Telegram Web Link
Балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.

Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди.

"Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:  "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди '' акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/1H4e47Obh6k?si=CjlU252MbgpglLR8

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Ўзбекистонга совуқ ҳаво ҳарорати кириб келмоқда

Жорий йилнинг 16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

16 февралда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида;

17-19 февралда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) кузатилади;

17-18 февралда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади.

18-19 февраль кунларига келиб, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари ҳарорат кечалари 13-16 даража совуққача, кундуз кунлари 5-8 даража совуққача пасаяди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ДХХ: «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан транспорт соҳасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси Д.А., бош муҳандиси А.А. ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарлари Т.Д. ва И.Б.лар ўзаро тил бириктириб, автобус саройларидаги эҳтиёт қисмлар, ёқилғи маҳсулотларини талон-торож қилиш йўли билан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда иқтисодий зарар етказишган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, АЖ раиси ва бош муҳандиси ҳамда 1 ва 8-автобус саройи филиаллари раҳбарларига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
#TAYINLOV

Батырбек Каипбергенов Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.

Б.Каипбергенов шу кунга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори лавозимида ишлаб келган.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 103 та енгил автомобил тўғри келмоқда

🏢 Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 3,8 миллионтани ташкил этган.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 103 та тўғри келган.

Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситалари:

🚕 Енгил автомобиллар – 3 759 045 та

🚚 Юк автомобиллари – 240 917 та

🚌 Автобуслар – 6 297 та

🚐 Микроавтобуслар – 9 102 та

🚍Махсус транспортлар – 5 383 та

📲 /Telegram/ Facebook/
ДХХ: Судья, бош ҳисобчи, бош инспектор, бош муҳандис ўринбосари ушланди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё филиали бош муҳандиси ўринбосари пахта-тўқимачилик кластерига тегишли бўлган 21 та сув насос қудуқларини электр тармоқларига улаш учун “техник шарт” бериш эвазига 7 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жорий йилнинг январ ойида 3 минг АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, бош муҳандис ўринбосари қолган 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам Жиноят Кодексининг 205 ва 209-моддалари билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Жиззах вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК бош ҳисобчиси улгуржи савдо билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан судда кўрилаётган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб бериш, яъни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланди.
Афсуски, мазкур шахс муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланганлигига қарамасдан, қайта жиноятга қўл урган.

Ўзбекистон Ҳакамлик судлари Ассоциациясининг Навоий вилоят ваколатхонаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди судьяси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Нурота туманида яшовчи фуқаронинг муқаддам бухоролик харидорларга сотган 250 бош қўйларининг пуллари берилмаётгани юзасидан қилган мурожаатини ижобий ҳал этиб бериш эвазига 1 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм олган вақтида ушланди.

Миллий Гвардиянинг Сирдарё вилоят Қўриқлаш бошқармаси хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бош инспектори Боёвут туманида яшовчи фуқарони Қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 1500 АҚШ доллари олади.
Лекин, у сўралган пулнинг қолган 1500 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Гулистон ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Дизел ёнилғиси нархи 15 фоизга арзонлашади. Бу ҳақда Баҳодир Сиддиқов маълум қилди

«Биз 2024 йилда 2023 йилга нисбатан қўшимча 200 минг тонна дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Дизель етказиб бериш бўйича миқдор жиҳатидан ҳеч қандай масала бўлмайди. Яна бир топшириқ дизель ёнилғисини арзонлаштирилган нархда етказиб бериш бўйича бўлди. Биз бир ҳафта давомида барча ҳисоб-китобларимизни якунлаб, дизель ёнилғисининг биржага қўйиладиган нархларини 15 фоизга камайтириш бўйича барча чораларни кўряпмиз», — деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сиддиқов

📲 /Telegram/ Facebook/
Р А С М И Й Б А Ё Н О Т

Қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциациясининг Навоий вилоятидаги ҳакамлик суди судьяси қўлга олинганига оид хабарлар тарқалиши ортидан айрим журналист ва блогерлардан Кенгаш матбуот хизматига сўровлар келиб тушмоқда.

Кенгаш матбуот хизмати аввал ҳам таъкидлаганидек, ҳакамлик судлари суд тизимига кирмайди. Аксинча, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи муайян иқтисодий низоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган нодавлат орган ҳисобланади.

Шу боис ҳакамлик судлари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни билан эмас, балки алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат – “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган.

Баёнлардан хулоса шуки, ҳакамлик судлари судьялари Судьялар олий кенгаши томонидан лавозимга тайинланмайди ва озод этилмайди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Фарзандлари мактаб дарсларини қолдириб келаётган ота-оналарга “Огоҳлантириш хати” юборилаётгани хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган хабарларга ММТВ ахборот хизмати муносабат билдирди

Тарқалган хабарларда эндиликда дарс қолдириб келаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Огоҳлантириш хати” юборилиши ва бу орқали уларга турли тартибдаги маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланиши айтиб ўтилган.

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 5 феврал куни ўтказилган ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилганлиги айтиб ўтилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси, ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Шу мақсадда дарсларга мунтазам (уч ўқув куни ва ундан ортиқ) сабабсиз қатнашмаётган ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” юборилмоқда. Унда ўқувчиларнинг ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган.

Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтириб ўтилган.

Бундан кўзланган мақсад, дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддасида:

ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбур эканликлари;

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг 51-моддасида:

вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши шарт эканлиги келтириб ўтилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚫️ Bugun O‘zbekiston bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 19-24° iliq bo‘ladi.

⚫️ Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 19-21° iliq bo‘ladi.

⚫️ Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 541 йил тўлди.

🔹 Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541йиллиги муносабати билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Театр санъати факультети талабалари.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоҳирлаъл Неру:
Бобур – дилбар шахс. Уйғониш даври ҳукмдорининг ҳақиқий намунасидир. У мард ва тадбиркор одам бўлган.
Бобур ўта маданиятли ва жозибали инсонлар орасида энг етук инсонлардан бири эди. Бобур санъат ва, айниқса, адабиётни севарди.
Туман ҳокимлари тайинланди

Отавуллохон Расулов
Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Андижон вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Муҳаммад Ҳайдаров Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Наманган туманидаги "Олахамак"  МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Миллий гвардия тизимига ўтказилган инспектор-психологларнинг асосий вазифаси нималардан иборат?

АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Миллий гвардия мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу масала юзасидан батафсил маълумот берилди.

Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси – ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат.

Эндиликда мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар, Чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарларининг ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ва дарслардаги иштироки, таълим-тарбия ишларини ҳамоҳанг ташкил этишга доир масъулияти янада оширилади.

Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади.

Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун e.maktab электрон кундаликка ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади.

📌 Батафсил

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тадбиркордан бажарилган қурилиш ишлари далолатномасини имзолаш учун 60 млн сўм талаб қилган хўжалик раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Қоракўл давлат ўрмон-ов хўжалиги раҳбари А.Ж. ушбу хўжаликда “О.Ҳ.” МЧЖ томонидан бажарилган 612 млн сўмлик қурилиш ишлари бўйича тузилган далолатномани имзолаши ҳамда 157 млн сўм қарздорликни МЧЖга ўтказиб бериши эвазига тадбиркор Л.О.дан 60 млн сўм талаб қилиб, шундан 45 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun O‘zbekiston bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 17-22 m/s gacha kuchayadi, chang-to‘zonlar bilan kuzatiladi. Harorat 19-24° iliq,  shimolda 5-10° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat 20-22° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba‘zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 10-15° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/24 17:14:38
Back to Top
HTML Embed Code: