Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди ҳамда Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Марказий банк:

Банкларга қарздорларнинг карталаридан маблағ ечиш тақиқлангани йўқ. Шартномада кўрсатилган карталар ва манбалар бўйича ундириш давом этади.

Автокредит бозорида “қизиш” юз берган. Июль-августда ойига 4 трлн.сўмгача автокредит берилган, кўрилган макропруденциал чоралар натижасида ҳозир бир ойда 800 млрд.сўмгагача автокредит молиялаштирилмоқда. Марказий банк автокредит ажратишни чекламаган.

Россиядан бошқа давлатлардан кирувчи халқаро пул ўтказмалари 15%га ошди.

Асосий иқтисодиётларда фоизларнинг пасайиши юз бермоқда. Валютадаги кредитлар бўйича ставкалар ошиши кутилмаяпти.
УЮШМА ВАКИЛЛАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети ҳамкорлигида мазкур таълим даргоҳида “Медиа маконда миллий контент яратиш масъулияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети декани Амрулло Каримов очиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида медиа соҳа учун кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди, мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 26 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги.

Мавзу: Вазирлар Маҳкамасининг “Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ва улардан фойдаланиш муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 685-сон қарори мазмун-моҳияти.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ҳиндистонда янги элчи фаолият бошлади

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Дипломат 45 ёшда. Бирмингем университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига эга.

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда атташедан тортиб бўлим бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият юритган. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2018-2023 йилларда мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойга давлат ташрифининг иккинчи куни: икки мамлакат ҳудудлари ва ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорлик янада ривожланишига янги суръат бағишланди

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 29 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Мавзу: Республика ҳудудларидаги довон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавоси автоматлаштирилган станцияси бўйича берилган маълумот берилди.

2024 йил 29 январь соат 8:00 даги Атмосфера ҳавоси мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM10 дисперсли заррачаларининг миқдори 30,4 мкг/м3 ни ташкил этди,

СанEҚваН 0293-11 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади. PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 28,5 мкг/м3 ни ташкил этди,

ЖССТ тавсияларидан 5,7 марта ошди (5 мкг/м3).Углерод оксиди CО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 0,5 мг/м3 ни ташкил этди,

СанEҚваН 0293-11 (5 мг / м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

Ушбу тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари борлиги, пойтахт ва Тошкент вилояти ҳокимларига қурилиш ва коммунал соҳага алоҳида ўринбосар берилганига қарамай, бу комплекс халқимиз энг кўп норози бўлиб мурожаат қиладиган соҳалардан бири экани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини қайд этди.

Шу муносабат билан транспорт вазири И.Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари М.Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О.Саидов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигидаги йиғилишда Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 29 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади: 

🕙  15:00 да  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Мавзу: Республика ҳудудларидаги довон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.    

📲 /Telegram/ Facebook/
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга:

жойларда экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарнинг “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш;

йил якунида ҳудуд ва тармоқларнинг экологик рейтинги ва экологик паспортини эълон қилиб бориш топширилди. Натижалари бўйича ҳокимлар аҳолига мурожаат қилиши белгиланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: Республика ҳудудларидаги довон йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/live/-jnOmYlg7pQ?si=AA2FV3bNsNDwEss0

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/11/14 15:15:56
Back to Top
HTML Embed Code: