Telegram Web Link
Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларусь делегациясида катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 9 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу: "Нотариат соҳасидаги янгиликлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 - февраль куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кириб, уни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️"Тошшаҳартранс" раҳбари қамоққа олинган

ЖИБ Юнусобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган А. Д. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.

Юнусобод туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А. Д.га нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Шу жумладан:

– 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;

– Маҳсулотларни сертификатлаштириш электрон тизимларини қўллаш тўғрисида битим;

Рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Илм-фан ва ишлаб чиқаришда ҳамкорлик тўғрисида битим;

Тошкент ва Минск шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим ва бошқалар имзоланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 9 февраль КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.

Мавзу: "Нотариат соҳасидаги янгиликлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
9 февраль-Алишер Навоий таваллуд топган кун

Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазон кунида таваллуд топгани қайд этилган.

Навоийдан бизга кўплаб асарлар мерос сифатида қолган. Булар девонлар, маснавийлар, тазкиралар, таржима ва хотира асарлари, диний-ахлоқий, тарихий, тил ва адабиётга оид ва бошқа туркумдаги асарлар киради.

📲 /Telegram/ Facebook/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📊 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган

🏢 Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 426,3 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2022 йил билан солиштирилганда 4,1 % га ошган.

2023 йилда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми:

— Дон маҳсулотлари – 8,4 млн тонна

— Картошка – 3,6 млн тонна

— Сабзавотлар – 11,6 млн тонна

— Полиз экинлари – 2,4 млн тонна

— Мева ва резаворлар – 3,1 млн тонна

— Узум – 1,7 млн тонна


📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: “Нотариат соҳасидаги  янгиликлар”.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/zezOSL4iVDk?si=rq65_BAIkdeLblNg

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/28 19:25:41
Back to Top
HTML Embed Code: