Telegram Web Link
Ҳудудлардаги тайинловлар

Хусен Тўхтаев Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Рустам Ғафуров Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 3 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

Мавзу: “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йилги фаолият якунлари ва жорий йилдаги режалари”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкентда совуқ сув ўчирилади

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ режали профилактика–таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди:

📍Мирзо улуғбек тумани
📍Учтепа тумани
📍Яккасарой тумани
📍Шайхонтоҳур тумани
📍Яшнобод тумани
📍Олмазор тумани
📍Чилонзор тумани
📍Сергели тумани
📍Янгиҳаёт тумани
📍Миробод тумани
📍Юнусобод тумани

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 3 апрель КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.

Мавзу: “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йилги фаолият якунлари ва жорий йилдаги режалари”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманларига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тайванда 7,7 баллик зилзила: тўрт киши қурбон бўлган

Бундай кўламдаги зилзила ҳудудда 1999 йилда кузатилганди. У 5 мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган ва 2400 кишининг ўлимига сабаб бўлганди. 

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️ Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши сессиясида иштирок этади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари пойтахтда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, янги таълим ва туризм объектларида яратилган шароитлар билан танишади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

❗️ Президент сўзининг аввалида мураккаб ва таҳликали замонда яшаётганимиз, Яқин Шарқдаги ва асосий ҳамкорларимиз ўртасидаги можаролар ечим топмаётганини, шу жумладан Москва вилоятидаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олаётганини қайд этди.

Бундай мураккаб шароитда иқтисодиётимизга, аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди. Бунинг учун маҳалланинг иқтисодий заминини мустаҳкамлаш, одамлар даромадини кўпайтириш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлиги қайд этилди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Президент Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Шавкат Буронович Умурзоқов номзодини тавсия этди.

Шаҳар ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари халқ вакиллари билдирган бу юксак ишонч янги ҳокимдан катта масъулият, тинимсиз меҳнат ва фидойиликни талаб қилишини таъкидлади.

Янги ҳоким ўз ўринбосарлари, туман ҳокимлари, сектор ва банк раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” билан пойтахт аҳолиси учун муносиб шароит яратиш, инвестиция олиб келиб, янги-янги юқори даромадли иш ўринларини кўпайтириш, шаҳарни янада обод қилиш, бир сўз билан айтганда, одамлар рози бўлиши учун янгича ёндашув асосида катта марраларни олиб, қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, Юнусободни чекка қисми билан пойтахтнинг марказий қисмидаги маҳалла ўртасидаги фарқ жуда катта экани, аҳоли даромади ва яратилган шароит бўйича вазият бир хил эмаслиги таъкидланди.

Масалан, тумандаги айрим оилалар ойлик даромадини фақат кун кечиришга сарфлаяпти. Улар ўзи ва фарзандлари келажагига инвестиция киритиш учун маблағ ажрата олмайди.

Иқтисодий комплекс ташкилотларида бу борада таҳлил йўқлиги, турли молиявий инструментлар орқали бу оилалар даромадини оширишни ўйлаб кўрмагани қайд этилди.
Юнусобод пойтахтни энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўп. Лекин, уларни энг қийнайдиган масала – туманда бўш жой топиш.

Масалан, Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланди. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган.

Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилди.

Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.
⚡️Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023 йилги фаолият якунлари ва жорий йилдаги режалари.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/YQmkDopJUGE?si=rJSw-3S8v5OJ1d2_

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 - апрель куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Янги Тошкент ҳудудида бир қатор таълим, маърифат ва маданият муассасалари қурилишини бошлаб берди
📊 Қайси ҳудудда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган?

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 3,1 млн тонна мева ва резаворлар етиштирилган.

Мева ва резаворлар етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 % га ошган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми:

— Андижон вилояти – 696,8 минг тонна

— Фарғона вилояти – 403,8 минг тонна

— Самарқанд вилояти – 373,4 минг тонна

— Наманган вилояти – 366,7 минг тонна

— Бухоро вилояти – 303,4 минг тонна

— Сурхондарё вилояти – 180,3 минг тонна

— Қашқадарё вилояти – 177,8 минг тонна

— Хоразм вилояти – 169 минг тонна

— Тошкент вилояти – 137,1 минг тонна

— Навоий вилояти – 106,2 минг тонна

— Жиззах вилояти – 93,7 минг тонна

— Қорақалпоғистон Р. – 67,2 минг тонна

— Сирдарё вилояти – 46,3 минг тонна

📲 /Telegram/ Facebook/
Далиев Шахрух Хожакбарович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.

📲 /Telegram/ Facebook/
- Комилжон Каримов Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ректори этиб тайинланди.

Тайинловга қадар олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

- Шаҳло Турдиқулова фанлар академиясининг вице-президенти лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан, Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;

Одилжон Зохиджонович Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;

Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 13:29:20
Back to Top
HTML Embed Code: