Telegram Web Link
Вояга етмаган қизларни унаштириш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ билан боғлиқ келажак авлод саломатлигига салбий таъсир қилаётган ҳолатларнинг олдини олиш, бунинг оқибатларини тушунтириш борасида ишлар лозим даражада олиб борилмаётгани қайд этилди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда оила ва хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари, аёлларни зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоя қилиш тизими анча кучайтирилди. Лекин бундай ҳолатлар ҳали ҳам учраб турибди.

Зўравонликка учраган хотин-қизлар реабилитация билан етарлича қамраб олинмагани қайд этилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. “Қорақум” МФЙда яшовчи 3 нафар фуқарога онлайн аукцион савдолари орқали 10 йил муддатга ижара шартномаси асосида фойдаланиш учун ажратиб берилган 30 сотих ер майдонини фуқаро З.А.га фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабардорлигисиз 45 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Ж. фуқаро У.Ч.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм эвазига “Бахштепа-1” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги экин ер майдонини олиб беришини айтиб, шундан 2 000 АҚШ доллари ва 59 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “К.К.” МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида бошқа фуқарога тегишли 8 сотих ер майдонидаги қурилиши тугалланмаган турар жой ва унга туташ бўлган 8 сотих захирадаги ер майдони унинг номига ҳужжатларни расмийлаштириб олиб бериши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, А.А.нинг иш хонасидан яна 19 нафар фуқарога тегишли уй-жой учун расмийлаштирилган сохта кадастр ҳужжатлари, туман ҳокимлигининг сохта “Қарорлар учун” муҳри ва “Аслига тўғри” штампи ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, муқаддам фирибгарлик жиноят учун судланган К.У. ва М.Б. фуқаро Й.А.га тумандаги “Ж.И.” фермер хўжалигининг 30 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришлари эвазига 7 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, К.У. ва М.Б. томонидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли мисни бойитиш фабрикаси»да содир бўлган вазият бўйича

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Бугун, 20 февраль куни таҳминан соат 08:00 ларда Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли Мисни бойитиш фабрикаси»да бирламчи маълумотга кўра темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.

Содир бўлган бахтсиз ходиса натижасида воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига қанча аҳоли сони тўғри келади?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 км кв ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 кв км га 80,2 киши).

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 млн кишини ташкил этмоқда.

🏘 Шаҳар жойларда – 18 768,5 минг киши

🏡 Қишлоқ жойларда – 18 031,3 минг киши

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun O‘zbekiston bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasida va Xorazm viloyatida ba'zi joylarda biroz qor yog‘ishi mumkin. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Yo‘llarda ba’zi joylarda yaxmalak kuzatiladi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Yo‘llarda yaxmalak kuzatiladi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 1-3° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Yo‘llarda ba’zi joylarda yaxmalak kuzatiladi. Qor ko‘chish xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 4-9° sovuq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурида икки давлат раҳбарларининг учрашуви кўзда тутилган. Унда 2023 йил 5-7 октябрь кунлари Россияга расмий ташриф якунида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерациясида илк бор ташкил этилаётган ва 21 февраль – 3 март кунлари бўлиб ўтадиган “Келажак Ўйинлари” спортнинг анъанавий турлари, илмий ишланмалар ва рақамли технологияларни ўзида мужассам этган мусобақадир.

Ушбу йирик спорт тадбирида 107 та мамлакатдан 227 та жамоа, шу жумладан Ўзбекистон спортчилари иштирок этади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қўшни давлатлардан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Нуробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Ургут туманида яшовчи, 2003 й.т. шахс Нуробод туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т. жиноий шериги билан тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан олиб келинган 2 кг. 875 гр. “опий” моддасини 40,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ички ишлар органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда,
“Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина Жомбой тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Ургут туманида яшовчи, 1993 ва 1996 йилларда туғилган 2 нафар шахснинг ёнида 1 кг. 616 гр. “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Наманган вилоятининг Поп туманидаги ЙПХ масканида тўхтатилди.
Аммо, тўхташ жараёнида автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган, 1987 йилда Бағдод туманида туғилган шахс автомашина ойнасидан бир дона пакетни улоқтириб юборади.
Шундан сўнг, ушбу пакет холислар иштирокида текшириб кўрилганда, унда 1 кг. 915 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, мазкур фуқаро тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ажал оғусини олиб кетаётган бўлган. У гиёҳвандлик воситасини 8 минг АҚШ долларига сотиб олган.

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона туманида яшовчи, 1990 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс 770 гр. “гашиш” моддасини 7 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида, Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ушбу наркотик модданинг ҳақиқий эгаси Фарғона туманида яшовчи, 2000 й.т. фуқаро эканлиги аниқланиб, у ҳам ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
🚙 Январда 836 та “Onix” автомобили ишлаб чиқарилган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:

“Cobalt” – 3 369 дона

“Damas” – 3 865 дона

“Lacetti-Gentra” – 2 105 дона

— "Tracker" – 1 355 дона

— “Onix” – 836 дона

“Chery” – 1 418 дона

— “KIA” – 2 644 дона

“Exeed” – 3 дона

— “Haval” – 62 дона

Махсус енгил автомобиллар – 951 дона

📲 /Telegram/ Facebook/
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилинган қарорлари устидан тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишига доир чекловлар бекор қилинди ҳамда судга шикоят қилиш имкониятлари кенгайтирилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бўка туманида йўл қурилишидаги талон-торожлик ҳолати фош этилди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан “Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.S.” МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган 373,5 млн сўмни қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Savdo-sanoat palatasi хodimlariga kechiktirilayotgan oylik maoshi haqida Internet tarmoqlarda joylashtirilgan xabarlar yuzasidan

RASMIY MUNOSABAT


Palata va uning hududiy bo‘linmalariga Nodavlat notijorat tashkilotlarni va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondi hamda hududiy Kengashlar huzuridagi Nodavlat notijorat tashkilotlarni va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlarini qo‘llab-quvvatlash jamoat fondlari hisobidan davlat subsidiyasini ajratish tizimi joriy etilishi belgilangan.

Fond ajratgan mablag‘ 2024-yil uchun hali hisobga tushmagani sababli maoshlar ham kechiktirilgan. Kuni kecha 2024-yil NNTlar bo‘yicha ajratiladigan pul mablag‘lari ma’qullandi. Oliy Majlis jamoat fondiga kelib tushgan va hozirda hududiy bo‘linmalar bilan tegishli shartnomalar tuzish jarayoni boshlangan.

Tartib doirasida 1-2 kun davomida barcha xodimlarga oylik ish haqi chiqarib beriladi. Yil davomida oyliklar o‘z vaqtida to‘lanishi ta‘minlanadi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонга 2023 йилда нечта турист келган?

🏢 Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 6,6 млн. нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,4 млн. нафарга ёки 26,6 % га ошган.

🇺🇿 Ўзбекистонга 2023 йилда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

Тожикистон – 2155,2 минг нафар

Қирғиз Респ.– 1757,1 минг нафар

Қозоғистон – 1333,3 минг нафар

Россия – 714,3 минг нафар

Туркия – 106,5 минг нафар

Туркманистон – 100,3 минг нафар

Хитой – 42,5 минг нафар

Ҳиндистон – 45,5 минг нафар

Жанубий Корея – 37,1 минг нафар

Германия – 29,6 минг нафар

Италия – 25,6 минг нафар

AҚШ – 23 минг нафар

Франция – 18,6 минг нафар

Буюк Британия – 16,2 минг нафар

Испания – 15,2 минг нафар

Беларусь – 15,1 минг нафар

Озарбайжон – 14,7 минг нафар

Япония – 12,4 минг нафар


📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз "Келажак ўйинлари" халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этди
“Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўл линиясини қайта тиклаш учун 120 нафар ўзбекистонлик сафарбар қилинди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида “Ҳайратон – Мозори Шариф” темир йўл линиясини қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига бағишланган очилиш маросими бўлиб ўтди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 11:22:08
Back to Top
HTML Embed Code: