйича жазо чораларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Бундай ҳолатларни аниқлаш учун Қурилиш инспекциясининг техник воситалар, шу жумладан дронлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади.
Биринчи олти ойда маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқариш 34 фоизга ўсди. Лекин ҳамма тармоқ ёки ҳудудда ҳам ишлар бир хил эмаслиги қайд этилди.

Давлат харидида маҳаллий маҳсулотлар улуши 78 фоизни ташкил қилса-да, айрим вазирликларда ўзимизда бор маҳсулотни импорт қилиш ҳолатлари ҳанузгача давом этаётгани танқид қилинди.

Шу боис маҳаллийлаштириш бўйича ишлар янгича тизим асосида ташкил қилинади. Ҳар ойда энг кўп импорт бўлаётган истеъмол товарлари рўйхати ва ҳажми тадбиркорларга эълон қилиб борилади. Рақобат қўмитаси ҳудуд ва тармоқ кесимида ўрганиб, бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларини беради. Ушбу таклифлар асосида аниқ лойиҳалар пакети шакллантирилади, улар 20 та йирик тармоқ қувватларида ёки ҳудудий корхоналар билан кооперация асосида амалга оширилади.

Бу янги тизимни жорий қилиш учун Ҳукуматда маҳаллийлаштириш бўйича алоҳида тузилма ташкил қилинади.

Умуман, жорий йилда 92 триллион сўмлик маҳсулотни маҳаллийлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
2024/09/23 09:20:09
Back to Top
HTML Embed Code: