Telegram Web Link
1 MAY OB-HAVO PROGNOZI

     Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kunning birinchi yarmida biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 24-29° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 24-26° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-14° bo‘ladi.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда  “A.A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ишлаб чиқариш цехи биносини сохта ҳужжатлар билан гаровга қўйиб, наслли чорва молларини олиб келиш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 666,6 млн сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.I.” МЧЖ раҳбари М.Д. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 24 нафар фуқарога 12 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан маиший техника харид қилиш учун онлайн шартномалар тузиш орқали уларнинг номига пластик карталар очиб, ушбу пластик карталарга тушган жами 531,2 млн сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.B.”, “I.Z.”, “A.A.”, “M.f.” ва “S.А.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 10 нафар фуқаронинг номига ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилган тикув машиналари ва ишлаб чиқариш жиҳозларини сотиб юбориб, 257,6 млн сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари ҳамда банкнинг қатъий ҳисобидаги кредит расмий ҳужжатларини қасддан нобуд қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси қайси босқичда?

Маълумки, юртимизда халқаро талабларга жавоб берадиган Тошкент – Самарқанд ҳамда Тошкент –Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш режалаштирилган. Бугунги кунда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилаётган Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,5 миллион евро миқдорида маблағлар ажратилган.
Лойиҳанинг инвестиция олди ҳужжатини ишлаб чиқиш учун ўтказилган тендер натижаларига кўра, “PROYAPI Engineering & Consultany Inc.” (Туркия), “İstanbul PPP Centerof Execellence” (Туркия), “RASCO Group LLC of Hong Kong” (Гонконг) ва “Al Ebdaa Company, CGCE” (Саудия Арабистони) консорциуми ғолиб деб топилиб, 2022 йил сентябрь ойида 1 миллион еврога тенг бўлган шартнома имзоланган.  
Мазкур лойиҳа доирасида халқаро стандартларга жавоб берадиган 303 километр узунликдаги автомобиль йўли I-а техник тоифали, 6 тасмали “Автомагистраль” талаблари асосида қурилади. Шунингдек, барча туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.  
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан транспорт вазири И.Маҳкамовга юборилган парламент сўровига келган жавобда қайд этилган. Парламент сўровида Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона йўналишларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаларини якунига етказиш ҳамда самарадорлиги паст бўлган ҳудудий аэропортларни ДХШ асосида модернизация қилиш ва ишончли бошқарувга бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралганди.  
Вазир жавобида қайд этилганидек, бугунги кунга лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилмоқда. Шундан топография, ҳаракат жадаллиги, йўл ҳаракати талабларини таҳлил қилиш, техник тадқиқотлар, бозор таҳлили, нарх ва сифат нисбатини баҳолаш, ҳуқуқий таҳлил ва геология тадқиқот, молиявий таҳлил ва лойиҳалар тузилиши, харажатлар ва олинган фойда таҳлили ишлари якунига етган.  
Парламент сўровига келган жавобда келтирилишича, давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида амалга оширилаётган Тошкент –Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асос ҳужжатларини ҳамда лойиҳа доирасида тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнларини ўтказиш хизматлари учун “Ove Arup and Partners International Limited” (Буюк Британия), “Price water house Coopers Advisory” (Ўзбекистон) ва “CMS Cameron McKenna Nabarro Olswang LLP” (Буюк Британия) консорциум компанияси билан шартнома имзоланган.  
Консультантлар томонидан лойиҳанинг техник-иқтисодий асос ҳужжатлари жорий йил 20 март куни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига экспертизадан ўтказиш учун киритилган ва ижобий хулоса олинганидан сўнг тендер савдоларига эълон берилади.  
Дастлабки босқичда пуллик автомобиль йўлларини молиялаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича тажрибага эга барча манфаатдорлар рўйхатини шакллантириш мақсадида лойиҳа консультанти таклифига асосан 2024 йил 25 март куни Автомобиль йўллари қўмитаси расмий сайтида эълон жойлаштирилган.  

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
📲 /Telegram/ Facebook/
2 MAY OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba’zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayadi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 24-29° bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 25-27° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Toshkent viloyatining tog‘li hududlarida (2000 m dan yuqorida) qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 11-16° bo‘ladi.
1 майдан энг кам пенсия миқдори оширилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди. Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2024 йил 30 апрель куни (ПФ–69-сон) Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

— иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

— боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд. сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

Яқинда Статистика агентлиги Матбуот хизмати 2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил қилгани ҳақида хабар берган эди. (2024 йил январда эълон қилинган қиймат 621 минг сўмни ташкил этган).

Маълумки, минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари форум иштирокчиларини самимий қутлаб, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорлар жам бўлаётганини таъкидлади.

Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, энг долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, илғор ғоя ва ёндашувларни ишлаб чиқиш учун самарали мулоқот майдонига айланди.

Бугунги тадбирда 93 та давлатдан икки ярим мингдан ортиқ хорижий меҳмонлар келгани ҳам форумнинг аҳамияти тобора ортиб бораётганини яққол тасдиқлайди.

Бу ўз навбатида, мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга бўлган улкан қизиқишдан далолат беради.
Ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди.

Энергетика соҳасида “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren”, “Voltalia”, “Ҫalɩk” ва “Aksa”; кимё саноатида “Air Products”, “Indorama” ва “Камсе”, тоғ-кон ва металлургияда – “Orano” ва “DANIELI”, автомобилсозлик ва электротехника йўналишларида “BYD”, “Kia” ва “Samsung”, қурилиш соҳасида “Коҫ” ва “KNAUF” каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Бугунги форум доирасида дунёнинг илғор компаниялари ҳисобланган “Linde”, “Orascom”, “DataVolt”, “Bonafarm”, “PASHA holding” ва бошқа шериклар иштирокида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари бу ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган хорижий инвесторларга, барча ҳамкорларга чуқур ва самимий миннатдорлик изҳор этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 - май куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Инвестициялар – бу мамлакатимиз трансформациясининг локомотиви ва иқтисодий тараққиётимизнинг мустаҳкам драйверидир

📲 /Telegram/ Facebook/
Форумнинг биринчи кунида 10 дан ортиқ сармоявий битимлар имзоланди

Тошкент халқаро инвестиция форумида 93 давлатдан 2,5 мингга яқин делегат қатнашди. Форумнинг биринчи кунида йирик компаниялар, жумладан, ACWA Power, Masdar, Bonfarm Group ва бошқа компаниялар билан ўндан ортиқ сармоявий шартномалар имзоланди.

Ушбу тадбир энергетика, геология, озиқ-овқат саноати ва яшил технологияларни жорий этиш каби муҳим йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликнинг бошланиши бўлди. Битимларнинг имзоланиши ушбу тармоқларни ривожлантириш, иқтисодий ўсиш ва инновацияларни рағбатлантириш учун катта миқдорда сармоя олиб келиши кутилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/21 03:11:15
Back to Top
HTML Embed Code: