Telegram Web Link
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди — ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 6 май куни маҳаллий вақт билан соат 10:41 да зилзила юз берди. Ер силкиниши эпимаркази Самарқанд вилояти, Ургут туманида бўлиб, унинг магнитудаси 4 ни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
Китоб туманида 2 балл, 38 км.
Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
Шахрисабз туманида 2 балл, 47 км.
Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

📲 /Telegram/ Facebook/
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 10 901 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги корхоналар сони:

Тошкент шаҳри – 2 143 та

Фарғона вилояти – 1 216 та

Самарқанд вилояти – 1 027 та

Андижон вилояти – 972 та

Тошкент вилояти – 853 та

Бухоро вилояти – 799 та

Қашқадарё вилояти – 787 та

Наманган вилояти – 714 та

Хоразм вилояти – 603 та

Қорақалпоғистон Респ. – 489 та

Сурхондарё вилояти – 432 та

Навоий вилояти– 341 та

Жиззах вилояти – 338 та

Сирдарё вилояти – 187 та


📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  Юридик хизмат соҳасидаги эришилган ютуқлар ва келгусидаги режалар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/tyDXVfto_Xw?si=_Ly36zoSJ8Lf1WmI

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ОТМларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланади

6 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилишича, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин.

2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминласин.

4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

📲 /Telegram/ Facebook/
ДХХ: Жойларда мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қўштепа тумани прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, у туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, жорий йилнинг апрель ойида ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди.Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари ўз раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоирнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Президент Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/22 13:32:05
Back to Top
HTML Embed Code: