Telegram Web Link
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
#Қутлов

Таниқли журналист Фармон Тошев — 70 ёшда!


Фармон Тошев 1954 йил 6 апрелда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган. 1975 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Зарафшон” газетасида мухбирликдан бошлаган. “Пахтачи” газетаси таҳририятида бўлим мудири, муҳаррир ўринбосари, вилоят радиосида катта муҳаррир, “Ўзбекистон овози”, “Инсон ва қонун” газеталарининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири вазифаларида ишлаган. “Кўксарой”, “Регистон” газеталарини ташкил этган.

Ф.Тошев 1998-2012 йилларда “Зарафшон” газетаси бош муҳаррири, 2012 йилдан буён “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти бош муҳаррири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. Ўттизга яқин насрий ва назмий китоблар муаллифи.

Фармон Тошев 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати”, 2013 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени, 2022 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. Айни пайтда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ

"Жаннат оналарнинг оёғи остидадир. Она шунга лойиқдир.

Онани ризо қилишликка ҳаракат қилайлик азизлар. Онанинг дуосини олишга ҳаракат қилайлик.

Онанинг дуоси бу дунёда ҳам, охиратда ҳам биз учун энг манфаатли бўладигандир.

Уйингизда сизни дуо қиладиган онангиз бўлса, билингки дунёда сиздан бахтлироқ, бойроқ, бадавлатроқ одам йўқ".


Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров
⚡️ 8 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Маҳаллий кенгашлар қарорлари лойиҳларини ишлаб чиқишда адлия органларининг роли.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
#ob_havo

Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm, Navoiy viloyatlarida ba’zi joylarda biroz yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, bazi joylarda 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° iliq bo‘ladi.

Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 24-26° boladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-15° iliq bo‘lad.
Forwarded from markaz16
⚡️ 8 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу:  Маҳаллий кенгашлар қарорлари лойиҳларини ишлаб чиқишда адлия органларининг роли.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Тошкент шаҳрига яна янги тўрт вагонли 2 та замонавий метро поездлари олиб келинди

Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.

Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади. Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
РАСМИЙ ХАБАР

Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши маълум бўлди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Жиззахга ташрифи бошланди

Президент биринчи бўлиб Фориш туманидаги “Basalt Uzbekistan” кластерига борди. 
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  матбуот анжумани бошланди.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/fhSv2LOSPWg?si=7o2FmobOf65Ibpig

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманидаги Туёқли маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президентнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан 426 нафар шахс афв этилди, улардан 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилди.

Шунингдек, 65 нафар шахсга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
2024/09/23 07:32:34
Back to Top
HTML Embed Code: